🇺🇿🇮🇱 Исроил Давлатида истиқомат қилаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли ватандошлар!
Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашиши эҳтимоли мавжудлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси барча фуқароларимизни ҳушёрликка чақириб, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўрайди.
Қуйидаги тавсияларга амал қилишингизни илтимос қиламиз:
1️⃣ Исроил давлат органлари, жумладан, Фуқаро фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command) томонидан берилаётган расмий хабарлар ва кўрсатмаларни мунтазам кузатиб боринг ҳамда уларга қатъий амал қилинг.
2️⃣ Яшаш ёки иш жойингизга яқин бўлган бошпана жойлашувини олдиндан аниқлаб қўйинг.
3️⃣ Сафар ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилинг, расмий чекловлар ва хавфсизлик билан боғлиқ огоҳлантиришларни инобатга олинг.
4️⃣ Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзингиз билан олиб юринг, яқинларингиз билан доимий алоқада бўлинг.
⚠️ Илтимос, хотиржамликни сақланг, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатманг ҳамда фақат расмий манбалар ахборотига таянинг. Элчихона вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда қўшимча маълумот беради.