🇺🇿 25 ОКТЯБРЬ — ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари!
Сизларни 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Бухоро шаҳар 32-мактаб жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Бухоро шаҳар 32-мактабининг Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида Ички ишлар вазирлигига бириктирилгани таълим муассасамиз учун юксак эътибор ва катта масъулиятдир.
Бириктирилганидан сўнг мактабимизда ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда профилактик йўналишларда қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. Бу эзгу ҳамкорликнинг самаралари бугун ўз натижаларини кўрсата бошламоқда ва янада юқори натижалар сари изчил давом эттирилмоқда.
Сизларга шарафли ва масъулиятли хизматингизда куч-ғайрат, матонат ва улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик ва мустаҳкам соғлик тилаймиз.