Аналитика Telegram-канала
Подписчики
458
Охват за 24 ч
89
ER за 24 ч
19,43%
Публикаций
3 833

Динамика подписчиков

7 дней 30 дней 6 месяцев Больше
17 ноя20 ноя23 ноя
Показаны последние 7 дней Больше истории →

Охваты публикаций

14.1119.1119.1119.1120.11
31
Средний охват
59
Лучший результат
Показаны 5 публикаций — последние в канале Больше статистики →

Упоминания

734
Упоминаний
661
Из них репостов
79
Каналов
Все упоминания

Последние посты

3 из 3 833 2 из 3 833
Фото
🇺🇿 Ўзбек маданияти маркази: дўстлик ва ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси 🔺Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Максим Танк номидаги Белорус давлат педагогика университети томонидан Университет қошида очилган Ўзбек маданияти марказининг 2 йиллик юбилейига бағишланган онлайн тадбир ташкил этилди. Ушбу Марказ 2024 йилнинг 19 ноябрида маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, таълим ва маданият соҳасида Беларусь-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Тадбирда Наманган давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети, Жиззах давлат педагогика университети, Нукус давлат педагогика институти каби 20 дан ортиқ таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди. 🔺Иштирокчилар Марказнинг очилиши Ўзбекистон ва Беларусь олий педагогик таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги уфқларни очганлигини алоҳида таъкидладилар. Марказ доирасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, илмий тадқиқотлар ва маданий тадбирлар икки мамлакат тиллари, анъана ва урф-одатларини чуқур ўрганиш учун ўзига хос платформа яратаётганлиги юқоридаги фикрларнинг яққол тасдиғидир.    🔺Марказнинг очилишида Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг ҳам алоҳида ҳиссаси борлиги айтиб ўтилди. 🔍Расмий саҳифаларимиз: 😎Telegram|📷Instagram|😇Facebook|😉YouTube|🌐scocenter.uz
ещё
17 1 20 ноя, 19:08
Фото
#Бағрикенглик_ҳафталиги 🔺 БАҒРИКЕНГЛИК – ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК АСОСИ 🔺Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси билан ҳамкорликда “Бағрикенглик – Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ўтказилаётган Бағрикенглик ҳафталиги доирасида ташкил этилган ушбу тадбирнинг асосий мақсади барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, аҳоли ўртасида, хусусан, ёшларда динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш, шунингдек, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдан иборат бўлди. 🔺Анжуманда Республикамизнинг вазирлик ва идоралари вакиллари, нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, илмий доиралар, миллий маданий марказлар вакиллари ҳамда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди. 🔹Тадбирда иштирокчилар томонидан миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий таълимнинг самарадорлигини ошириш, маданият ва цивилизациялар мулоқотини кенгайтириш ҳамда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш орқали жамиятда бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга доир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. 🔍Расмий саҳифаларимиз: 😎Telegram|📷Instagram|😇Facebook|😉YouTube|🌐scocenter.uz
ещё
54 4 19 ноя, 10:37
#Бағрикенглик_ҳафталиги 🔸 ХАЛҚ ДИПЛОМАТИЯСИ ВА БАҒРИКEНГЛИК ҚАДРИЯТЛАРИ 🔺 Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Халқаро бағрикенглик ҳафталиги доирасида миллатлараро тотувлик, маданий хилма-хиллик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини тарғиб этишга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази директори Қ.Қ. Собиров бундай тадбирлар ёш авлодда бағрикенглик, очиқлик ва маданиятлараро мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг халқ дипломатияси борасидаги билимларини янада чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтди. 🔸Тадбир доирасида талабалар томонидан 14 та давлатнинг миллий маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини намойиш этувчи кўргазмалар, миллий рақслар, мусиқий чиқишлар ҳамда ижодий намойишлар ташкил этилди. 🔺Мазкур тадбир турли халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш, ёшлар орасида бағрикенглик маданиятини ривожлантириш ҳамда маданиятлараро мулоқотни кенгайтиришга хизмат қилди. 🔹Халқ дипломатияси — халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро англашув ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашнинг муҳим воситасидир. 😎Telegram|📷Instagram|😇Facebook|😉YouTube|🌐scocenter.uz
ещё
59 2 4 19 ноя, 08:20
Больше постов

Продолжить анализ этого канала

  • История роста подписчиков
  • Просмотры и охваты публикаций
  • Кто упоминает канал и кого упоминает он
  • Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней