Телеграм канал 'Бекобод Ҳақиқати'

Бекобод Ҳақиқати


430 подписчиков
0 просмотров на пост

Бекобод Шаҳар ва Тумани янгиликлари.
Канал обуначилар сонини емас Админ меҳнатини кузатинг.
Воқеа гувоҳи бўлсангиз биз билан бахам кўринг: @bekobodhaqiqatibot
Муҳокама учун: https://t.me/joinchat/k-gCsKBEDn0xZTky

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 249'216 каналов
  • Доступ к 109'232'696 рекламных постов
  • Поиск по 430'207'854 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 429 постов

❗️Ижтимоий тармоқларда вакцина ҳақида турли хил миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар тарқалиши кузатилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов аҳолига мурожаат билан чиқиш қилди.

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Видео/гифка, 183 сек, СЭС мурожаат.mp4
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ЖАНОЗАГА БОРМАСЛИК ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ

Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб туриш тавсия этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси.

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
#Янгилик

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳудудий янгиликларни уч тилда – ўзбек, рус ва инглизчада узата бошлади.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон вилоятларида бундай тартибда ишлаш аввал бўлмаган – ҳеч қайси вилоят ҳокимлиги уч тилда хабар тарқатмайди.

👏👍✊

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
✨БЕКОБОДДА ЁШЛАР УЧРАШУВИ✨

♻️Жорий йилнинг 14 июль куни Бекобод шаҳар Коммунал хўжалиги коллежи фаоллар залида ЎзМТДП шаҳар Кенгаши ташаббуси билан "Ёшлар учрашуви" ҳамда йирик давлат арбоби, шоир ва драматург, маърифатпарвар олим Абдурауф Фитрат таваллуд топган куни муносабати билан ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

♻️Учрашувда Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши 1- Наврўз сайлов округи депутати Валижон Рўзматов, Ёшлар парламенти аъзоси Исломбек Турсунқулов ҳамда бир гуруҳ партиянинг фаол ёшлари иштирок этишди.

♻️Тадбир давомида ёшлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Бундан ташқари ёшлар таълим олиш, кредит масаласи ҳамда ишга жойлашиш юзасидан депутатга мурожаат қилдилар.

♻️Тадбир сўнгида партияга хайрихоҳлик билдирган 4 нафар ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Изображение
☘ Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди

☘ Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.

☘ Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.

☘ Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.

☘ Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин.

☘ Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади...

☘ Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди...

☘ 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...

☘ Ниҳоят билдимки, машинанинг олди ўриндиғида ўтирсам ҳам, орқа ўриндиғида ўтирсам ҳам манзилга БЕЛГИЛАНГАН вақтда етиб келар эканман...

☘ Болаларингизга бой бўлишни эмас, БАХТИЁР бўлишни ўргатинг..
Катта бўлганларида нарсаларнинг нархига эмас, қиймати (яъни МОҲИЯТИга) боқсинлар..

☘ Қалбингизни ДУНЁга боғламанг... У фонийдир.
Балки ОХИРАТга боғланг... У боқийдир.


@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Онангиз бу гапларни ҳеч қачон сизга айтолмайди!😔
Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!👇

❤️ Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради…

❤️ Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб
ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан!

❤️Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВКАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди…

❤️ Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир­бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман…

❤️ Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади…

❤️ Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим…

❤️ Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

❤️Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз…

❤️ Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман…

❤️ Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг…

❤️ Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади...

ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
#кўнгил_куйлайди
#Премьера

Умид Юлдузи - Хуршид Расулов

Азизим, умидим ўзингдан,
Умидинг юлдузи сўнмасин...

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Видео/гифка
#Диққат

⚡️Республика ОТМларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза топшириш бошланди

Республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – “transfer.edu.uz”;

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – “transfer.dtm.uz”.

Ушбу электрон тизимлар орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Видео/гифка, 38 сек,
📹 Bozorda Savdolashish San’ati Master Clas Muhammadali Eshonqulov

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Видео/гифка, 64 сек, Bozorda_Savdolashish_San’ati_Master_Clas_Muhammadali_Eshonqulov.mp4
Дам олиш кунлари ҳаво бироз исийди — Ўзгидромeт

▪️Ҳозир чилла учун хос бўлмаган ҳаво кузатиляпти. Шанба-якшанба кунлари салқин ҳаво массаси Ўзбэкистон ҳудудидан чиқади ва ҳарорат +35, +38 даража иссиқ бўлади.

Водий вилоятларида сeл кeлиш хавфи борлиги сабаб ҳудуддаги дам олиш масканларига бормай туриш сўралади.

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
#Соғлом_ҳаёт

📌 Тиш оғриғидан халос бўлишнинг содда усули

🦷 Агар тишингиз оғриб, безовта қилаётган бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин.

📝 Бунинг учун 1 стакан иссиқ сувга 1 чойқошиқ истеъмол содаси, бир чимдим туз ва бир неча томчи йод эритмасидан томизиб, яхшилаб аралаштиринг.

✅ Ана шу дамламада оғиз бўшлиғини бир неча маротаба чайсангиз, оғриқ бартараф бўлади.

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Изображение
🇬🇧 Буюк Британия

Ладибауэр- сунъий сув омбори. Қачонки сув кўпайиб кетса шу воронкалар орқали чиқиб кетар экан.

Ҳайрли тонг яхшилар!!

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/WNpDMRShoO3YAITu
Видео/гифка, 12 сек,
МАНТИҚИЙ САВОЛ ⁉️

Жума куни қайси сув ҳайвони суза олмайди

Бу сув ҳайвонини Ўзбекистонда ҳам учратиш мумкин. Балки сиз ҳам кõргандирсиз ❓

👉Жавобини билиш
Изображение
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 17 ИЮЛ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ - 03:27
⏰ ҚУЁШ - 05:04
⏰ ПЕШИН -12:34
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 19:55
⏰ ХУФТОН -21:30

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Изображение
Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда жума намозлари ҳам вақтинча тўхтатилмоқда.

Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.
⚡️Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.

Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди.

Унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

Manba: Xushnudbek

@bekobodhaqiqati 🇺🇿
Web-страница:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, Муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар, азиз юртдошлар! Жаҳон оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, қарий...

Найдено 429 постов