🗣 Ёшлар бандлиги — устувор вазифа: Сирдарё туманида амалий ишлар давом этмоқда
🟢Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–193-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё туманида ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
🟢Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов ҳамда Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Сухроб Тавбоев иштирокида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди.
🟢Тадбирда Сирдарё ҳамда Сайхунобод туманидан келган ёшлар билан биргаликда ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига ташриф буюрилиб, мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳамда ишга жойлашиш имкониятлари билан яқиндан танишилди.
🟢Амалий тадбир натижасида 20 нафарга яқин ёшнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши учун имконият яратилди.
РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU