Аналитика Telegram-канала
Подписчики
169
Охват за 24 ч
41
ER за 24 ч
24,26%
Публикаций
237
Динамика подписчиков
7 дней
30 дней
6 месяцев
Больше
10 ноя13 ноя16 ноя
Показаны последние 7 дней
Больше истории →
Охваты публикаций
05.1105.1109.1110.1113.1115.11
3
Средний охват
7
Лучший результат
Показаны 6 публикаций — последние в канале
Больше статистики →
Упоминания
14
Упоминаний
8
Из них репостов
1
Каналов
1
Упоминаний за 90 дней
1
Из них репостов
1
Каналов за 90 дней
Последние посты
3 из 237 2 из 237🌸
4️⃣➡️Тўртинчи қоида:
⬅️ Замонамиз мушрикларининг ширки аввалги замон мушрикларининг ширкидан ҳам кучлироқдир.
Чунки аввалги мушриклар тинчлик ва фаровонлик пайтида Аллоҳга ҳам, Ундан бошқа нарсаларга ҳам ибодат қилиб, ширк келтирардилар. Аммо бошларига қийинчилик тушганда, мусибатга йўлиққанларида эса фақат ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиб, Унга илтижо қилардилар.
Аммо замонамиз мушриклари эса тинчлик ва фаровонлик пайтида ҳам, бошларига мусибат тушганида ҳам Аллоҳдан бошқаларга ибодат қилиб, доимо ширк келтираверадилар.
🟰💬 Бунга далил - Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:
Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан кўрқиб) Аллоҳга чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки (Аллоҳ) уларга нажот бериб қуруқликка (чиқаргач), баногоҳ улар (Аллоҳга) ширк келтирурлар! (Анкабут - 65)
@mutunuz
ещё
1
0
15 ноя, 21:36
🌸
3️⃣➡️Учинчи қоида:
⏮️Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам турли нарсаларга ибодат қиладиган кимсалар рўбарўсига чиқдилар. Уларнинг ичида пайғамбар ва солиҳ кишиларга, тош ва дарахтларга, ҳамда қуёш ва ойга ибодат қиладиганлар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг орасини ажратиб ўтирмай,(барчаларига) қарши жанг қилдилар.
🟰💬 Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«То фитна тугаб, (бутун) дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз!» (Бақара - 193).
🟰💬 Қуёш ва ойга (ибодат қилишганига) далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«Кеча ва кундуз, қуёш ва ой Унинг (танҳолиги ва қудратига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. Агар сизлар (Аллоҳга) ибодат қилгувчи бўлсанглар, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, (балки) уларни(нг барчасини) яратган Зотга – Аллоҳга сажда қилинглар!» (Фуссилат - 37).
🟰💬 Фаришталарга (ибодат қилишганига) далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«Уларнинг барчаларини жамлайдиган, сўнгра У зот фаришталарга: «Анавилар сизларга ибодат қилган эдиларми?» дейдиган кунда...Улар: «Сен поксан! Сен бизнинг валийимизсан! Улар эмас! Йўқ! Улар жинларга ибодат қилар эдилар. Кўплари ўшаларга иймон
келтиргувчидирлар», дерлар.(Сабаъ 40-41)
🟰💬 Пайғамбарларга (ибодат қилишганига) далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Аллоҳ: “Эй Ийсо бинти Марям, сен одамларга: “Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни худо қилиб олинглар”, деб айтдингми?”, деганида, (Ийсо) айтди: “Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку ”» (Моида - 116).
🟰💬 Солиҳ кишиларга (ибодат қилишганига) далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
Айтинг: «У Зотдан бошқа ўзингиз даъво қилаётган (худоларингизни) чақиринглар. Улар сизлардан зарарни арита олмайдилар, бошқа тарафга буриб ҳам юбора олмайдилар».
«Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У Зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар» (Исро 56- 57).
🟰💬 Тош ва дарахтларга (ибодат қилишганига) далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган “Лот”, “Уззо” ва яна учинчилари бўлмиш тубан “Манот” ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!» (Нажм, 19–20).
📚Абу Воқид ал-Лайсий разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик. Биз эндигина Исломга кирганлардан эдик. Мушриклар атрофида йиғилиб ўтирадиган ва унга қуролларини илиб қўядиган бир дарахт “Зоти Анвот” дейиларди. Ўша дарахтнинг олдидан ўтиб, биз айтдикки: “Эй Расулуллоҳ, бизга ҳам уларнинг “Зоти Анвоти” бўлгани каби бир “Зоти Анвот” қилиб беринг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Субҳаналлоҳ! Бу Мусонинг қавми айтган: “Анавиларнинг илоҳлари бўлгани сингари, бизларга ҳам бир худо ясаб беринг!”, деган гапнинг айни ўзи-ку! ».
@mutunuz
ещё
5
2
13 ноя, 05:54
🌸
2️⃣➡️Иккинчи қоида:
⏮️Улар (кофирлар) айтардиларки:
«Биз уларга (бут ва санамларга) фақатгина (Аллоҳга бироз бўлса ҳам) қурбат ҳосил қилармикинмиз ва (Аллоҳнинг ҳузурида бизни) шафоат қилармикинлар, деб дуо қилиб, юзланамиз».
💬 (Кофирларнинг бут ва санамларга ибодат қилишлари, улар орқали Аллоҳга қурбат ҳосил қилишларига) далил Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
«У Зотдан ўзга “дўстлар”ни (“худо”) қилиб олган кимсалар: “Биз (ўша “худо”ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз”, дерлар. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас» (Зумар, 3).
💬(Кофирлар бут ва санамларга, улар бизни Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қиладилар, деб ибодат қилишганига) далил Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир:
« Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга осмонлар ва Ердаги У зот билмайдиган нарсаларни (шерикларни) билдириб қўймоқчимисизлар?!» Аллоҳ уларнинг (мушрикларнинг) ширкларидан пок ва юксак бўлган Зотдир.» (Юнус, 18).
📒 Шафоат икки турлидир:
1️⃣➡️Салбий-номақбул ва
2️⃣➡️Ижобий-мақбул.
⚠️ Салбий-номақбул шафоат - фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган ишлар борасида Аллоҳдан ўзгасидан сўраладиган шафоатдир.
💬Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли:
«Эй мўминлар, на олди-сотди, на ошна-оғайнигарчилик ва на шафоат бўлмайдиган кун (қиёмат) келмасидан илгари сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан эҳсон-инфоқ қилинглар! Кофир кимсаларгина золимдирлар» (Бақара, 254).
✔️ Ижобий-мақбул шафоат эса Аллоҳдан сўраладиган шафоатдир. Шафоат қилувчи шафоат (неъмати) ила иззат-икром қилингандир (мукаррамдир). Шафоат қилинадиган киши эса Аллоҳ таоло шафоат қилинишига изн бергач, сўзи ва амалидан рози бўлган кишидир.
💬 Аллоҳ таоло шундай деди:
«Унинг ҳузурида ҳеч ким Унинг изнисиз шафоат қилолмайди» (Бақара, 255).
@mutunuz
ещё
1
0
10 ноя, 15:08
Продолжить анализ этого канала
- История роста подписчиков
- Просмотры и охваты публикаций
- Кто упоминает канал и кого упоминает он
- Похожие каналы и подбор для рекламы
Открыть аналитику
Демо до 14 дней