Жамиятдаги қараш — инсон камолотини белгилайди
Қуйидаги ижтимоий роликда инсон ҳаётидаги энг муҳим танлов — фикр ва қарашнинг кучи ҳақида сўз юритилади.
Баъзан бир оғиз сўз, битта қарор ёки шунчаки “Одамлар нима дейди?” деган ибора кимнингдир келажагига тўсиқ қўяди.
Бугун илм, тиббиёт ва иқтисодиёт, сиёсат ва маънавият йўлида аёлларнинг фаол иштироки жамият тараққиётининг ажралмас қисмига айланиши керак.
Радикал қарашлар эса бу йўлдаги энг катта тўсиқдир.
Ролик шуни эслатади: илмга йўл очиш — ёрқин келажакка йўл очишдир.