❗️Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий қилинади
Йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловни қонунчиликда белгиланган муддатда тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида (амалда 824 минг сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритишга оид ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Ҳокимликнинг нолишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда. Шунингдек, бир ой давомида бу хизматдан тахминан 465 000 нафар ҳайдовчи фойдаланади ва улардан фақат 9 300 – 13 950 нафари тўловни амалга оширади.
⚡️⚡️Олий суд томонидан интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати (13.07.2026 йил ҳолатига)
Шу билан бирга, пойтахтда аномал иссиқ таъсирини камайтириш ва яшил ҳудудларни сақлаб қолиш мақсадида кўчалар, майсазорлар ва дарахтларни суғориш ишлари кучайтирилди.