Телеграм канал 'DIVERSITY VISA (GREEN CARD)'

DIVERSITY VISA (GREEN CARD)


392 подписчиков
599 просмотров на пост

Грин кард дастури бўйича сўнгги янгиликларни ўзбек тилида ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- Бепул ва холис маълумотлар
- Кўрсатмалар (DS-260, хужжат тайёрлаш)
- Кўп сўраладиган саволлар ва жавоблар
- Видеолар ва расмлар
Боғланиш: @wultht

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 271'781 каналов
  • Доступ к 124'890'359 рекламных постов
  • Поиск по 494'785'648 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 80 постов

Адвокат Моррисоннинг #DV2022 бўйича фикри.
Изображение
#DV2022 Судга қўшилиш учун хабарнома олиш истагидагилар
Агар сиз #DV2022 танлови иштирокчиси бўлсангиз ва Моррисон Урена жамоасидан #DV2022 сараланганлар учун вакиллик қилиш ёки суд жараёнларида иштирок этишни таклиф қилганимиз ҳақида билдиришнома олишни истасангиз, илтимос, маълумотингизни қолдирилишини сўрабди.
Агар сиз қатнашиш ҳуқуқига эга бўлсангиз, биз сиз билан боғланамиз деб хабар қолдирган.
#USA #Visa #ApprovedVaccinesbyUSA #DV2022 #DV2021 #DV2020
Бугунги кунга қадар ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши курашда фавқулодда фойдаланиш учун 7 та вакцинани тавсия қилади:

- Модерна (Moderna)
- Файзер (Pfizer)
- Джонсон-Джонсон (Johnson-Johnson)
- АстраЗенека (AstraZeneca)
- Ковишилд (Covishield)
- Хитойнинг Синовак ва Синофарм (Sinovac & Sinopharm) вакциналари

Юқоридаги вакциналарнинг биринчи учтаси АҚШнинг Озиқ-овқат ва фармацевтика маъмурияти FDA (Food & Drug Administration) томонидан тасдиқланган.

Россия вакциналари билан коронавирусга қарши эмланган саёҳатчилар бу рўйхатга киритилмаган.

Россия вакциналарнинг ҳеч бири, шу жумладан энг кенг тарқалган Спутник В, ЖССТ (WHO) ёки ФДА (FDA) томонидан тасдиқланмаган.
#DV2022 бўйича саволлар ва жавоблар:
1. Скан қилинган ҳужжатларимизни kccdvdocuments@state.gov га юбориш учун КСС дан сўровнома кутиш керак-ми?
Қайта-қайта такрорлайман ва ушбу саволга америкалик адвокатлар хам ғолиб бўлганларни скан қилинган хужжатларни, сўровномасиз, КСС ни кутиб ўтирмасдан, юборилишига даъват қилади. Сўровнома кутмасдан юборилишига асосий иккита сабаб:
- Давлат прокурорлари ўтган йилги суд мажлисларида кўп DV2021 ғолибларнинг хужжатлари топширилмаганини айтиб ўтган ва важ келтирган эди, вахоланки ёзилмаган қоидаларга биноан КСС ғолибларга хужжатлари топширилиши учун ғолиб эгаларига сўровлар юборар эди.
- Иккинчи сабаб эса АҚШ давлат департаментиниг устуворлик даражаси бўйича грин кард дастури энг пастки қатламда бўлганини хисобга олиб, хужжатлар сўровнамасиз КССга юборилиши керак.
2. Кейс рақамим виза бюллетенида “Current” лекин ҳужжатларимни топширганимдан кейин КСС суҳбат учун тайёрсан деган хабарномани юбормади шу вақтгача, ушбу вазиятда нима қилсам бўлади?
Хужжатлар топширилгандан кейин КСС хужжатларингизни кўрилди ёки текширилди (Documentarily complete & Documentarily Qualified) деб сизга сухбат учун хабарнома юборади. Хужжатлар текширилмаса ўз-ўзидан сизга хеч қандай иккинчи хабарнома келмайди. Ушбу вазиятда фақат кутиш керак бўлади.
3. Иккинчи хабарнома (Second Notification Letter) одатда қачон юборилади?
Кентуки Консуллик Маркази яъни (КСС) сухбат хабарномаларини хар ойнинг иккинчи яримидан юборади. Октябр сухбат хабарномалари эса шу ойнинг охирида юборилиши керак. Иккинчи хабарнома келишидан аввал сизнинг кейс рақамингиз виза бюллетенда “Current” ва топширилган хужжатларингиз текширилган бўлиши шарт.
4. Биринчи (First Notification Letter) ва Иккинчи (Second Notification Letter) хабарномалар ўзи нима?
Биринчи хабарнома бу сизга ютуқ чиққандаги хабар яъни You have been randomly selected сўзи ва у хабарда сизга маълум бўлган маълумот яъни кейс рақамингиз бўлади.
Иккинчи хабарнома эса суҳбат хақидаги маълумотлар яъни суҳбат куни, суҳбат бўладиган консуллик идораси ёки элчихона манзили, кейс рақамингиз, исм ва шарифингиз, виза тури ва х.з.
Агар сиз #DV2022 да ғолиб бўлиб лекин шу кунгача суҳбат куни белгиланмаган бўлса ёки хужжатларни юборишингиз учун Кентуки Консуллик Марказидан сўровнома олмаган бўлсангиз, билингки сиз АҚШ давлат департаментининг "tiered approach" тўсиғига дуч келган бўласиз. "Tiered approach" грин кард дастури учун устуворлик даражасини энг паст қатламда қилиб белгилаган. Хох сизнинг кейс рақамингиз паст бўлсин, хох хар ойлик виза бюллетенда рақамингиз "Current" бўлсин, "Tiered approach" тўсиғи устуворлик даражаси бўйича сизнинг ишингизни мутлоқ номаълум вақтга кечиктиради.
2021 йил 15-Октябрда қабул қилинган Оқ Уй қарорига кўра, 2021 йил 8-ноябрдан бошлаб АҚШга сафар қилаётган чет эл фуқаролари COVID-19га қарши тўлиқ эмланганликларининг исботини тақдим этишлари талаб этилади. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (СDС) веб сайтида АҚШга кириш учун қабул қилинадиган вакциналар FDA (АҚШ Озиқ Овқат ва Фармацевтика Бошқармаси) томонидан тасдиқланган ёки рухсат берилган ва Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатидаги вакциналари бўлиши тушунтирилади. (Маълумот учун манзил https://www.cdc.gov/coronavirus/2019-ncov/travelers/testing-international-air-travelers.html) ЖССТ фавқулодда вазиятларда қўллаш рўйхатидаги вакциналарни https://extranet.who.int/pqweb/vaccines/covid-19-vaccines манзилида кўриш мумкин.

Ушбу тартиб хақида маълумотни travel.state.gov манзилида олиш мумкин. Вакциналарга доир талаблар ҳақида батафсил маълумот мавжуд бўлган заҳоти тақдим этилади.
Изображение
Ҳурматли ва қадрли обуначилар! Мен Тошкентда истиқомат қиламан. Асосий ишим ушбу канал билан боғлик бўлган маълумотларни тақдим қилишдан иборат эмас. Бу иш билан шунчаки грин кард дастурида ғолиб бўлганларга расмий маълумотларни таржима қилиш ва одамларга ишончли маълумотларни етқазишдан иборат гарчи ўзимнинг ишим грин кард дастурига боғлиқ бўлмасада, қўлимдан келганча, билим ва кўникмаларим билан ёрдамга/маълумотга мухтож бўлган одамлар учун билганларимми улашишга тайёрман. Асосий ишим бошқа бўлганлиги хисобга олган ҳолда саволларингизга бўлган жавобларни иш вақтимдан (18:00) кейин олишингизга тўғри келади. Албатта тез жавоб бера олмаслигимни тўғри қабул қиласиз деган умиддаман. Қайта-қайта битта саволни сўраманг. Шанба ва якшанба кунлари бемалол жавоб беришга тайёрман. Энг асосийси саволингизни аниқ ва равшан қилиб тузинг. Ҳаммага раҳмат. Каналда қолинг ва янгиликларни кузатиб боринг.
🤦🏻‍♂️🤥 - 60 кун экан - Адвокат Моррисоннинг ёзиши бўйича, суд қароридан кейин, ҳукумат қарор устидан Суд апелляцион инстанцияга ошириши учун 60 кун вақти бор экан...
Изображение
ДИҚҚАТ! Агар сизга Тошкентдаги АҚШ элчихонаси томонидан виза берилган бўлса-ю, лекин АҚШ томонидан тасдиқланган вакцинага эга бўлмасангиз, унда 8-ноябргача тақдим қилган виза билан АҚШга кириб олишингиз керак бўлади.
1-скриншот: Юқорида жойлаштирилган қонун лойиҳасидан парча, айнан грин кард дастурига боғлиқлик жойидан скриншот. Таржима қилмадим. Инглиз тилини биладиганлар учун.
2-скриншот: 8 АҚШ Кодекси § 1153 - Иммигарцион визаларни ажратиш
Изображение
VOYAGER лойиҳасида янгиланиш: Сенатнинг харажатлар тўғрисидаги драфт қонун лойиҳаси, агар қонун лойиҳаси имзоланадиган бўлса, 2020 ва 2021 йиллар учун ишлатилмай қолган Грин кард (Diversity Visa) визаларини олиш имконияти бўлади. Жанг давом этмоқда
Видео/гифка
#DV2022 ғолиб бўлганларнинг диққатига! Агарда сиз DS-260 анкетасини тўлдириб ва уни аллақачон топширган бўлсангиз, зудлик билан йўриқнома асосида келтирилган қоидаларга риоя қилган ҳолда барча хужжатларингизни KCCга юборишингизни сўрайман.
⚡️⚡️⚡️8-ноябрдан АҚШ ҳукумати вакцина олганларга ўз эшикларини очади-Оқ уй. Таъқиқ асосан Европа, Бразилия, Ҳиндистон ва Хитой давлатларига қўйилган эди.
#DV2022 #cutoffnumbers #visabulletin
Изображение
#DV2022 декабр ойи учун бюллетень чиқди. Европа учун 7,300.

Декабр ойида сухбатга кирадиганлар кейс рақами 7,300 гача бўлиши керак.
DV-2023 учун ариза топширдим. Сиз-чи ўз омадингизни синаб кўрдингизми?
Изображение
Савол: Гомез #DV2020 сақланган визаларини берилиши #DV2022 га таъсири қандай бўлади?

Жавоб: #DV2022 жараёни Давлат департаментининг виза устуворлиги "босқичма-босқич ёндашуви" билан боғлиқ фавқулодда қийинчиликларга дуч келади. Захираланган #DV2020 ва #DV2021 визаларнинг берилиш таъсири бу тўсиққа нисбатан аҳамиятсиз бўлади.
Бироқ, суд айбалнувчилардан уларнинг сонини кўрсатувчи, DV-2020 захираланган визалари бўйича даврий ҳисоботларни топширишни талаб қилади. АҚШ давлат департаменти биринчи шундай ҳисоботни 2022 йил 11-январгача топшириши ва кўшимча ҳисоботларни хар 60 кун ичида барча визалар берилгунгача топшириб бориши керак.

Ха айтганча, ушбу қарор DV-2021 суд иштирокчиларига умуман таъсири йўқ.
Изображение

Найдено 80 постов