Аналитика Telegram-канала
Подписчики
41
Охват за 24 ч
98
Публикаций
42
Динамика подписчиков
7 дней
30 дней
6 месяцев
Больше
18 ноя21 ноя24 ноя
Показаны последние 7 дней
Больше истории →
Охваты публикаций
15.1115.1116.1116.1118.1118.11
4
Средний охват
9
Лучший результат
Показаны 6 публикаций — последние в канале
Больше статистики →
Упоминания
9
Упоминаний
6
Из них репостов
2
Каналов
18
Упоминаний за 90 дней
18
Из них репостов
7
Каналов за 90 дней
Последние посты
3 из 42 2 из 42https://www.instagram.com/reel/DAyWnoNqL5X/?avpt=bzA1dDhpOTN1YWp1
Фарғонадан.
Адолатхон ИСМОИЛОВА,
Абдуҳошим ИСМОИЛОВ мусиқаси,
Сулаймон Шодиев сўзи.
ещё
2
0
18 ноя, 20:01
ещё
9
0
18 ноя, 17:27
Эҳ, Зулайхо опа! Нақадар оддий ва самимий, нақадар меҳрли ва улуғ инсонсиз. Сизнинг бу қадар камтар ва тийнати беғубор санъаткор эканлигингизни англаганимга ўн-ўн беш йиллар бўлди. Ўшанда ҳам ҳозиргидек элда таниқли ва севимли эдингиз. Бугун дунё кезган, дунё кўрган, улуғ устозлар назарига тушиб, дуоларини олган, миллий қўшиқчилигимизнинг пешқадамларидансиз. Машриқдан Мағрибгача -- Париж, Мадрид, Пекин, Сеул сингари дунёнинг қатор пойтахтлари концерт залларида соҳир овозингиз минглаб тингловчиларни сеҳрлаб қўйган. Йирик концертлар, байрам тантаналарида олқишларга кўмилган сиздай улкан санъаткорнингҳеч оғринмасдан юзлаб чақиримлардан бухоролик бир шоир тадбирига келишингиз... Мен ва сизнинг ташрифингиздан хабар топиб қувонган мухлисларингиз учун бундан ортиқ мукофот бўлиши мумкинми?.
Қўшиқ -- шоир, бастакор ва хонанда меҳнатининг, туйғулар, мақсадлар яқинлигинингноёб ҳосиласи. Камтар шеърларим мени сиз ва Абдуҳошим ака билан яқинлаштирди. Сизлар туфайли озгина нусхада чиқадиган китобларим бағрида яшириниб ётган шеърларим иккинчи умрини яшай бошлади, минглаб хонадонларга, юз минглаб қалбларга етиб борди. Бу ҳар қандай шоир учун ажойиб омад, катта бахт.
Сиз янгича талқин, янгича услубда куйлаган “Ҳай-ҳай” қўшиғингиз эл орасида машҳур бўлган илк кунларни яхши эслайман. Бу ижрони биринчи марта ТВда намойиш этилган байрам дастуриди кўрганим ҳамон ёдимда. Битта нафасда ва шиддат билан айтилган қўшиғингизни тўлқинланмай эшитиш мумкин эмасди. Умримда бирон қўшиқнинг икки мисрасини ҳам тўлиқ хиргойи қилолмаган бўлсам-да, эсимни танигандан буён қўшиқ тинглайман. “Ҳай-ҳай”ни тингнглаган кунимдан юртимизда Зулайхо Бойхонова деган ажойиб хонанда борлигини хотирам дафтарига битиб қўйганман. Ўшанда, қани бу хонанда, ҳеч бўлмаса, биттагина шеъримни қўшиқ қилиб ижро этса, деган ният қилганман. Аммо вақти келиб кўплаб шеърларимни қўшиқ қилиб куйлашингиз хаёлимга ҳам келмаган. Бу ушалмас орзу , дея таскин топганман. Аммо...
Аммо орадан уч ё беш йилми вақт ўтиб, ЎзТВнинг бир мусиқий каналида “Ўртади” номли бир қўшиғингиз клипда намойиш этила бошлади. У пайтлар янги қўшиқлар бир ё икки ой давомида ҳар куни деярли бир вақтда эфирга узатиларди. Қизиқ томони шундаки, қўшиқни беш-олти марта тинглаганимдан кейингина унинг сўзлари танишдай туюла бошлади. Шундагина, шеъри меники-ку, деган фикр миямга урилиб, кўп йиллар олдин чиққан китобларимни варақлашга тушддим. Топдим, менинг шеърим экан. Ўшанда қанчалар қувонганим, буни уйдагиларга фахрланиб айтганимни тасвирлаб ўтирмайман. Бу қўшиқ Абдуҳошим Исмоилов ва сиз билан ижодий ҳамкорлигимизнинг дебочаси бўлди. Таклифларингиз билан пойтахтдаги катта концерларингизни кўриш насиб этди. Сиз ва Абдуҳошим ака, ёш шгогирдларингиз билан яқиндан танишдим. Бунинг учун сизларга кўпдан-кўп раҳмат.
Шу ҳамкорлик туфайли Бухородаги тадбиримга ташриф буюрдингиз. Ҳам университет саҳнасида, ҳам, бир жуфт қўшиқ айтиш учун Бухорога келганим йўқ, дея тадбирдан кейинги мўъжазгина базмда бизлар кутгандан кўпроқ қўшиқлар ижро этдингиз. Назаримда, сизнинг ташрифингиздан тадбирга келганлар мендан кўра кўпроқ қувонгандай эдилар. Сизнинг шарофатингиз билан оддийггина бир тадбир назм ва наво уйғунлашган гўзал байрамга айланди. Даврага файз, ажиб бир ёрқинлик, сизни соғинган мухлисларингиз қалбига узоқ вақтлар аримайдиган, унутилмайдиган қувонч ҳадя этдингиз.
Ҳаётда байрамлар оз, бунинг устига, қисқа ҳам бўлади. Лекин ундан қоладиган таассурот узоқ вақт хотирадан ўчмайди. Узоқ вақт эсланади, тилга олинади. Беш кундирки, тадбирда иштирок этган дўстларим, танишлар қўнғироқ қилиб, сизнинг ташрифингиздан қувонганларини айтишади. Уларнинг бу эътирофидан мен ҳам фахрланиб кетаман, қалбим ёқимли туйғулар, ҳисларга тўлади.
Раҳмат сизга, Зулайхо опа. Умрингиз зиёда бўлсин. Улуғ санъатингиз билан ҳамиша элимиз ардоғида бўлинг.
Сулаймон ШОДИЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
2026. 16. 11.
Бухоро.
ещё
9
0
16 ноя, 20:09
Продолжить анализ этого канала
- История роста подписчиков
- Просмотры и охваты публикаций
- Кто упоминает канал и кого упоминает он
- Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней