Аналитика Telegram-канала
Подписчики
135
Охват за 24 ч
3
ER за 24 ч
2,22%
Публикаций
5 245
Динамика подписчиков
7 дней
30 дней
6 месяцев
Больше
13 ноя16 ноя19 ноя
Показаны последние 7 дней
Больше истории →
Охваты публикаций
10:1610:1610:1610:1610:1610:55
1
Средний охват
1
Лучший результат
Показаны 6 публикаций за 19 ноября
Больше статистики →
Упоминания
14
Упоминаний
9
Из них репостов
10
Каналов
572
Упоминаний за 90 дней
517
Из них репостов
61
Каналов за 90 дней
Последние посты
3 из 5 245 2 из 5 245Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
О Й Н А...
Ранжиманг, ёзганим кўзгуга ўхшар,
Боққан чеҳраларнинг аслин кўрсатар.
Баъзи бир юзларни олиб пардасин,
Жойига келтирар кетган миясин.
Кимдир суйинади кўзгуга боқиб,
Чеҳраси очилар ёзганим ёқиб.
Кимлар ўкинади қилмишларидан,
Нотўғри қадаму, ўтмишларидан.
Сўкиниб қўйганлар учраб туради,
Асабдан чидолмай туфлаб туради.
Ҳақиқатни кўрар, кўрмай қолганлар,
Адолат йўлидан юрмай қолганлар.
Отани хор қилиб қўйганни ёздим,
Онанинг ҳолидан ақлдан оздим.
Ўқ бўлди қаламим баъзи касларга,
Маймунлар наслидан бўлган тусларга.
Жигарлар бир-бирга бўлди бегона,
Оқибат, садоқат гўё афсона.
Этидан ажралиб кетди тирноқлар,
Тентираб қолишди отага оқлар.
Бол томар ўзгага саломларидан,
Маъруза, насиҳат, каломларидан.
Қилган қилмишига кўнглинг тўлмайди,
Айтар, айтганига амал қилмайди.
Бир-бирин чалишар дўстим – деганлар,
“Офтобда ўтириб қатиқ еганлар”.
Белда белбоғи йўқ, бошда дўпписи,
Қасамхўр бўлди-да баъзи сўфиси.
Изласак инсоннинг иллатларини,
Номига ярашмас соатларини.
Юз китоб битилар ҳар бир шоирга,
Қалами чархланган уста, моҳирга.
Якканинг айбимас, сўзлар сочилди,
Башарда яшовчи сирлар очилди.
Ҳар кимнинг юзига айламанг изҳор,
Нишонга тегувчи айбдорлари бор.
Номусин топташиб қанча гулларни,
Узолсанг “Талоқ”ни айтган тилларни.
Тирик етимларнинг тортган ноласи,
Хор бўлди кимларнинг гўдак боласи.
Умр ўзи уч кун кечаги ўтди,
Ўлмаган қулларга бугун ҳам етди.
Не бўлар яшасак балки эртаси,
Ташвишин қилади очкўз, телбаси.
Уч кунлик дунёда тўймаганлар бор,
Бермасанг одам – деб, суймаганлар бор.
Бўри бўлиб овлар ҳар дам дарада,
Хаёли ўлиммас доим порада.
Ишқия, ўйинчоқ билдик дунёни,
Қоида қилибмиз ёлғон, риёни.
Қиёмат тонгида қаттиқ имтиҳон,
Ноҳотки ўйламас ҳар битта инсон.
Неъматхон Ишқия.
ещё
1
0
19 ноя, 10:55
УСТОЗИМ ШАМС ТАБРИЗИЙГА
Эй Қадрли Устоз! Сен келгунингга қадар мен куз фаслидаги хазон каби сарғайган эдим. Руҳимнинг боғида на бир гул, на бир булбул садоси бор эди. Мен ўзимни олим деб билардим, аммо ичимда зулмат ҳукмрон эди. Саводли эдим, лекин ишқ китобининг алифбосини ҳам билмасдим.
Эй Шамс Табризий! Сен менинг устимга илоҳий бир ёмғир каби ёғдинг. Тош қотган қалбим тупроғидан маърифат чечаклари униб чиқди. Мен сўз айтишдан қўрқадиган, қолипларга сиқилган бир банда эдим. Сен менга шундай бир най бердингки, энди ундан икки олам садоси таралмоқда.
Агар сенинг назаринг менга тушмаганида. Мен оддий бир тупроқ бўлиб келардим ва яна оддий тупроқ бўлиб кетардим. Эй одамлар! Бугун Румийнинг номи тилларда достон бўлган бўлса, билингки, бу Румийнинг эмас, балки Шамс Табризийнинг кароматидир!
Мавлоно Румий
Ошиқларга салом бўлсин 🍁
ещё
1
0
4 19 ноя, 10:16
Шогирд агар шайхулислом, магар қозидур.
Агар устоз андин рози - Тангри розидур.
Алишер Навоий
ещё
1
0
3 19 ноя, 10:16
Продолжить анализ этого канала
- История роста подписчиков
- Просмотры и охваты публикаций
- Кто упоминает канал и кого упоминает он
- Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней