Аналитика Telegram-канала
Подписчики
142
Публикаций
97
Динамика подписчиков
7 дней
30 дней
6 месяцев
Больше
16 ноя18 ноя21 ноя
Показаны последние 7 дней
Больше истории →
Охваты публикаций
05.1105.1111.1111.1111.1111.11
31
Средний охват
56
Лучший результат
Показаны 6 публикаций — последние в канале
Больше статистики →
Упоминания
5
Упоминаний
2
Из них репостов
3
Каналов
11
Упоминаний за 90 дней
11
Из них репостов
5
Каналов за 90 дней
Последние посты
3 из 97 2 из 97маъқул келди ва гурра кулгилар билан бўлиниб турди. Овқат олиб келинди ва зиёфат давом этди. Нимадир бўлиб мен Абдулла Шерга қараб, мулозамат қила бошладим:
– Абдулла ака, мен ҳамма қатори оригинал ва буюк ижодингизнинг мухлисиман. Сизнинг олдингизда мен учун Пушкин, Лермонтовларингиз ким бўлибди...
Абдулла ака самимий табассум билан гапга нуқта қўйди:
– Маҳмуджон, илтимос, шу ғиждувонча усулингизни менга ишлатманг!..
Маҳмуд БЎРОН,
фахрий журналист
ещё
36
1
11 ноя, 10:34
орқасидан қувиб солиб Полянага чиқишди. Битта танкада ўтирган танкачимиз бир отди! Гум! Пақ! Та-та-та-та-а... Немис танкалари думини кўтариб қоча... Ҳа, номард! Қалай экан!? Пачаванг чиқдими! Ҳали Гитлерингниям ушлаб танканинг тагига ташлайман...”
Бирваракайига эллик бетини ағдариб ўқийман. «... ёввойи эчки нозу карашмалар қилиб ўрмонга қараб кета бошлади. Ванка танкадан тушди-да, унинг ортидан меҳр билан йўрғалади. Ўрмон томонларда сигир сути йўғиди-да...».
Ҳаммаси тушунарли. Бунақа тоифадаги қаламкашларни олдин ҳам кўрганман. Лекин бунисига гап йўқ. Меҳнаткашликни қаранг, бир ярим минг бет ярим интервалда... Тепа қатор ҳарфларининг этаги паст қатордаги ҳарфнинг бошига тегай дейди. Ҳафсала билан муқова қилинган. Яна “холисона” фикр билдира бошладим:
– Сиз, ўртоқ ёзувчи, Толстой, Бальзак ва Ялангтўш Сандиқовлар эришган марраларни аллақачон ортда қолдириб кетибсиз.
– Кечирасиз, ўртоқ консультант, сиз шу гапларни чини билан айтяпсизми? Толстой, Бальзак тушунарли, аммо... бу Ялангтўш Сандиқов деганини эшитмаган эканман.
– Э, наҳотки, ул зот ҳақда эшитмагансиз?! У киши сизга ўхшаган эпик ёзувчиларнинг пири-ку! Ул зот бизлардан чиқиб, ер юзининг ярмини ухлатиб қўйганлар! Асарингиз зўр! Ким айтди сизга асарингиз бир тийинга қиммат деб! Бу – шоҳ асар! Аммо уни жиддий проза шаклида ёзганингиз чатоқ бўпти-да. Ким нима деса десин, мен гапнинг пўст калласини айтаман: Сиз бундан кейинги давлат прозасининг отасисиз! Мен бу асарни жон деб ўзбек тилига таржима қиламан, агар сиз қарши бўлмасангиз. Сиз уни жиддий трагик эпопея кўринишда ёзгансиз. Мен бўлсам уни ижозатингиз билан эпик комедия намунаси сифатида таржима қилсам. Аммо-лекин, бироқ, иккимиз ҳам нақ Нобель мукофотини қўлга киритган бўлардик-да!..
– Мана, дўстим, сиз шундай деяпсиз. Раҳмат сизга! Аммо жамиятимизда чин талантларни кўролмайдиган, газета-журналлар, ёзувчилар уюшмаларини эгаллаб олганлар, асаринг бир пулга қиммат, дейишяпти...
– Сиз парво қилманг. Нима, Шолоховга осон бўлганми? Булгаковни биласиз, қандай азоблар чекмаган! Солженицин-чи!? Ҳақиқий истеъдод топташлар йўли билан юзага чиқади. Тушундингизми!?
– Раҳмат-ей, қулоқларимга ишонмаяпман! Наҳотки, бизнинг шароитимизда ёзувчини тушунадиган, асарининг қадрига етадиган муҳаррирни топиш мумкин бўлса?! Мени Зарафшонда, Навоийда масхара қилдилар. Тошкентда асарим устида юмалаб-юмалаб кулдилар. Ўқимаган молбоқарнинг тилидан ёзганмишман. Одам ўлдириш манзаралари ниҳоятда кулгили ва маза қиладиган даражада эмиш.
– Мен ҳам шуни айтяпман-да. Илья Ильф, Евгений Петровларни чангингизда қолдириб кетибсиз! Ва-ҳа-ҳа! Одамни кулдириб ўлдирасиз-э!
Хуллас, бу ижодкорни асарининг ниҳоятда оригинал эканига чиппа-чин ишонтирдим ва қўлига қайтариб бердим. Бўлмаса мен унинг ғаройиб асарини азоб чекиб икки ойча ўқишим ва унинг таҳлилига оид ярим соатлик маъруза тайёрлашим, ёш ёзувчиларнинг тўгарагида сўзлашим керак бўларди. У ерда менинг ғиждувонча усулим иш бермасди-да... Уни ташқарига кузатиб қўяр эканман, шундай топшириқ бердим:
– Асар ниҳоятда вақтида ёзилган. Уни баъзи бир жузъий хатолардан тозалаб, қайтадан икки интервалда ёзиб чиқинг. Немисларни янада қаттиқроқ ва яланғочроқ қилиб сўкаверинг. Кейинги пайтларда ошкорасига, бемалол, ҳатто онадан олишга ҳам изн бор! Амалдорлардан ўрнак олинг! Агар шундай қилсангиз китобингиз янада салмоқли бўлиб, саккизта шундай жилдга жо бўлади. Агар уни мен ўзбек тилига ўгирсам, камида ёстиқдай-ёстиқдай ўн икки томли эпопея дунёга келади. Майли, таржима учун пул сўрамайман, Нобель мукофотига шерик қилсангиз бўлди...
– Мен бу ҳақда ўйлаб кўришим керак. Бирданига катта ваъда беролмайман...
– Майли, майли, жа бўлмаса таржима ҳақини берарсиз. Дарвоқе, айтинг-чи, бу асарни сиз неча йилда шу ҳолга келтирдингиз?
– Роса ўн икки йил бу асар устида ишладим. Беш марта сиёҳли ручка билан, икки марта машинкада кўчириб чиққанман.
– Яхши. Агар яна беш йилча бу асарни мухтасар қилиб менга олиб келсангиз, нари борса элликларга кираркансиз, одамлар саксон ёшида мукофот оляпти-ю...
Шундай қилиб бир «буюк»ни жўнатиб қутулдим. Ўзиям мендан роса хурсанд бўлиб кетди.
Албатта, бу ҳангома ўтирганларга жуда
ещё
35
1
11 ноя, 10:34
“Ҳақиқат чойхонаси”
ҒИЖДУВОНЧА УСУЛ
... Абдулла Шерга ўтмаганлиги ҳақида
Икки минг ўн учинчи йил ёз кунларининг бирида устоз Абдулла Шерни зиёрат қилгани Тўйтепага бордик. Устознинг хонадони жуда файзли экан. Ҳовлининг кунчиқар томонида анчагина кенг ва чуқур ариқ устига чорпоя ўрнатилган. Ариқ бўйига қатор экилган, ҳали бирор марта «соқоли»га болта тегмаган толлар ва тут дарахтларининг енгил шабадада аста тебраниб туриши ижодкор кишининг табиатига мос. Устозни йўқлаб шу куни қудалари ҳам келган экан. Хуллас, “улфати-чор” ҳозир бўлдик-да!
Биласиз, тўртта ўзбек бир жойга тўпланса, гап албатта, ижоддан кетади. Меҳмонлар беихтиёр мезбоннинг нақадар буюк эканидан гапира бошлайди. Ахир бундай тўкин дастурхонни меҳмонлар оқлаши керак-да! Гап-гап билан мени даврадагиларга таништиришди:
– Бу киши ғиждувонлик... Ҳажвчи-ёзувчи...
Табиийки, зум ўтмай шундай таклиф бўлди:
– Ҳамонки, ҳажвчи-ёзувчи бўлсалар, қани бирор нарсаларини ўқиб берсинлар.
Шоир бўлсамки, бирорта тўртлик айтиб қўя қолсам. Мен насрда ижод қиламан. Бундай асарни фақат ўқиб бериш мумкин. Аксига олиб, на бир китобим ва на қўлёзмамни олиб келмабман. Шунинг учун узр сўраб буни кейинги галга қолдирмоқчи бўлувдим, Абдулла ака:
– Энди ёзмоқчи бўлиб турган бирон нимангизни борича айтиб бера қолинг, – дедилар.
Ҳамма жим бўлиб диққат билан менга тикилиб ўтиришарди. Ва мен ҳам ёдимга тушган бир ҳангомани бошладим.
Саксон саккизинчи йил эди. Бухорода – ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлар эдим. Вазифамиз ёшларга тўғри йўл-йўриқ ва маслаҳатлар бериш, жойларда ижодий учрашувлар ўтказиб, катта мақсадларга фақат ҳалол йўл билангина эришиш мумкинлигини тушунтириш эди. Ўша пайтларда одамлар орасида ёзув-чизувга қизиқиш шунақа ортиб кетган эдики, ҳеч сўраманг. Қўлига қалам ушлай оладиган борки, ёзишга қизиқади. Ёшлар, қарилар, тракторчи ва ошпазлар, экскаваторчи ва камазчилар, энди ўқитувчиларни-ку қўяверинг... Қўлёзмалар шунақа кўпайиб кетардики. Бир варакайи тўрт «аллома» – Тошпўлат Аҳмад, Исроил Субҳон, Дилмурод Жаббор ва каминаи маҳмадана тиним билмай ишлардик. Менга-ку, Худо берганди. Бирорта ишкалроқ, чап қўл билан ёзадигани бўлса, албатта менга жўнатиларди.
Бир куни ишлаб ўтирсам, хонамга баҳайбат ижодкор кириб келди. Дераза томонга ўтганди, хона қоронғи бўлиб қолди. Мушаклари туртиб чиққан қирқ беш ёшлардаги бу киши ёзувчидан кўра кўпроқ штанга кўтарувчи спортчига ёхуд фильмлардаги девларга ўхшаб кетарди. Лагандай юзи бутунлай қуюқ соқол-мўйловнинг тагида қолиб кетган, ёниб турган катта-катта кўзлари унинг нақадар ички қудрат соҳиби эканини кўрсатиб турарди. Миллатини аниқлашнинг имкони йўқ эди, бироқ рус тилида гапираркан. Прозаик эмиш. Қўлидаги катта сўмкасини столим устига «гурс» эткизиб қўйди-да, унинг оғзини очди. Ундан иккита ёстиқдай-ёстиқдай қўлбола жилдли китобларни олди. Очиб кўрсам митти шрифтда ярим интервалда ёзилган қўлёзма. Роппа-роса етти юзу эллик бет! Ҳар бирида! Агар бу қўлёзмани биз ёзадиган икки интервалга кўчирсак ва ўзбекчага таржима қилсак Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» асаридан тўрт баравар катта асар мана шунақа саккизта жилдга жо бўлади. Буни ўқиб, таҳрир қиладиган муҳаррир эса... Қўлёзмани варақлаган сари ваҳимага тушяпман. Бир пайт бу соддадил каллам Ғиждувончасига ишга тушиб кетди. Ўрнимдан сакраб турдим. Суҳбатимиз русчада бўлса-да мен уни сиз учун ўзбек тилида келтираман.
– Ассалом, «Устоз!» Ва ниҳоят мен сизни топдим. Мана қандай ёзиш керак! Сиз даҳосиз! Мен қаршимда Лев Николаевич каби, бироқ ҳанузгача тирик, «улуғ устоз»ни кўриб турибман. Эй Худо, марҳаматинг бунча кенг! Шундай буюкларни яратасанки, бунёдкорлигинг олдида оддий қаламкашинг лолу ҳайрондур!
«Устоз!» дейилган одам менга ишонқирамай бошини ўнг томон қийшайтириб ҳайрат билан термулиб қолди... Мен бўлсам, “ғиждувонча” кучимни ишга солиб уни ишонтиришим керак, акс ҳолда нима иш қилаётганимни билиб қолса, бир уриб абжағимни чиқариши аниқ...
«Буюк»ни ўтқазиб қўйиб “эпопея”ни ўқишга тушаман. Чамаси бу асар иккинчи жаҳон уруши воқеаларига бағишланган. Мана ундан сиз ҳам баҳраманд бўлинг.
"бизнинг танкларимиз пандавақи, уйинг куйгур немисларнинг
ещё
27
1
11 ноя, 10:34
Продолжить анализ этого канала
- История роста подписчиков
- Просмотры и охваты публикаций
- Кто упоминает канал и кого упоминает он
- Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней