ПАЙҒАМБАР МЕРОСИ
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан чин аҳли илмларга фақат у зот қолдирган илмгина эмас, у зот келтирган нарсага қаршилик қилувчи кучлар ҳамда уларнинг адовати ҳам мерос бўлиб қолган.
Расулуллоҳ алайҳиссаломга ваҳий келган замоннинг илк кунларидаёқ ўтганларнинг тарихидан хабардор бўлган Варақа ибн Навфал у зотга:
"Сиз келтирган даъватни бирор киши келтирган бўлса унга муҳаққақ адоват қилинган" деган эди.
Исломнинг узун, шонли тарихининг қай саҳифасига қараманг, пайғамбарнинг чин меросхўрлари бўлган илм аҳли шундай адоватларга, тазйиқларга, ҳатто қийноқ ва қатлларга дучор бўлишган.
Бу йўлга улар шуни билган ҳолда, шунга рози бўлган ҳолда қадам босишган.
Уларнинг бу синовларга дуч келиши мақомларининг янада юксалишига, тобланиб, сайқалланиб чиқишига сабаб бўлган.
Уларку ўз даражаларини топиб кетишган ва кетишади. Лекин шундай қалтис пайтларда биз ўзимиз билмаган, сезмаган ҳолда ўша золимлар қаторида, пайғамбарлар йўлига адоват қилганлар сафида бўлиб қолишдан паноҳ тилашимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло ўлгунимизга қадар бу муборак йўлдан айирмасин, золимлар қаторида бўлиб қолишдан асрасин.
Шайх Сайфуллоҳ Носир
https://t.me/soyasiz