Хўш, “сеҳрли диёр”га визани қандай олдим?
“Қаерга ва нима учун кетяпсиз?” деган саволлар, табиийки, кўпчиликнинг хаёлига келади. Шу саволларга ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни ёзиб ўтмоқчиман балки кимгадир манфаатли бўлар.
Америкага виза олишнинг энг осон йўлларидан бири MIGRATION 5 (M5) (википедиядан текширасиз) ёки Канада, Буюк Британия, Австралия ёхуд Янги Зеландия давлатларидан бирида яшаб туриб мурожаат қилиш. Мен ўзим Буюк Британияда бир йил истиқомат қилганим сабабли, айнан шу омил Америка визасини олишимда энг муҳим қадам бўлди.
Агар Британияда яшамасдан, Ўзбекистондан туриб B1/B2 визасига оддий турист сифатида топширганимда, виза бермаслиги эҳтимоли жуда юқори эди. Чунки сўнгги йилларда Ўзбекистондаги Америка элчихонасида айнан шу тоифадаги аризалар бўйича рад жавоблари анча кўп кузатилмоқда.
Кейинги босқич: Британияда яшаб туриб Америкага виза олдим, саёҳат қилдим, ишламадим, қонунбузарлик қилмадим, барча қоида ва талабларга риоя қилган ҳолда белгиланган муддатда Британияга қайтдим. Фулл стоп. Бу менинг иккинчи ютуғим эди.
Учинчи босқич: Тошкентга қайтганимдан сўнг, “энди Тошкентдан ҳам виза олиб, Америкага саёҳат қиламан”, деган мақсад билан юрдим. Яъни фақат саёҳат учун ишлаш ёки қолиб кетиш ниятисиз. Тошкентдаги элчихона ҳам 1 йилга виза берди ва яна 10 кунлик саёҳатга бордим. Яна барча виза қоидаларига амал қилиб, муддатида Ўзбекистонга қайтдим.
Шу тариқа визани қайта-қайта олиш учун, ортиқча муаммоларсиз ва қонунга риоя қилган ҳолда, ишончли визавий тарих шакллантирдим, десам муболаға бўлмайди.
Қандай ҳужжатлар керак, десангиз ҳаммаси расмий сайтда аниқ кўрсатилган. Расмий саҳифага кириб, сўралган ҳужжатларни тўлиқ тақдим қилиш кифоя.
Ха, яна DS-160 формасини тўғри ва ёлғонларсиз тўлдириш қатиян тавсия қилинади.