Тарифы до −50% до 30.11
Аналитика Telegram-канала
Подписчики
34
Публикаций
352

Динамика подписчиков

7 дней 30 дней 6 месяцев Больше
23 ноя26 ноя29 ноя
Показаны последние 7 дней Больше истории →

Охваты публикаций

13.1115.1118.11
2
Средний охват
2
Лучший результат
Показаны 3 публикации — последние в канале Больше статистики →

Упоминания

11
Упоминаний
8
Из них репостов
5
Каналов
Нет примеров за последние 90 дней
Все упоминания

Последние посты

3 из 352 2 из 352
ХИВА ХОНЛИГИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ Хива хонлиги — Марказий Осиёда мавжуд бўлган йирик ўзбек давлатларидан бири бўлиб, XVI аср бошларидан 1920 йилгача тарих саҳнасида муҳим ўрин тутган. Давлат ҳудуди асосан Хоразм воҳаси, Амударёнинг қуйи оқими ва Оролбўйи ерларини қамраб олган. 1. Хонликнинг ташкил топиши 1505 йилда Шайбонийхон Хоразмни эгаллади. Аммо 1510 йилда унинг вафотидан кейин ҳудудда сиёсий беқарорлик кучайди. 1511 йилда Элбарсхон бошчилигида Хоразмда мустақил давлат ташкил топди. Шу тариқа Хива хонлигига асос солинди. Унинг дастлабки пойтахти Урганч бўлган. XVII аср бошларида Амударё ўзанининг ўзгариши ва сиёсий-иқтисодий сабаблар туфайли пойтахт Хива шаҳрига кўчирилди. Шундан кейин давлат Хива хонлиги номи билан машҳур бўлди. 2. Хонликнинг ривожланиш даври Хива хонлигида қуйидаги сулолалар ҳукмронлик қилган: Арабшоҳийлар (1511–1770-йиллар). Қўнғиротлар сулоласи (1770–1920). Хонлик тарихида бир қатор машҳур ҳукмдорлар муҳим ўрин тутган: Абулғозихон (1643–1663) — давлат арбоби, тарихчи ва «Шажарайи турк», «Шажарайи тарокима» асарлари муаллифи. Анушахон (1663–1687) — хонликнинг сиёсий ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. Муҳаммад Раҳимхон I (1806–1825) — давлат бошқарувини марказлаштириш, хонлик ҳудудларини бирлаштириш борасида ислоҳотлар ўтказган. Оллоқулихон (1825–1842) — қурилиш ва савдо-сотиқни ривожлантирган. Унинг даврида Хивада кўплаб меъморий иншоотлар барпо этилган. Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) (1864–1910) — маърифатпарвар ҳукмдор, шоир ва санъат ҳомийси бўлган. Унинг даврида адабиёт ва санъат ривожланган. 3. Хонликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти Хива хонлигининг иқтисодиёти асосан қуйидаги соҳаларга таянган: Суғорма деҳқончилик; Чорвачилик; Ҳунармандчилик; Ички ва ташқи савдо; Ипакчилик ва тўқимачилик. Хива, Урганч, Хазорасп ва бошқа шаҳарлар савдо-сотиқ ҳамда ҳунармандчилик марказлари ҳисобланган. Хонликда ўзбеклар билан бир қаторда туркманлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва бошқа халқлар ҳам яшаган. 4. Россия империясининг хонликка юриши 1873 йилда Россия империяси қўшинлари генерал Константин фон Кауфман бошчилигида Хива хонлигига ҳарбий юриш уюштирди. Натижада Хива хонлиги мағлубиятга учради. 1873 йил 12 августда Гандимиён шартномаси имзоланди. Унга кўра: Хонлик Россия империясига сиёсий жиҳатдан қарам бўлиб қолди. Амударёнинг ўнг соҳилидаги айрим ҳудудлар Россияга ўтказилди. Хонлик ташқи сиёсат юритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Россия савдогарларига кенг имтиёзлар берилди. Шундан кейин Хива хонлиги Россия протекторатига айланди. 5. Хива хонлигининг тугатилиши 1917 йилги Россиядаги инқилоблардан кейин Хивада ҳам сиёсий ҳаракатлар кучайди. 1920 йил февраль ойида қизил армия қўшинлари Хивани эгаллади. Сўнгги хон Саид Абдуллахон тахтдан ағдарилди. 1920 йил 26 апрелда Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил этилди. Шу тариқа қарийб 410 йил давомида мавжуд бўлган Хива хонлиги тугатилди. --- 6. Хива хонлигининг тарихий аҳамияти Хива хонлиги Марказий Осиё халқлари тарихида муҳим из қолдирган давлатлардан биридир. Унинг тарихий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: 1. Хоразмнинг давлатчилик анъаналарини давом эттирди. 2. Ўзбек халқи тарихи ва миллий маданияти ривожига ҳисса қўшди. 3. Шарқ меъморчилигининг ноёб намуналарини яратди. 4. Адабиёт, илм-фан ва тарихнавислик ривожига замин бўлди. 5. Марказий Осиё халқлари ўртасидаги савдо ва маданий алоқаларни ривожлантирди. Хулоса: Хива хонлиги ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Бугунги кунда Хива шаҳридаги Ичан қалъа, Кўҳна Арк, Калта Минор, Тошҳовли саройи каби тарихий обидалар ушбу давлатнинг бой маданий меросидан далолат беради. Эътиборга лойиқ: Хива хонлиги тарихини ўрганиш орқали биз нафақат Хоразм тарихини, балки ўзбек халқининг давлатчилик, маданият ва маърифат тарихини ҳам чуқурроқ англаймиз. Интернетдан олинди. @Zikrillabek
ещё
1 0 18 ноя, 07:20
Дўкони касодга учраган отанинг кичик ўғли "Бернабеу" юлдузига айланди! "Реал Мадрид" юлдузи Арда Гулернинг ҳаётини унинг ўз тилидан тингланг: Мен 2005 йилда Туркиянинг Анқара шаҳрида туғилганман. Онам уй бекаси эди, отамнинг эса маҳаллада кичик дўкони бор эди. Ўша дўкон бизнинг ягона даромад манбаимиз эди. Эндигина юришни бошлаганимда, отам олдимга пуфаклар қўярди. Мени скаут эмас, Маҳмут устозим кашф қилган. Тўққиз ёшимда "Gençlerbirliği" академиясига кирдим. Мактабда мени "10-А нинг Мессиси" дейишарди. 12 ёшимда PlayStation олишни миямга маҳкам ўрнатиб олгандим. Отамга ҳар куни ялинардим, ягона истагим FIFA 17 эди. Бир куни отам: "Дўконни ёпишимизга тўғри келади", — деди. "Хонавайрон бўлдик", — деди. Оғир кунлар ўша кундан бошланди. Дўстларим вафли еб ўтирганда, мен баҳоналар ўйлаб топардим. 13 ёшимда мени "Fenerbahçe" ўз сафига чорлади. Оилам уч ой ўйланди. Бундай қарор ҳаётни тубдан ўзгартириб юборарди. Отам: "Чўксанг ҳам катта денгизда чўк", — деди. Йўлга чиққан куним менинг 13 ёшга тўлган туғилган куним эди. Онам ҳеч йиғидан тўхтай олмасди. Опам эса: "Музлаткичимиз бўш, уни тўлдириш керак", — деди. Отам совға қилган дафтарга орзуларимни ёздим. Истанбулда менга жуда қийин бўлди. Оилам уйини сотиб, Анқарадан Истанбулга кўчиб ўтди. Ўша лаҳзада тушундимки, улар ўз келажакларини менга боғлашган эди. Мактабда эркин кийиниш кунида ҳамма бренд кийимлар кийиб келди. Мен эса мактаб формасида бордим ва "Унутибман", — дедим. Аслида унутмагандим, шунчаки кийишга бошқа кийимим йўқ эди. Мураббийим бир куни мени жамоага сардор этиб тайинлади. Кейин эса 10-рақамни беришди. Ўша онда чекилган барча машаққатлар ўзини оқлади. Ўн беш ёшимда HJKга қарши ўйин қайдномасига киритилдим. Дарвозабон, яна бир дарвозабон ва тўп олиб берувчига ўхшайдиган бир болакай… Перейра: "Арда, тайёрлан", — деди. Юрагим дукиллаб ура бошлади. Жезус даврида мени жарима зарбалари машғулотига олишмади. Ёмғир остида бир ўзим бурчак зарбаларини машқ қилдим. Уйга келиб йиғладим ва "Бошқа ҳеч қачон бундай бўлмайди", — дедим. Месут Ўзил кетгач, 10-рақам менга таклиф қилинди. Бу рақам фақат унинг масъулиятини кўтара оладиган футболчида бўлиши кераклиги айтилди. Бир сония ҳам ўйланмасдан: "Оламан", — дедим. Отам "Реал Мадрид"нинг таклифини олиб келганида бунга ишонолмадим. Анчелотти видеоқўнғироқ орқали: "Сени буюк келажак кутмоқда", — деди. "Модрич ва Крооснинг ёши ўтяпти, сени уларнинг ўрнига тайёрлаймиз", — деди. Мен: "Мадридга бораман", — дедим. Илк мавсумимдаёқ кетма-кет уч бор жароҳат олдим. «Ижарага кетмайман, мен "Реал Мадрид" афсонасига айланишни хоҳлайман», – дея ўйладим. Ўз навбатимни кутдим, Анчелотти менга отадек бўлиб қолди. ЕВРО-2024 да Грузия дарвозасига гол урдим. Роналдунинг дебют ўйинида гол урган энг ёш футболчи рекордини янгиладим. Йиллар ўтиб опамга жавобим шундай бўлди: "Энди музлаткич тўла". Туркия болаларига шуни айтаман: «Қўлингизга битта тўп олинг-у, кўчага югуринг. Ўзингизни бутун дунёнинг эгасидек ҳис қиласиз». У йўқчиликда орзусидан, шон-шуҳрат чўққисида эса оиласидан воз кечмади; опасининг сўзини ва дафтаридаги орзуларини ҳеч қачон унутмади. Интернетдан олинди. @Zikrillabek
ещё
2 0 15 ноя, 19:54
Фото
Alisher Navoiy: Birovkim qilsa olimlargʻa ta’zim, Qilur gʻoʻyoki paygʻambarga ta’zim. @hadid_books
ещё
2 0 13 ноя, 15:56
Больше постов

Продолжить анализ этого канала

  • История роста подписчиков
  • Просмотры и охваты публикаций
  • Кто упоминает канал и кого упоминает он
  • Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней