Каталог каналов Каналы в закладках Мои каналы Поиск постов Рекламные посты
Инструменты
Каталог TGAds beta Мониторинг Детальная статистика Анализ аудитории Бот аналитики
Полезная информация
Инструкция Telemetr Документация к API Чат Telemetr
Полезные сервисы

Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или подписчиков Проверить канал на накрутку
Прикрепить Телеграм-аккаунт Прикрепить Телеграм-аккаунт

Телеграм канал «РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ»

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ
6.8K
0
7
3
0
"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят).
Подписчики
Всего
209
Сегодня
+1
Просмотров на пост
Всего
61
ER
Общий
28.82%
Суточный
25.4%
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 7 из 6 814 постов
Смотреть все посты
Пост от 07.03.2026 16:51
1
0
0
Шаъбийдан ривоят қилинишича, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир куни одамлар билан ёмғир сўрашга чиқди, лекин қайтиб келгунича фақат истиғфор айтди. Шунда унга :
“Ёмғир сўраб дуо қилганингизни эшитмадик”, дейилди. Умар ибн Хаттоб :
“Мен ёмғирни – унинг сабабидан ёмғир ёғадиган – осмон мажодиҳларидан (яъни, истиғфор билан) талаб қилдим”, деди.
Кейин “Парвардигорингиздан мағфират сўранг. Албатта У ўта мағфиратли Зотдир. (Шунда) У Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдиради...” оятини ўқиди.
(“Тафсиру Ибни Касир”; “Руҳул маоний”).
“Мажодиҳ” сўзи (бирлик шакли – “миждаҳ”) юлдузлар маъносини англатади. Араблар наздида миждаҳ ёмғир ёғишига далолат қиладиган юлдуздир. Умар розияллоҳу анҳу истиғфорни ўша юлдузга ўхшатган, уларга ўзлари биладиган нарса ила хитоб қилган, лекин юлдузларни айтмаган (“Ан-ниҳоя фи ғарибил асар”).

Ривоят қилинишича, бир киши машҳур тобеин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ олдига келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилди. У зот ҳалиги одамга :
“Истиғфор айт!” деб маслаҳат берди. Бошқа одам камбағалликдан, яна бошқаси фарзандлари камлигидан, яна бири ер унумдорлиги пастлигидан шикоят қилди. Ҳасан Басрий уларнинг барчасини кўп истиғфор айтишга буюрди. Шунда Рабийъ ибн Субайҳ бундан ҳайрон бўлиб :
“Олдингизга одамлар келиб, турли масалада мурожаат қилишди. Бироқ сиз уларнинг ҳаммасига истиғфор айтишни буюрдингиз. Бунинг сабаби нима?” деб сўради. Ҳасан Басрий саволга жавобан юқоридаги оятни ўқиб берди (“Тафсирул Қуртубий”; “Тафсирун Насафий”).
Бошқа сурада Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига шундай хитоби келтирилган :
“Эй қавмим, Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг Унга тавба қилинг. Шунда У Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдиради, куч-қувватингизга яна куч-қувват қўшади”
(“Ҳуд” сураси, 52-оят).
Яъни: Эй қавмим, ширк амаллардан қайтинг, қилган гуноҳларингиз учун Аллоҳга истиғфор айтинг, ҳақиқий тавба қилинг. Шунда Аллоҳ ризқингизни кенг, ишларингизни осон, хотирингизни жам қилади. Истиғфорда бардавом бўлсангиз устингизга раҳмат ёмғирлари ёғади, куч-қувватингиз ортади, бойлигингиз кўпаяди.

Заҳҳок айтади :
“Од қавмида уч йил кетма-кет қурғоқчилик бўлгач, Ҳуд алайҳиссалом уларга :
“Эй қавмим, Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг Унга тавба қилинг. Шунда У Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдиради, куч-қувватингизга яна куч-қувват қўшади”, деди” (Ибн Асокир ривояти).
Мужоҳид “Қувватингизга қувват қўшади” оятини “Фарзандларингизни янада кўпайтиради” деб тафсир қилган (Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Яна бошқа оятда Ҳуд алайҳиссалом тилидан шундай дейилган :
“Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг Унинг Ўзига тавба қилинг. Шунда (Аллоҳ) сизларни маълум муддатгача чиройли мато – фойдаланиш билан фойдалантиради, ҳар бир яхшилик эгасига яхшилик (яъни, ажр-мукофот) беради. Агар юз ўгирсангиз, у ҳолда мен сизларга улуғ кун азоби етишидан қўрқаман”
(“Ҳуд” сураси, 3-оят).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “Чиройли мато – фойдаланиш билан фойдалантиради” жумласини “Сизларга Ўз фазлидан ризқ ва фаровонлик беради”, деб тафсир қилган (“Зодул муяссар”).
Бундан чиқди, кўп истиғфор айтган одам ризқи келиши осонлашади, муаммолари ҳал бўлади, хонадонига файз-барака ёғилади.

Зиёвуддин Раҳимнинг :
"Ризқ калитлари" китобидан.
Пост от 07.03.2026 06:29
1
0
0
🌹🌹🌹 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !

Бугун  Шанба
7 Март,  2026
17 Рамазон,  1447

🌹🌹🌹Аллоҳим ! Ҳар бир кунимизни аввалини салоҳият, ўртасини нажот ва охирини муваффақият қилгин !

🌹🌹🌹Аллоҳим ! Ҳаётимизни хайрли ва саодатли онларга тўлдир !

@RamazonniQarshilab
Пост от 07.03.2026 06:29
1
0
0
Пост от 07.03.2026 02:45
1
0
0
САХАРЛИК_ДУОСИ

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН

Саҳарлик вақти: 05:31⏰

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.
Пост от 06.03.2026 21:22
7
0
0
✨ҲОЖАТ НАМОЗИ ВА УНДА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО :

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
 
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин :
«Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, Субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризоан илла қозойтаҳ,  йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа  «йаа арҳамар-роҳимийн»  жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
 
Дуонинг маъноси : 
Ҳалимул Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, 
барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин,  Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
 
Изоҳ :  Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
 
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У : 
«Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: 
«Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин : 
«Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
 
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар :
 
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
 
Муҳаммад Али Муҳаммад
Юсуф тайёрлади

@RamazonniQarshilab
Пост от 06.03.2026 16:43
1
0
0
Пост от 06.03.2026 16:41
1
0
0
ЖАННАТГА ҲИСОБСИЗ КИРАДИГАНЛАР.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Менга умматлар кўрсатилди. Бас, бир набий ўта бошлади. У билан бирга бир уммат бор эди. Бир набий ўтди. У билан нафарлар бор эди. Бир набий ўтди. У билан ўн киши бор эди. Бир набий ўтди. У билан беш киши бор эди. Бин набий бир ўзи ўтди. Назар солсам, жуда кўп қора кўринди. Шунда мен:
«Эй Жиброил! Анавулар менинг умматимми?» дедим.
«Йўқ. Лекин сен уфққа назар сол!» деди.
Қарасам, жуда катта қора кўринди.
Шунда у:
«Ана ўшалар сенинг умматинг. Уларнинг олдиларида етмиш мингтаси бор. Улар ҳисоб ҳам, азоб ҳам қилинмаслар», деди.
«Нима учун?» дедим.
«Улар куйдириш ила даволанмас, дам солдирмас, фол очдирмас эдилар ва Роббиларига таваккал қилар эдилар», дедилар.
Шунда Укоша ибн Миҳсон туриб у зотнинг олдиларига бориб:
«Аллоҳга дуо қилинг! Мени ўшалардан қилсин!» деди.
«Эй Аллоҳим! Уни ўшалардан қилгин!» дедилар.
Кейин бошқа бир киши туриб:
«Аллоҳга дуо қилинг! Мени ҳам ўшалардан қилсин!» деди.
«Унга Укоша сенда ўзиб кетди», дедилар».
📚Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.

@RamazonniQarshilab
Смотреть все посты