1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ АСОСАН ҚУЙИДАГИ ИШЛАРНИ АДО ЭТИШ БИЛАН БЎЛАДИ :
1. Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш. Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2. Ота-онани яхши кўриб улуғлаш.
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш.
4. Ота-онага тавозеъли бўлиш.
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш.
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик.
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш.
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик.
9. Ота-она учун молини сарфлаш.
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш.
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш.
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш.
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик.
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик.
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш.
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Тафсир :
Яъни тақводор кишига Аллоҳ таоло ҳақдан ботилни, яхшидан ёмонни ажратадиган, фарқлайдиган ҳидоят ва нур бериб қўяди.
«Фурқон» дегани ажратувчи – фарқловчи деганидир. Ана ўша ҳидоят ва нур ила тўғри йўлдан юриб борилади. Тақводорларнинг гуноҳлари ҳам ювилади, ҳам мағфират қилинади. Бу катта бахтдир. Аммо Аллоҳ таоло бу билан кифояланиб қолмайди. Тақводорларга яна бошқа мукофотлар беради. «Аллоҳ улуғ фазл эгасидир».