Не попадитесь на накрученные каналы! Узнайте, не накручивает ли канал просмотры или подписчиков Проверить канал на накрутку
Прикрепить Телеграм-аккаунт Прикрепить Телеграм-аккаунт

Телеграм канал «Dolina_City»

Подписчики
Всего
63
Сегодня
0
Просмотров на пост
Всего
903
Динамика публикаций
Telemetr - сервис глубокой аналитики
телеграм-каналов
Получите подробную информацию о каждом канале
Отберите самые эффективные каналы для
рекламных размещений, по приросту подписчиков,
ER, количеству просмотров на пост и другим метрикам
Анализируйте рекламные посты
и креативы
Узнайте какие посты лучше сработали,
а какие хуже, даже если их давно удалили
Оценивайте эффективность тематики и контента
Узнайте, какую тематику лучше не рекламировать
на канале, а какая зайдет на ура
Попробовать бесплатно
Показано 7 из 1 422 постов
Смотреть все посты
Пост от 25.10.2026 10:50
1
0
0
ВАТАН ТИНЧЛИГИНИ АСРАШ ШАРАФ, ХАЛҚ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ МУҚАДДАС БУРЧ!

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари!

Сизларни 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз! Зиммангиздаги масъулият халқ осойишталиги, Ватан тинчлиги, ҳар бир инсоннинг ҳаёти, шаъни, қадр қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек улуғ бурчдир.

Бу шарафли вазифа ҳар бир ходимдан жасорат, ҳалоллик, фидойилик ва қонунга садоқатни талаб этади Зеро, халқ ишончи лавозим билан эмас, адолатли хизмат, инсонга ҳурмат ва қонунга қатъий риоя қилиш билан қозонилади.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, куч ғайрат ва шарафли хизматингизда муваффақиятлар тилаймиз. Халқ ишончини оқлаш, юрт тинчлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фаолиятингиз доимо самарали бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин Ҳурмат билан,
EFFECT.UZ veb-sayti
Muxbiri Аҳмедов Ҳамиджон
Пост от 23.10.2026 07:31
1
0
0
ХАЛҚ УЧУН АЖРАТИЛГАН ГАЗ НОҚОНУНИЙ ДАРОМАД МАНБАИ ЭМАС!

Республика бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
39 та ҳолатда газ таъминоти ходимларининг алоқадорлиги фош этилди. 3 мингдан зиёд газ баллони ва 13 636 кг суюлтирилган газ ашёвий далил сифатида олинди.

Бу рақамлар ортида аҳолининг эҳтиёжи ва ишончи турибди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган газни яширинча сотиш ёки қиммат нархда қайта сотиш халқ манфаатига зид ҳаракатдир.

Бефарқ бўлманг!
Бундай ҳолатларга дуч келсангиз, Давлат хавфсизлик хизмати Call-марказининг 1520 қисқа рақамига хабар беринг, Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Қонун устуворлиги халқ манфаати ҳимояси демакдир!

telemetr.me/dolinacity
telemetr.me/Dolina_city
Пост от 23.10.2026 06:51
1
0
0
БУХОРОДА НАРКОЛАБОРАТОРИЯ ФОШ ЭТИЛДИ!

ДХХ ва Божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс ушланди. Яширин лаборатория ва Когон туманидаги яширин жойлардан жами 10 кг 850 грамм «спайс» олиб қўйилди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди.

ОГОҲ БЎЛИНГ! Гиёҳвандлик ёшлар ҳаётини барбод қилади, оилаларни кулфатга гирифтор этади. Бефарқлик ҳам фожиага йўл очиши мумкин!

Фарзандларимизни асрайлик! Гиёҳвандликка муросасиз бўлайлик! Келажагимизни заҳардан ҳимоя қилайлик!

telemetr.me/dolinacity
telemetr.me/Dolina_city
Пост от 23.10.2026 06:43
1
0
0
ГИЁҲВАНДЛИК ИНСОН ҲАЁТИ ВА КЕЛАЖАГИГА ТАҲДИД!

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи, 1988 ва 1995 йилларда туғилган икки нафар шахс қарийб 2 кг - 1 кг 971 грамм гашишни 18 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум қилинишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Гиёҳвандлик бир инсоннинг эмас, бутун жамиятнинг муаммоси! У инсон саломатлигига путур етказади, оилаларни изтиробга солади ва ёшлар келажагини хавф остига қўяди.

Ота-оналар, фарзандларимизга бефарқ бўлмайлик! Ёшларни зарарли иллатлардан асрайлик, шубҳали ҳолатларга кўз юммайлик.

Унутмайлик: гиёҳвандликдан келадиган пул эмас, унинг ортида вайрон бўладиган инсон тақдирлари даҳшатлидир!

telemetr.me/dolinacity
telemetr.me/Dolina_city
Пост от 19.10.2026 07:04
1
0
0
🚨ГИЁҲВАНДЛИК ЖАМИЯТ УЧУН ЖИДДИЙ ХАВФ!
БЕФАРҚЛИК ЭСА УНГА ЙЎЛ ОЧАДИ.

Қибрайдаги тезкор тадбирда 7 килограмм марихуана, пневматик қурол ва патронлар аниқланди. Бу шунчаки хабар эмас жамиятни ҳушёрликка чорловчи жиддий огоҳлантиришдир.

Давлат идоралари гиёҳвандликка қарши курашмоқда. Аммо хавфсиз жамият фақат тезкор тадбирлар билан эмас, балки оиладаги тарбия, маҳалладаги масъулият ва ҳар бир фуқаронинг бефарқ бўлмаслиги билан таъминланади.

Энг хавфлиси иллатнинг мавжудлиги эмас, унга кўникиш ва бефарқ қарашдир. Бугун эътиборсиз қолдирилган хавф эртага фарзандларимиз келажагига таҳдид солиши мумкин.

Шунинг учун ота-оналар, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар ҳушёр бўлиши, шубҳали ҳолатлар эса қонун доирасида тегишли идораларга етказилиши зарур.

Гиёҳвандликка қарши кураш фақат давлатнинг эмас, бутун жамиятнинг вазифаси!

Унутманг огоҳлик Бу масъулият Бефарқлик эса хавфга очилган эшик.

telemetr.me/dolinacity
telemetr.me/Dolina_city
Пост от 16.10.2026 19:07
1
0
0
Фарғона туманида қишга тайёргарлик: газ ва электр таъминоти яхшиланадими?

Эски қувурлар янгиланмоқда, замонавий қурилмалар ўрнатилмоқда, ҳисоблагичлардаги алоқа тикланмоқда. Аммо бу ишлар аҳолига қандай натижа беради?
16 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокимлиги ташкил этган матбуот анжумани ва пресс-турда туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда энергия таъминотини яхшилаш ишлари тақдим этилди.
Газ таъминоти бўйича қандай ишлар қилинди?

Фарғона туманида 17 та замонавий газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди, 283 та қурилма техник кўрикдан ўтказилди. 25,4 километр газ тармоғи синовдан ўтказилиб, тозаланди, 86,9 километр ер ости қувури текширилди.

Шунингдек, 2 234 та хонадонга регулятор ўрнатилди, 1 217 та электрон ҳисоблагичда алоқа тикланди. Қўшқатор газ қувурларини тартибга келтириш натижасида 201 минг куб метр газ тежалгани маълум қилинди.

Вилоятда эски тармоқлар муаммоси ҳам бор
Фарғона вилоятида 7 838 километр газ тармоғи ва 4 479 та газ тақсимлаш қурилмаси мавжуд. Ер ости қувурларининг 1 118,8 километри 20 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлатиб келинмоқда.

Қишда аварияларни тезкор бартараф этиш учун вилоятда 19 та махсус авария-тиклаш гуруҳи ташкил этилган.
71 та маҳалланинг энергетик паспорти шакллантирилган
Фарғона туманида «Янгийўл тажрибаси» асосида 71 та маҳалланинг энергетик паспорти тузилган. Бу муаммоларни аниқлаш ва уларни манзилли ҳал этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Кўрилган чоралар қишда газ босимининг барқарор бўлишига, электр узилишларининг камайишига ва носозликларнинг тезкор бартараф этилишига қанчалик таъсир қилиши ҳали олдинда.

Чунки аҳоли учун энг муҳими — бажарилган ишлар сони эмас, балки хонадонларда газ ва электр таъминотининг барқарорлигидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пост от 12.10.2026 09:14
6
0
0
ЖАМИЯТ ВА ҚАДРИЯТЛАР

Эркакларнинг йигитлар рақсига пул қистириб, буни кўнгилхушликка айлантириши оддий томошами ёки жиддий муаммонинг белгисими?

Ислом дини ҳам, умуминсоний қадриятлар ҳам инсоннинг қадр-қиммати, иффати ва ахлоқини улуғлайди. Қашшоқлик эса ҳеч бир боланинг шаъни ва келажаги поймол этилишига баҳона бўлолмайди.

Энг муҳими биз нимани олқишлаяпмиз ва бу билан келажак авлодга қандай намуна кўрсатяпмиз?

Ҳар бир томоша ҳам қарсакка лойиқ эмас.
Баъзан жим туриш эмас, савол бериш керак.
Смотреть все посты