🇺🇿🤝🇨🇳 ХИТОЙЛИК ЕТАКЧИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР NAM-FOS АГРОМАРКАЗИДА
🌱 Хитой Халқ Республикасининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялари вакиллари NAM-FOS Агромарказига ташриф буюришди.
🤝 Ташриф давомида 2027 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида пахта, ғалла, боғ, токзор ва сабзавот экинларини зараркунанда ҳамда касалликлардан самарали ва ишончли ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
🔬 Учрашувда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг замонавий усуллари, янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилган кимёвий воситалар ва уларни амалиётга жорий этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
🧪 Шунингдек, келгуси мавсумда синовдан ўтказиш ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида янги авлод ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан намуналар тақдим этилди.
🌾 NAM-FOS Агромарказининг асосий мақсади — фермер ва деҳқонлар учун замонавий агротехнологияларни жорий этиш, сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш ҳамда ҳосилдорликни оширишга кўмаклашиш.
🤝 Халқаро ҳамкорлик — қишлоқ хўжалиги ривожи ва мўл ҳосил гаровидир!