25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни
Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ички ишлар тизимида ишлайдиган барча дўстларингизга бу табрикни юборинг👇
Энг тезкор , долзарб ва махфий хабарлар шу йерда👉@Uzbekistan24HD
Антарктидада пингвин санаш учун ходимлар қидирилмоқда
Британиянинг UK Antarctic Heritage Trust фонди Антарктидадаги Порт-Локрой станциясида ишлаш учун ходимлар изламоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди. Ойлик маош 2500 еврогача, иш муддати эса 6 ойни ташкил этади.
Ходимлар пингвинларнинг уялари ва тухумларини санаш, колонияларни кузатиш, сайёҳларни кутиб олиш, музей, сувенирлар дўкони ва дунёнинг энг жанубий почта бўлимида ишлаш билан шуғулланади.
Аммо шароитлар анча оғир: станцияда сув қувури, мобил алоқа ва тиббий ёрдам йўқ. Ходимлар одатда ҳафтасига бир марта душ қабул қилади, 14–15 даражали умумий ётоқхонада яшайди. Шунингдек, оғир юкларни ташиш ва қор тозалаш ҳам уларнинг вазифасига киради.
Ташкилот турар жой, овқат ва иссиқ кийим билан таъминлайди. Номзодлар камида 18 ёшда бўлиши керак. Илмий маълумот талаб этилмайди, аммо яхши жисмоний тайёргарлик зарур
Энг тезкор , долзарб ва махфий хабарлар шу йерда👉@Uzbekistan24HD