16-17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади.
Ушбу мажлисларда Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.