«Сиз Президент бўлганингиздан кейин чўнтагим пул кўрди» — актёр Фарҳод Абдуллаев
Кино соҳаси вакиллари билан учрашувда актёр Фарҳод Абдуллаев Президент Шавкат Мирзиёевга санъаткорлар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.
У давлат раҳбарига мурожаат қилиб, Президентлик давридан кейин ўзининг моддий аҳволи яхшиланганини таъкидлади.
«Сиз Президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди», — деди Фарҳод Абдуллаев.
Актёрнинг бу сўзлари учрашувда ўзига хос илиқ лаҳза сифатида қабул қилинди.
22 ёшли режиссёр Муниса Магамет Президентдан медаль олди
Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва миллий кинематографияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда 22 ёшли режиссёр қиз ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ёш режиссёрнинг Президентдан медаль олгани тадбирнинг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.
Учрашув давомида кино соҳасида ижод қилаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод режиссёр ва сценаристлари учун имкониятларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Нишон тумани ҳокимлиги икки масъулияти чекланган жамиятнинг қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара шартномаларини бекор қилиш масаласини кўтарган.
Бу ҳақда Нишон тумани ҳокими томонидан 2026 йил 1 май куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарига юборилган хатда сўралган.
Ҳужжатда гап “Nishan Chikens S” МЧЖ ва “Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖ ҳақида кетмоқда.
Ёдингизда бўлса, куни-кеча EFFECT.UZ “Nishan Chikens S” МЧЖ билан боғлиқ масалани кўтарганди ва ҳақиқатда корхона фаолиятида бир қатор камчиликлар борлигини, хусусан, асосий фаолият тури паррандачилик билан шуғулланиш бўлсада, МЧЖда бир дона ҳам парранда аниқланмаган.
Ҳужжатда икки жамият раҳбарларининг масъулиятсизлиги натижасида ер ижара шартлари мунтазам бузилгани, ердан оқилона фойдаланилмагани, агротехник тадбирлар қўпол равишда бузилгани ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилгани қайд этилган.
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир объект бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги судга мурожаат қилди. Вазирлик мазкур қурилмани ўзбошимчалик билан барпо этилган деб ҳисоблаб, уни мажбурий тартибда бузишни сўраган.
Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига киритилган даъво аризасида жавобгар сифатида Умиджон Раҳимов кўрсатилган. Гап Олмазор тумани, Гулзор МФЙ, Чуқурсой кўчаси, Гулзор тор кўчаси, 3-уйдаги объект ҳақида кетмоқда.
Агентлик жамиятнинг мустақил кредит профилини “б+” даражасида баҳолаган. Ҳисоботда активлар сифати, молиялаштириш манбаларига кириш имконияти, қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш қобилияти ва молиявий мослашувчанлик бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилган.
Fitch “Ўзбекгидроэнерго”нинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириши, юқори операцион рентабеллиги ва қарз юкини бошқаришдаги ёндашувини асосий ижобий омиллар сифатида кўрсатган.
Шунингдек, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш тажрибасининг ортиши компаниянинг молиялаштириш имкониятлари ва молиявий мослашувчанлигини яхшилаётгани таъкидланган.
Агентлик таҳлилига кўра, мамлакатдаги умумий операцион муҳит таъсири ҳисобга олинмаганда, компаниянинг мустақил кредит профили “бб-” даражасига мос келади. Якуний “б+” баҳосида эса Ўзбекистондаги умумий фаолият юритиш шароитлари ҳам инобатга олинган.
Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият юритиши керак бўлган "Iman Invest" компанияси атрофида можаро юзага келди.
Ислом молияси бўйича халқаро аудитор Маҳмуд Усмон компанияда молиявий қоидабузарликлар ва бир неча миллион долларлик камомад борлигини билдирмоқда. Компания асосчиси Рустам Раҳматов эса бу айбловларни рад этмоқда.
Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) 2026 йил 25 октябрь куни "Iman Invest" билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Кенгаш баёнотида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, фойда тақсимоти ва айрим харажатлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилган.