Аналитика Telegram-канала
Подписчики
7 269
Охват за 24 ч
3,4K
ER за 24 ч
46,76%
Публикаций
1 178
Динамика подписчиков
7 дней
30 дней
6 месяцев
Больше
13 ноя16 ноя19 ноя
Показаны последние 7 дней
Больше истории →
Охваты публикаций
17.1117.1117.1118.1118.1118.11
469
Средний охват
1,3K
Лучший результат
Показаны 6 публикаций — последние в канале
Больше статистики →
Упоминания
943
Упоминаний
607
Из них репостов
9
Каналов
5
Упоминаний за 90 дней
0
Из них репостов
1
Каналов за 90 дней
Последние посты
3 из 1 178 2 из 1 178«Титаник» кемасини дунёдаги энг кучли кемасозлар қуришган. Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси эса Аллоҳ азза ва жалланинг ваҳийси билан (бу соҳани билмайдиган киши томонидан) қурилган.
Аввалгиси ғарқ бўлиб, чўкиб кетган.
Иккинчиси бутун инсониятни ўз бағрида кўтариб, уни ҳалокатдан қутқарган.
Муваффақиятга эриштирувчи Зот покдир!
Каналга обуна бўлинг
🌐 https://t.me/rummonuz
ещё
214
0
3 18 ноя, 18:01
ОЗУҚАСИДА НАЖОСАТ БЎЛГАН ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда балиқларни қон ва ўлимтикдан олинган озуқалар билан боқилмоқда. Нажосат билан боқилган балиқларни истеъмол қилишимиз ҳалолми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайвон фақат нажосат билан боқилган бўлиб, ундан бошқа ем ёки озуқа емаган бўлса ёхуд ҳайвоннинг гўштидан нажосатнинг бадбўй ҳиди келиб турса, унинг гўштини ейиш жоиз эмас. Бундай ҳайвонни бадбўй ҳиди кетгунига қадар, покиза озуқа билан боқиб турилади ва кейин унинг гўшти ҳалол бўлади.
Ҳадисларда ва фиқҳий китобларимизда “жаллола” – “нажосатхўр” ҳайвон атамаси мавжуд бўлиб, унда нажосат ейишга одатланиб қолган ҳайвон назарда тутилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
نهى عن الجلالة في الإبل أن يركب عليها أو يشرب من ألبانها
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг жаллоласини миниш ёки сутини ичишдан қайтардилар”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
الجلالة المكروهة التي إذا قربت وجدت منها رائحة، فلا تؤكل ولا يشرب لبنها ولا يعمل عليها
“Яқинига келинганда бадбўй ҳиди келадиган ҳайвон – жаллола бўлиб, унинг гўшти ейилмайди, сути ичилмайди ва устига минилмайди”.
Қандай ҳайвон бўлмасин унинг жаллола бўлиши учун иккита шарт топилиши керак:
1. Ўзи ҳалол бўлсада емишининг ҳаммаси фақат нажосат ва нопок нарсалардан иборат бўлса, ундан бошқа пок емиши бўлмаса;
2. Нажосатхўрлиги ва нопок озуқа билан озиқлангани учун гўштидан нажосат ҳиди зоҳир бўлиб турса, ҳатто терлагандаги терисидан ҳам нажосат ҳиди келиб турса.
Қайси ҳайвонда ушбу икки шарт топилса, унга жаллола деб ҳукм қилинади. Агар иккисидан бири топилмаса ҳам жаллолага ҳукм қилинмайди ва уни ейиш кароҳиятсиз жоиз бўлади. Имом Сарахсий айтадилар:
"وَتَفْسِيرُ الْجَلَّالَةِ : الَّتِي تَعْتَادُ أَكْلَ الْجِيَفِ .. فَيَتَغَيَّر لَحْمُهَا ، وَيَكُونُ لَحْمُهَا مُنْتِنًا فَحَرُمَ الْأَكْلُ؛ لِأَنَّهُ مِنْ الْخَبَائِثِ... وَأَمَّا مَا يَخْلِطُ فَيَتَنَاوَلُ الْجِيَفَ وَغَيْرَ الْجِيَفِ عَلَى وَجْهٍ لا يَظْهَرُ أَثَرُ ذَلِكَ مِنْ لَحْمِهِ، فَلَا بَأْسَ بِأَكْلِهِ" انتهى من "المبسوط" (11/255) .
“Жаллола ҳайвонининг тавсифи шуки, чиркин нарса ейишга одатланиб, гўшти ўзгарган бўлади. Унинг гўшти ҳидланиб қолган бўлиб, ундан ейиш ҳаром бўлади. Чунки у жирканч нарса ҳисобланади. Агар аралаштириб: чиркин озуқа еса ва бошқа озуқаларни ҳам еса, гўштида чиркинлик асорати топилмаса, уни гўштини ейишнинг зарари йўқ” (“Ал-Мабсут” китоби).
Унинг гўштидан фойдаланиш учун бадбўйлиги кетгунича ҳашак ёки покиза ем билан боқилади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан айнан қанча муддат алоҳида сақлаб туриш ҳақида муайян кун белгиланмаган. Лекин айрим мутааххир уламоларимиз ҳайвонларга кунлар билан белгилаб беришган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وتحبس الجلالة حتى يذهب نتن لحمها. وقدر بثلاثة أيام لدجاجة وأربعة لشاة، وعشر لابل وبقر على الاظهر، ولو أكلت النجاسة وغيرها بحيث لم ينتن لحمها حلت
“Жаллола ҳайвонни гўштининг бадбўй ҳиди йўқолгунича алоҳида боқилади. Айрим уламолар томонидан товуқ учун уч кун, қўй учун тўрт кун, туя ва мол учун ўн кун этиб белгиланган. Агар нажосатга қўшиб бошқа (покиза) нарсаларни есаю, гўшти ҳидланмаган бўлса, уни истеъмоли ҳалол” ("Раддул муҳтор" китоби).
Хулоса қилиб айтганда, ҳайвонга нажосат бериб боқиш жоизмас. Агар ҳайвоннинг ўзи нажосат еб, гўштига таъсир қилган бўлса, уни гўшти яхши ҳолатга қайтгунича, алоҳида ем бериб боқиш лозим бўлади. Бунда ўша ҳайвон балиқ, парранда ёки бошқа ҳайвон бўладими ҳукми бир хилдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Каналга обуна бўлинг
🌐 https://t.me/rummonuz
ещё
183
1
1 18 ноя, 13:04
Саййидимиз Умар ибн Хаттоб бир куни бозорда бир кишининг олдидан ўтдилар. Ҳалиги киши: «Аллоҳим, мени озчилик бўлган бандаларингдан қилгин! Аллоҳим, мени озчилик бўлган бандаларингдан қилгин» деб дуо қилаётган экан. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Бу дуони қаердан олдинг?» деб сўрадилар. У киши: «Аллоҳ Ўзининг азиз Қуръон Китобида: «Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ сураси, 13-оят) деган-ку», деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб, «Эй Умар, одамларнинг барчаси сендан фақиҳроқ», дедилар.
Каналга обуна бўлинг
🌐 https://t.me/rummonuz
ещё
322
3
1 18 ноя, 08:00
Продолжить анализ этого канала
- История роста подписчиков
- Просмотры и охваты публикаций
- Кто упоминает канал и кого упоминает он
- Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней