💼 Тайинлов
Мўминов Асқаржон Мирзомуродович - Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Асқаржон Мўминов 1986 йилда Сариосиё туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш.
Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори, катта инспектори, гуруҳ командири, бошлиқ ўринбосари, биринчи ўринбосар лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар 2024 йилдан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2-даражали магистаратура тингловчиси эди.
Денов Бозор | Расмий Канал
https://t.me/joinchat/AAAAAFZfKTrUish_LWPSDw