Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматида бўш бўлган сафдор-ходим лавозимларига танлов эълон қилинади. Белгиланган талаблар бўйича мос келадиган номзодлар 2026 йилнинг 21 сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин. Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. Жорий йилнинг 21 сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди. Қўшимча маълумот учун +99879-229-53-00 ҳамда +99879-229-52-03 рақамларига қўнғироқ қилишларингиз мумкин.