Телеграм канал 'Тошкент вилояти | Kun.uz'

Тошкент вилояти | Kun.uz


14'907 подписчиков
4'100 просмотров на пост

Kun.uz’нинг Тошкент вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий канали.

Реклама: +998 55 5001122

Хабар юбориш учун 👉 @Kunuzgaxabarbot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 196'770 каналов
  • Доступ к 73'465'991 рекламных постов
  • Поиск по 280'273'556 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 1898 постов

📹 «Қамчиқ» довонига қалин туман тушди

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ «Қамчиқ» довонида туман тушганлиги сабабли барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.

«Ҳайдовчилардан бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофани сақлаб, туманга қарши чироқлардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

👉 Тошкент хабарлари
Видео/гифка, 27 сек, туман.mp4
Қибрайда коррупцияга қарши кураш масаласи муҳокама қилинди

Туман ҳокими М.Миркасимов, ДХХ туман бўлими бошлиғи, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда барча корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши кураш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда туман прокурори ўринбосари Р.Мадалиев жорий йилда коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган 15 нафардан ортиқ (асосан солиқ, қишлоқ ва сув хўжалиги, банк, таълим соҳасида) мутахассис жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 6 миллиард сўмдан зиёд, шундан давлатга 5 миллиард сўмдан ортиқ зиён етказилганлиги тўғрисида ахборот берди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Келаси ўқув йилидан бошлаб бола 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади

«Таълим тўғрисида»ги янгиланган қонунга асосан, ота-оналар ва педагоглар ўртасида болани мактабга бериш ёши тўғрисидаги тушунмовчиликларга барҳам берилиши айтилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Ўзбекистонда эндиликда бола 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
❓#Биласизми

Ер юзининг тахминан 70 фоиз қисми сув билан қопланган. Ана шу сувнинг 97 фоизини денгиз ва океанлардаги шўр сув, бор-йўғи 3 фоизини чучук сув ташкил этади. Чучук сувнинг фақат 1 фоизигина ичиш учун яроқли.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Олмалиқда фойдаланилмаган 24 та ер участкасига берилган ҳуқуқ бекор қилиниши мумкин

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 16-сайлов округи депутатлигига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида Сайлов комиссияси раиси Рашид Салоҳиддинов ахборот берди.

ЎзЛиДеП шаҳар Кенгашидан номзоди кўрсатилган шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов депутатликка сайланган.

Шунингдек, Солижон Қосимов “E-IJRO AUKSION” орқали сотиб олинган ва шаҳар ҳокимининг қарорлари билан берилган ер участкаларидан белгиланган муддатларда фойдаланмаган 24 та ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Иш ҳақи ва стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш осонлашди

Вазирлар Маҳкамасининг 495-сонли қарорига асосан, 1 декабр кунидан иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини олиш билан боғлиқ ишлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилиши тартиби жорий қилинди.

Энди Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилган ҳолда бу хизматлардан тезкор, шаффоф ва қулай тарзда фойдаланиш имконияти яратилди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Янгийўл туманида аҳолига газдан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилмоқда

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги ва "Yangiyo‘ltumangaz" газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамкорлигида газдан хавфсиз фойдаланиш, табиий газ ва ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаш ҳолатлари олдини олиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, иштирокчилар йўриқномалар билан таништирилган.

Ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли гавжум ҳудудлар ҳамда хонадонларда бўлиб, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб боришган.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Қўшимча қиймат солиғи қайтарилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига кўра, жами 309 957 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти хорижга экспорт қилинган. Уларнинг 168 984 тоннаси сабзавотлар, 140 973 тоннаси эса турли хилдаги ҳўл мевалар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг қарийб 75 фоизи автотранспорт, 20 фоизи темирйўллар, қолган 5 фоизи эса ҳаво транспорти орқали экспортга йўналтирилган.

▶️ Батафсил ўқинг

Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан вилоят давлат Солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 61 та корхонада жами 45 563 млн сўмлик, 35 та корхонада жами 35 513 млн сўмлик қўшимча қиймат солиғи қайтарилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Оҳангарон туманида ноқонуний пиротехника воситалари ва дорилар ушланди

2 декабр куни соат 02:40 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган "Чинор" ЙПХ масканида хизмат олиб борган ИИБ ходимлари томонидан Қўқон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги "Ласетти" автомобили тўхтатилиб текширилганда, 24 қути (ҳар бир қутида 25 донадан) Тропикамид номли дори воситаси, 460 қути (ҳар бир қутида 60 донадан) Британик номли пиротехника воситаси олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБга топширилган.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
“Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги бинода ўз фаолиятини бошлади

Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости янги маъмурий бинода ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда бу ерда Чирчиқ шаҳри, Қибрай, Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг темирйўл ва юк автотранспорт воситаларида ташилаётган экспорт ва импорт тартибидаги товарлари божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.

Шунингдек, шу куни бу ердаги янги “Чирчиқ” логистика марказининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди. Чирчиқ логистика маркази “Тошкент-Бўстонлиқ” катта магистрал автомобил йўли бўйида жойлашганлиги тадбиркорларга ўзига хос қулайликни тақдим қилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати – бу ерда товарларнинг экспорти ва импортини амалга оширишда рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни тақдим қилувчи ваколатли органларнинг вакиллари ҳам хизмат олиб боришади.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
🌤 #Об_ҳаво

4 декабр куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 4 декабр куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси -5...0 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Зангиотада меҳр ва саховат тадбири бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида 3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 300 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари ҳадя қилинди. Шу билан бирга, ҳар бир фуқарога 290 минг сўмдан, жами 87 миллион сўм пул берилди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президент “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 сентябр – пайшанба;
3 сентябр – жума.

Шунингдек, 2021 йил 2 январ – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябр – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Янгийўл туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Тумандаги 23-мактабда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Бу каби учрашувлар туманнинг тўртта секторида ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувдан асосий мақсад 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшлар орасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Қоидани буздингизми, жаримани ҳам ўз вақтида тўланг

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-моддасида “Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши керак”, деб белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, “Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби” тўғрисидаги 291-модданинг 3-қисмига кўра, “Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади”.

Қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар, жарималарни ўз вақтида тўлашни унутманг.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Давлат божхона қўмитасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева томонидан тасдиқланган “9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган антикоррупцион ҳафталик доирасида Давлат божхона қўмитасида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти божхона бошқармаси вакиллари ҳам онлайн тарзда иштирок этди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганишга қаратилди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Оҳангарондаги «Саховат» уйида кексаларга cариёғ ўрнига маргарин берилди

Оҳангарон «Саховат» кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйида беморларга берилган маҳсулотлар текширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги сўровномасига биноан тақдим этилган, беморларга берилаётган сариёғ маҳсулоти «Ўзстандарт» агентлиги лабораториясида тегишли тартибда синовдан ўтказилган. Кексалар ва ногиронлиги бўлган беморларга берилаётган сариёғ маҳсулоти аслида маргарин эканлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение
Пенсия жамғармаси иш стажини ҳисоблашдаги қўшиб ёзишлар ҳақида маълумот берди

Тошкент вилояти Пскент тумани хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архивидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосли берилиши ушбу архив фондида сақланаётган собиқ «Свердлов» колхозининг 1984, 1985 ва 1986 йиллар учун иш вақти ҳамда иш ҳақларини ҳисоблаш китоблари қайтадан бошқа янги китобларга ишламаган фуқароларнинг исми ва фамилиялари қўшилган ҳолда кўчириб чиқилаётгани кузатилди.

➡️ Батафсил ўқинг

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Янгийўл туман хўжалик ҳисобидаги идоралараро шахсий таркиб ҳужжатлар архиви томонидан 5 нафар фуқаронинг шубҳали бўлган иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисида маълумотномалари мазкур архив фондида сақланаётган ҳужжатлари билан солиштириб ўрганилганда, барчасининг ҳужжатларида қўшиб ёзишлар ва бошқа нотўғри маълумотлар берилгани натижасида 6 нафар пенсияга ҳуқуқи бўлмаган фуқарога 22 млн сўм миқдоридаги пенсия тўловлари амалга оширилганлиги аниқланди.

👉
Тошкент хабарлари
Изображение
❓#Биласизми

Маҳсулот ранги харидор уни сотиб олиш ёки олмаслигида 80 фоиз рол ўйнайди.

👉 Тошкент хабарлари
Изображение

Найдено 1898 постов