Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТваТОХТД Жиззах вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида узоқ йиллар самарали хизмат олиб бориб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келганлиги ҳамда “25-октябрь ИИО ходимлари куни” байрамининг 35 йиллиги муносабати билан Нафақадаги ходимларга миннатдорчилик ҳамда “Ўзбекистон ИИВ фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.
Узоқ йиллар ИИОлари сафида хизмат қилиб нафақага чиққан 2026 йил май ойида соғлиги туфайли вафот этган Ориф Ибрагимовнинг яшаш хонадонига борилиб, оила аъзоларини 25 октябрь ИИОлари ходимлари кунининг 35 йиллиги байрами билан табриклаб, хабар олинди.
IIV Madaniyat saroyida "25-oktyabr - Ichki ishlar organlari xodimlari kuni" munosabati bilan tantanali bayram tadbiri boʻlib oʻtdi
———
ИИВ Маданият саройида "25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
IIV Madaniyat saroyida "25-oktabr - Ichki ishlar organlari xodimlari kuni" munosabati bilan tantanali bayram tadbiri boshlanmoqda
———
ИИВ Маданият саройида "25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан тантанали байрам тадбири бошланмоқда
Сурхондарё Транспорт ХТБ ва ИИБ эксперт-криминалистика хизмати ходимлари томонидан академик лицей ўқувчилари учун криминалистика соҳасига бағишланган ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида ўқувчиларга криминалистика соҳасининг асосий вазифалари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тартиби, жиноят изларини аниқлаш ва қайд этиш, шунингдек, замонавий илмий-техник воситалардан фойдаланиш усуллари ҳақида маълумотлар берилди.