Муҳим мурожаат!
Бир толиби илм укамиздан менга шундай бир мактуб келди. Диққат билан ўқишингизни илтимос қиламан.
Устоз, сизга минг хижолат билан мурожаат қилоқдаман. Хижолат бўлса ҳам ўз дардимни айтишга мажбур бўлдим. Рамазонда сиз берган гушт тугагандан бери уйимизга гўшт кирмайди. Яхшиям бор экансиз. Сиз бизга гўшт тарқатиб турар эдингиз. Лекин ҳозирда гўшт олишга моддий имконимиз йўқ. Уқиймиз деб келганимиз. Мен ҳам, аёлим ҳам, 4 ала фарзандларим ҳаммамиз мадрасада ўқимоқдамиз. Илмдан чалғимаслик учун борига қаноат қиляпмиз. Фақат сизни ҚУРБОНЛИК ҲАЙРИЯСИ-2026 постингизни кўриб қолдим. Устоз, сиздан қаттиқ илтимос қиламан. Мени ҳам руйхатга қўшиб қўйинг. Сиздан бир йил қурбонлик гўшти олдим. Бу йил ҳам қатордан қолиб кетмай. Олдиндан раҳмат. Қурбонлик хашари учун нима хизмат бўлса айтинг, ҳеч қандай пул олмасдан хизматингизни қиламан. Сизни ҳаққингизни адо қила олмасам ҳам ҳеч йўқса қурбонлик тарқатишга ёрдам бериб турай. Ҳизматингизга тайёрман.
Азизлар, бу мактуб оддий бир мисол. Бундан ҳам оғир ҳолатда бўлса-да, лекин дардини айта олмаётган қанчада қанча толиби илм укаларимизни шахсан танийман. Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин.
Шунча ишим, ўзимнинг ташвишим бўлса ҳам, нега ҚУРБОНЛИК ХАЙРИЯСИ қилишимни асл сабаби ҳам шу толиби илмлар укаларимиздир. Уйида гўшт кирмаган толиби илмнинг оиласи қандоқ қилиб ҳайит ҳам қилар эди! Ўйлаб кўринг-а! Ватандошларимга илм бераман, уларга хизмат қиламан деган толибларимизни бу аҳволда ташлаб қўйишимиз бизнинг хатомиздир!
Азизлар, келинглар! Қурбонликларимизни толиби илмларимизга берайлик. Толибларимиз дастурхони тўкис бўлсин, таоми гўштсиз бўлмасин. Бизни деб хорижда ўқиб юрган бу Аллоҳнинг ҳақиқий дўстларини унутмайлик. Ҳеч йўқса ҳайитда уларни қурбонлигимиз билан эслайлик!