Қорақалпоғистон ва Хоразмда қишки газ лимити - ойига 500 куб метр
Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1 октябрдан бошлаб хонадонлар учун табиий газнинг ойлик лимити (базавий меъёри) 500 куб метр қилиб белгиланди.
📌 Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори (2024 йил 1 майдан кучга кирган).
📅 Лимит ойлар бўйича:
▪️ Октябрь – февраль: ойига 500 м³
▪️ Март – сентябрь: ойига 100 м³
Бу икки ҳудудда куз ва қишда газ кўпроқ сарфланади. Шу сабабли қишки лимит бу ерда бошқа ҳудудларга қараганда бир ой олдин бошланади. Бошқа ҳудудларда у 1 ноябрдан амал қилади.
Илгари шахсни тасдиқлаш учун OneID'га кириб, бир неча қадамда рухсат бериш керак эди. Энди бу жараён соддалашди: шахсингиз MyID орқали юзингиз ёрдамида бир неча сонияда тасдиқланади.
MyID нима?
MyID - юз орқали биометрик идентификация тизими. У давлат маълумотлар базасига уланган ва банклар, тўлов тизимлари ҳамда давлат хизматларида ишлатилади. Маълумотларингиз фақат сизнинг розилигингиз билан қайта ишланади.
Қандай тасдиқлайсиз:
1️⃣ «Профил» бўлимида «Коммунал ҳамён»га киринг
2️⃣ «Фаоллаштириш» тугмасини босинг
3️⃣ «Шахсни тасдиқлаш» тугмасини босинг ва 10 000 сўм тўловни амалга оширинг
4️⃣ Паспорт серияси ва рақами (ёки ЖШШИР) ҳамда туғилган санангизни киритинг
5️⃣ Камерага қаранг - MyID юзингизни текширади
Ёруғ жойда туриб, юзингиз камерага тўлиқ кўринсин.
Шахсни тасдиқлаш нима беради:
• Коммунал картадан фойдаланиш имконияти
• Уй маълумотларини кадастр билан автоматик боғлаш
• Коммунал хизматлар бўйича SMS хабарларни телефон рақамингизга бириктириш
• 24/7 хабарнома тизими
• Хавфсизлик назорати ва фаол сеансларни бошқариш
DOMO Telegramma ҳар ҳафта уйингизнинг коммунали ҳақида тўлиқ ҳисоботни тўғридан-тўғри Telegram'га юборади:
• Электр ва газ сарфи - ҳафта давомида қанча ишлатдингиз
• Тежамкорлик даражаси - ўтган ҳафтага нисбатан қандай ўзгарди
• Тўлов эслатмалари - бирорта тўловни унутмайсиз
• Мавсумий маслаҳатлар - қандай қилиб тежаш мумкин
Иловани очмасдан, бир қарашда ҳаммасини билиб турасиз.
Қандай уланасиз:
Telegram'да @domo_uz_bot ни очинг ва «Start» тугмасини босинг.