Жоқарғы Кеңес Баслығы мектеп питкериўшилерин қутлықлады
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Орынбаев Нөкис қаласындағы 24-санлы улыўма билим бериў мектебинде өткерилген соңғы қоңыраў илажында қатнасты.
Илажда Жоқарғы Кеңес Баслығы Президентимиздиң мектеплерди питкериўши ул-қызларға жоллаған қутлықлаўын оқып еситтирди.
Сондай-ақ, жасларға аталарша ғамқорлық көрсетип киятырған ҳүрметли Президентимизге, оқыўшыларды камалға келтирип, тәрбиялаған ата-аналарына, оларға билим берген муғаллимлерге миннетдаршылық билдирди.
Атап өтиў орынлы, усы жылы да пүлкил елимиз бойлап «Соңғы қоңыраў» илажлары көтериңки руўхта өткерилмекте. Усындай қуўанышлы күнде республикамыздағы 721 мектепте «Соңғы қоңыраў» қағылып, олардағы 26 мыңнан аслам оқыўшы-жасларымыз қәдирдан ана мектеплери менен хошласпақта.
Әлбетте, бул питкериўши жаслар арасынан елимиздиң даңқын дүньяға танытатуғын, ана-Ўатанымызға садықлық пенен хызмет етип, елимиз раўажланыўына мүнәсип үлес қосатуғын жаслар жетилисип шығады.
Шунингдек, ёшларга оталарча ғамхўрлик кўрсатиб келаётган ҳурматли Президентимизга, ўқувчиларни вояга етказиб, тарбиялаган ота-оналарига, уларга билим берган ўқитувчиларга миннатдорлик билдирди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳам бутун юртимиз бўйлаб "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Шундай қувончли кунда республикамиздаги 721 та мактабда "Сўнгги қўнғироқ" янграб, улардаги 26 мингдан зиёд ўқувчи-ёшларимиз қадрдон мактаблари билан хайрлашмоқда.
Албатта, бу битирувчи ёшлар орасидан юртимиз шуҳратини дунёга танитадиган, она-Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқади.
➡️Bugun "Kimyogarlar" kuni bayrami munosabati bilan Elabad mahallasida joylashgan ochiq maydonchada konsert oʻtkazilishini maʼlum qilamiz!
Konsert vaqti soat 16-30
Konsertda Qoraqalpoq estrada yulduzlari ishtirok etadi
Қўнғирот спорт ҳаётида тарихий кун: Бугун Қўнғиротда “Устюрт” профессионал футбол клубига асос солинди
2026 йил 22 май Қўнғирот тумани спорт ҳаётида унутилмас ва тарихий воқеалардан бири сифатида муҳрланди. Туманда “Устюрт” профессионал футбол клубига расман асос солинди.
Мазкур муҳим воқеа муносабати билан Қўнғирот тумани ҳокимлиги мажлислар залида ёш футболчилар, футбол фахрийлари, мураббийлар, нуронийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик фаоллари иштирокида тантанали учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида мамлакатимизда Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида спорт, шу жумладан футболни ривожлантириш, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан футбол соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, ҳудудларда профессионал клублар фаолиятини йўлга қўйиш, замонавий спорт инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ёшлар учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбир давомида туман ҳокимининг “Устюрт” профессионал футбол клубини ташкил этиш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилди ҳамда клубнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома клуб аъзоларига тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, йиғилишда клуб фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари, ёш футболчиларни саралаш, маҳаллий иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, профессионал мусобақаларда иштирок этиш ҳамда Қўнғирот футбол мактабини шакллантириш борасидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–132-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўнғирот туманини 2025–2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури” доирасида туман марказида жойлашган, айни вақтда фойдаланилмаётган ва қаровсиз ҳолга келган “Локомотив” футбол стадиони ҳамда унга туташ спорт иншоотларини реконструкция қилиш ва жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ, мазкур спорт комплекси “Устюрт” профессионал футбол клубига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирилди.
Қайд этилганидек, стадионда реконструкция ишлари яқин кунларда бошланади. Лойиҳа доирасида футбол майдони, томошабинлар ўриндиқлари, ёритиш тизими, кийиниш хоналари ҳамда ёш спортчилар учун машғулот шароитлари босқичма-босқич замонавий талаблар асосида янгиланиши режалаштирилган.
Тадбир иштирокчилари ушбу ташаббусни Қўнғирот тумани спорт ҳаётидаги янги давр деб баҳолаб, “Устюрт” профессионал футбол клуби келгусида нафақат туман, балки Ўзбекистон ва жаҳон футболида муносиб ўрин эгаллашига ишонч билдирдилар.
Албатта, бугун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор келажакда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорли футболчилар етишиб чиқишига хизмат қилади.
🔘 Bugun korxonada yoshlarni qo'llab-quvvatlash ularning kasbiy mahoratini oshirish, yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish va “Kimyogarlar” kasb bayrami munosabati bilan sex va bo‘limlardagi yosh xodimlar o‘rtasida
🔘 “Eng yaxshi apparatchi” tanlovi 2 ta shart boʻyicha boʻlib oʻtti.
Tanlov yakuniga koʻra:
🥇-o‘rinni ADKF sexidan Userov Nurbol
🥈-oʻrinni Ohak kuydirish sexidan Tenelbayev Mirzabek
🥉-oʻrinni Qadoqlash sexidan Jumabayeva Nabira egalladi