Телеграм канал 'Бепул юридик ёрдам ва маслахат/Бесплатная юридическая консультация'


Новости по правам человека и остальные новости по юриспруденции. Бесплатная юридическая консультация и помощь.


Если есть вопросы обращайтесь:
Саволлингиз бўлса:
@Sardorbek_konsultatsiya_bot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 269'415 каналов
  • Доступ к 123'255'536 рекламных постов
  • Поиск по 488'115'240 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 791 пост

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Судьялар фаолияти очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳоланади

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–717-сон, 20.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш:

➖ судьялар орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиб, уларни барвақт аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
➖ суд тизимида аниқланган ҳар бир коррупция ҳолатини кўриб чиқади ва принципиал баҳолайди.

📌 Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Кенгаш судьялар фаолиятини очиқ ва шаффоф электрон рейтинг дастури асосида баҳолаш мезонларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.

Қонун билан Кенгаш раиси ўринбосари ваколатларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Кенгаш раиси ўринбосари:

👉 Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун жавобгар бўлади;

👉 ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир ишларни ташкил этади.

➡️ Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Кенгаш раиси судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга оширишга аралашганлик ҳолатлари юзасидан прокуратура органларига тақдимнома киритиши мумкин.

☑️ Прокуратура органларига киритилган тақдимнома 1 ой муддатда кўриб чиқилади ва Кенгаш жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида ёки уни қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Бош прокуратура томонидан хабардор қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан:

➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссияларини тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади;

➖ педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

➖ педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

➖ педагог кадрларга бунгача берилган сертификатлар ўз кучида қолади ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

🗓 2022 йил 1 январгача “pedkadr.tdi.uz” платформаси ишлаб чиқилади.

💰 Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъий назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

☑️ Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

📋 Қарор билан шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (585-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

☑️ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

🔰 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.

📝 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.

🧾 Шунга кўра, Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

📌 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

🚫 Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.

❕Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
Ўқитувчилар учун. Янги аттестация баҳолаш мезони қандай?

Аттестация баҳолаш мезони 2 босқичда амалга оширилади ҳамда умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

1- босқич
Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгаши томонидан ўрганилади ҳамда 20 баллик тизимда баҳоланади.

2-босқич
Педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малака синовлари (тест, ижодий, назарий ва амалий шакллардан бири) ўтказилади.

Тест синовлари 40 та саволдан иборат бўлади, хар бир тўғри бажарилган тест учун 2 балл билан баҳоланиб, жами 80 балл берилади.

Иккита босқич натижасига кўра:

🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
- 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

- 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
- 50 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
- 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас


☝️ Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди.
❓Кўпчиликни ўйлантирган савол:
АВТОМОБИЛЛАР ДАВЛАТ РАҚАМЛАРИДАГИ МАХСУС ХАРФЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ходимлари;

PSS — Ўзбекистон Президентининг давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари;

APC, VPC, PSV — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари);

DAV, AVH, BVH, FVH, JVH, KVH, NVH, SVH, TVH, XVH — Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари;

USB, BGR —Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги қўшинлар;

VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSP, VSV — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;

PSF, PSP — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари;

TSS, TST — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;

ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари;

DXA, PXQ — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ва Президент Халқ Қабулхонаси ходимлари;

FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари;

UNG — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари;

MV, MT — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари;

TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG, TTH — таксилар;

D — дипломатлар (яшил рангли);

CMD — хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари (яшил рангли);

T — элчихона техник персонали (яшил рангли);

M — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли);

X — консулликлар, савдо ваколатхоналари ходимлари (яшил рангли);

UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари (кўк рангли);

H — Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли).

UZB — Давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари
ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЭНГ КЎП БЕРИЛГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР

❗️Савол: Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули кимларга ва қандай ютуқлари бор ўқитувчиларга берилади?

❕Жавоб: Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.

Бунда ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилиш орқали мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдори аниқланади.
Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

❗️Савол: Хайфсан олган ходимга мукофот пули бериш мумкинми?

❕Жавоб: Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.

Меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимига ходимнинг лавозим маоши, кўп йиллик ҳизмати учун қўшимча тўловлар, чораклик мукофотлар, байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан тўланадиган мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилиши мумкин. Яъни, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Демак, хайфсан олган ходимга мукофот берилиши мумкин. Чунки мукофот пули муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.

❗️Савол: Бир ўқитувчи йил давомида бир неча бор директор фондидан мукофот олиши мумкинми ?

❕Жавоб: Педагог ходимларига мукофотлар бериш Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади.

Ўқитувчилар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.
МЕН БЮДЖЕТДА ЎҚИГАНМАН, УЧ ЙИЛ ИШЛАБ БЕРИШИМ КЕРАК, ЛЕКИН УЧИНЧИ ЙИЛДА ИШДАН БЎШАТИЛДИМ. БУНДАЙ ҲОЛДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ КЕРАК?

САВОЛ.

Мен бакалаврни ҳам, магистратурани ҳам грант асосида ўқиб, битириб, институтнинг ўзида ишда қолдим. Институт раҳбарияти 2019 йил бюджетда ўқиганлар билан 3 йил шартнома тузилишини айтган эди.

Шу шартноманинг икки йилини ишлаб бўлдим. Бу учинчи йили меҳнат таътилидан қайтиб келиб, 1.0 ставкадан 0.25 ставкага ўтишга ёзган аризам ректорат томонидан ўтмабди. Кафедра мудирининг айтишича, муайян сабабларга кўра ишдан бўшатилган эканман.

Билишимча, меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан бекор қилинганида 2 ойлик иш ҳақи берилиши керак. Лекин бу ҳақида сўраганимда ҳеч ким аниқ жавоб бермаяпти. "Отангга бор, онаннга бор" қабилида жавоб беришяпти.

Ҳурматли @yuristkadr, бундай ҳолда қандай йўл тутиш керак ва ҳолат қандай қонун (қонуности) ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади?

ЖАВОБ.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.06.2005 йилдаги ПҚ-92-сон қарорининг 6-бандига асосан 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиёти жорий этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 06.08.2005 йилда 1506-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланган.

Низомнинг 27-бандига кўра ҳар ўқув йилининг бошида, яъни сентябрь ойида, олий таълим муассасаларига бакалавриат ва магистратура бўйича давлат грантлари асосида қабул қилинган талабалар билан олий таълим муассасаси ўртасида ўқишни тамомлагандан сўнг таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда камида уч йил ишлаб бериш тўғрисида шартнома тузилиши лозим. Бунга кўра, сиз айнан бир корхона (ташкилот ёки муассаса)да ишлаб беришингиз талаб этилмайди, яъни муассасангиз иш берувчи сифатида битирувчини 3 йил ишлатиш мажбуриятини олмайди.

❗️Энди асосий масалага қараймиз, айтишингиз бўйича учинчи йилига келиб 1,0 ставкадан 0,25 ставкага, яъни Меҳнат кодексининг 119-модасига асосан тўлиқсиз иш вақтига ўтиш бўйича берган аризангиз меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла олмайди.

Мазкур ариза ёки бошқа асослар билан муайян сабабларга кўра сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ғайриқонуний деб баҳоланади. Кафедра мудири томонидан “муайян сабабларга кўра ишдан бўшатилгансиз” деган оғзаки буйруғи сиз билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини англатмайди.

▪️Биринчидан, Меҳнат кодексининг 15-моддасига кўра – корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар иш берувчилар бўлиши мумкин.

▪️Иккинчидан, агар сизни Меҳнат кодексининг 100-моддасидаги айрим асосларга кўра меҳнат шартномангизни иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишган бўлса, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт.

▪️Учинчидан, Меҳнат кодексининг 107-моддасига кўра – меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва буйруқ билан расмийлаштирилади.

▪️Тўртинчидан, Меҳнат кодексининг 108-моддасига кўра – меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман адлия бўлими мутахассисларига ёки тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиб, низони ҳал этишингизни маслаҳат берамиз.
Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан тўлаб берилади

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🎓 Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан – 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

☑️ Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредитлари расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг уларни иш жойи билан таъминлайди.

🔰 Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

👉 отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
👉 боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади.

📝 Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга ёзма равишда маълумотларни юборади.

🧾 Шунга кўра, Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси 15 кунда (лекин ҳар ўқув йилида 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда) талабгорлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни давлат ОТМга ёзма равишда киритади ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштиради.

📌 Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4 курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

🚫 Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

➖ иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
➖ Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
➖ олий ҳарбий таълим муассасаларига.

❕Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

✅ Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади

“Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

🔰 Электрон порталда, жумладан:
👉 ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
👉 хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.

🖥 Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача “тест режими”да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.

✅ Қарорга кўра, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.
​​#Saylov_2021

❗️Markaziy saylov komissiyasiga a'zolik

🗳 Yigirma besh yoshga to‘lgan, qoida tariqasida, oliy ma’lumotga, saylovlarni tashkil etish va o‘tkazish borasida ish tajribasiga ega bo‘lgan, jamoatchilik o‘rtasida obro‘-e’tibor qozongan hamda kamida oxirgi besh yil O‘zbekiston Respublikasi hududida doimiy yashab turgan fuqaro Markaziy saylov komissiyasining a’zosi bo‘lishi mumkin.

💠 Og‘ir yoki o‘ta og‘ir jinoyatlar sodir etganligi uchun sudlanganlik holati tugallanmagan yoxud sudlanganligi olib tashlanmagan fuqarolar, O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilari, O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining, boshqa harbiylashtirilgan bo‘linmalarning xodimlari, diniy tashkilotlar va birlashmalarning professional xizmatchilari Markaziy saylov komissiyasining a’zosi bo‘lishi mumkin emas.

❗️Markaziy saylov komissiyasining a’zosi boshqa saylov komissiyasining yoki siyosiy partiyaning a’zosi bo‘lishi mumkin emas.

❇️ Markaziy saylov komissiyasining O‘zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod etib, Qonunchilik palatasi deputatligiga nomzod etib, Senat a’zoligiga nomzod etib, ishonchli vakil etib ro‘yxatga olingan a’zosi komissiya tarkibidan chiqib ketgan deb hisoblanadi.

📌 Markaziy saylov komissiyasining a’zosi ushbu komissiyaning qaroriga binoan komissiyada doimiy asosda ishlashi mumkin. Markaziy saylov komissiyasida doimiy asosda ishlovchi komissiya a’zolarining soni ko‘pi bilan yetti kishidan iborat bo‘ladi.

❗️ Markaziy saylov komissiyasining doimiy asosda ishlovchi a’zolari ilmiy va pedagogik faoliyatdan tashqari haq to‘lanadigan boshqa turdagi faoliyat bilan shug‘ullanishi mumkin emas.

♻️ Markaziy saylov komissiyasi a’zolariga Qonunchilik palatasi deputatlariga, Senat a’zolariga nisbatan qo‘llaniladigan daxlsizlik to‘g‘risidagi qoidalar tatbiq etiladi.

Asos: O‘zbekiston Respublikasining Saylov kodeksi 13-modda
Kontrakt to‘lashning so‘nggi muddati qachon?

✅ Oliy ta’lim muassasalari talabalariga to‘lov-kontrakt miqdorlarini o‘quv yili davomida teng ulushlarda to‘rt bo‘lib to‘lash mumkin.

Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi xabariga ko‘ra, talabalar kontraktni quyidagi muddatlarda bo‘lib to‘lashlari mumkin:

👉 belgilangan to‘lov miqdorining kamida 25 foizini talabalikka tavsiya etilgan abituriyentlar uchun 15-sentyabrgacha (yoki Davlat qabul komissiyasi belgilagan muddatgacha) hamda ikkinchi va undan keyingi bosqich talabalar uchun 1-oktyabrgacha (yoki OTM rahbariyati uzaytirgan muddatgacha);

👉 belgilangan to‘lov miqdorining kamida 50 foizi 1-yanvargacha, 75 foizi 1-aprelgacha va 100 foizi 1-iyulgacha (yoki OTM rahbariyati uzaytirgan muddatlargacha);

👉 xorijiy fuqarolar uchun OTM rahbariyati belgilagan muddatlargacha;

‼️ Barcha abituriyentlarga tarqating
МЕТАЛЛОЛОМ ВА МАКУЛАТУРА МАШМАШАСИ..

📥 САВОЛ:
Aссалом алайкум. Бизнинг ташкилотда раҳбаримиз барча ходимлар металлолом ва макулатура топширимиз кераклигини айтишди. Шу қанчалик тўғри? Жавоб учун раҳмат.

📤 ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига кўра:

Барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйишлари шартлиги белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига кўра агар мансабдор шахслар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 148-2-моддасига биноан агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
#savolimbor Ходим бугун-17 сентябрь жума куни ишдан бўшаш бўйича ариза ёзиб иш берувчига топширди. 14 кунлик огоҳлантириш муддатини бугундан ҳисоблаймизми ёки эртаданми, лекин бизда эртага дам олиш куни. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаймиз.


Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, ушбу Кодекс меҳнат ҳуқуқлари ва бурчларининг вужудга келиши ёки бекор бўлиши билан боғлайдиган муддатнинг ўтиши унинг бошланиши белгиланган календарь куннинг эртасидан эътиборан бошланади.

⚠️ Эътибор беринг, календарь куннинг эртасидан дейилмоқда, иш кунидан эмас!

❗️Йиллар, ойлар, ҳафталар билан ҳисобланадиган муддатлар сўнгги йилнинг, ойнинг, ҳафтанинг тегишли кунида тугайди. Календарь бўйича ҳисобланадиган ҳафталар ёки кунлар муддатига ишланмайдиган кунлар ҳам қўшилади.

Башарти муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.

❗️Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 15-бандига кўра, аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади. Огоҳлантириш муддатига календарь бўйича барча кунлар киради. Огоҳлантириш муддатининг тугаши дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган кунга) кунига тўғри келса, охирги иш куни ва шартноманинг бекор бўлиш куни бўлиб дам олишдан ёки байрамдан сўнгги биринчи кун ҳисобланади.

⚠️ Демак, 14 кунлик муддатнинг ўтиши эртадан-18 сентябрь шанба кунидан ўтишни бошлайди!
📌 SIRTQI TA’LIMDA O‘QIYOTGAN TALABALARNI MAKTABGA ISHGA OLISH MUMKINMI?

➡️ Oliy va o‘rta-maxsus ta’lim vazirining “Oliy ta’lim to‘g‘risida”gi nizomni tasdiqlash haqidagi 9-sonli buyrug‘i (ro‘yxat raqami №1222 22.02.2003) 50-bandiga muvofiq kunduzgi ta’lim shaklida tahsil olayotgan talabalar o‘qishdan bo‘sh vaqtlarida oliy o‘quv yurti va boshqa tashkilotlarda mehnat shartnomasi tuzgan holda ishlashlari mumkinligi belgilangan.

❗️Diqqat bilan qarasak, ushbu buyruqda faqat kunduzgi ta’lim shaklida o‘qiydigan talabalar nazarda tutilmoqda.

▪️Endi esa e’tiboringizni Vazirlar mahkamasining 275-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to‘lash to‘g‘risida”gi nizomiga qaratamiz. Ushbu nizomning 7-bandi ikkinchi xatboshisida oliy yoki o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lmagan shaxslarni umumta’lim muassasalariga pedagogik lavozimlarga qabul qilishga yo‘l qo‘yilmasligi belgilangan.

☝️Mazkur qoida sal boshqacharoq talqin qilgan holda aniqroq tushuntirish berish mumkin. Ya’ni umumta’lim muassasalarida pedagogik lavozimda oliy yoki o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan shaxslar ishlashi mumkin.

❗️Endi qarang! nizomning 8-bandiga ko‘ra oliy ta’lim muassasasining 4-kursida o‘qiyotgan shaxslar pedagoglik ishini amalga oshirish uchun qo‘yilishi mumkin va ularga o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi singari bazaviy tarif stavkasi belgilanadi.

👀 Bundan ko‘rinib turibdiki, tugallanmagan oliy ma’lumot bilan faqat 4-kurs talablari ishlashi mumkin ekan. Bunda ham kunduzgi ta’lim shakli nazarda tutilgan.

🔹Shuni ham ta’kidlash kerakki, umumiy sirtqi ta’lim yo‘nalishida tahsil olayotgan talablar umumta’lim maktablarida faqat o‘rta maxsus ma’lumoti to‘g‘ri kelsagina pedagogik lavozimda ishlashi mumkin.

📝 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ – 3183-sonli “Oliy ta’lim muassasalarida pedagogika yo‘nalishida maxsus sirtqi bo‘limlarni tashkil etish to‘g‘risida”gi qarorida talabalarning oliy ta’lim muassasasida o‘qishda bo‘lgan davriga to‘g‘ri keladigan dars soatlari o‘qishga yuborgan ta’lim muassasasining o‘qituvchilari (xodimlari) tomonidan mehnatga soatbay haq to‘lash shartlari asosida o‘tilishi belgilangan. Ushbu qoidaning mazmuniga ko‘ra maxsus sirtqi yo‘nalishda o‘qiyotgan talaba umumta’lim maktablarida pedagog sifatida ishlashi mumkin.

✅ Yuqoridagilar asosida xulosa qiladigan bo‘lsak, OTMda tahsil olayotgan (kunduzgi yoki sirtqi ta’lim shaklida) talaba umumta’lim maktablarida faqat o‘rta maxsus ma’lumoti to‘g‘ri kelsagina pedagogik lavozimda ishlashi mumkin.

💵 Ularning mehnatiga haq to‘lash ham yuqoridagi nizomning 7-bandiga binoan o‘rta maxsus, kasbiy ma’lumotga ega bo‘lgan tegishli lavozimdagi xodimning bazaviy tarif stavkasi asosida amalga oshiriladi.
Ҳурматли фуқаролар!

Каналимизга "Бола пули" юзасидан кўплаб мурожаатлар келмоқда.

Тавсия.

1. МФЙга ёзма равишда ариза тақдим қилишингиз ёки ўзларида мавжуд бўлган намунавий ариза намунасини имзолаб топшириб, бир нусха ўзингизга олишни;

2. Сиз ариза топширган кунингиздан бошлаб бола пули кейинги ойдан бошлаб тўланиши кераклигини;

3. Аризада мобил телефон рақамингизни албатта киритишингиз зарурлигини;

4. Аризага иш ҳаққи ҳақида маълумотнома тақдим қилиниши, агар иш ҳаққи ҳақида маълумотнома бўлмаса, ёки маълум иш жойи бўлмаса, аввал ишсизлик рўйхатига туришингиз ёки ўзини-ўзи банд қилиш тартибини расмийлаштириб, кейин ариза тақдим қилиниши кераклиги;

5. Аризангизда қолдирилган мобил телефон рақамингизга СМС орқали ҳабар берилиши;

6. Аризангиздаги камчиликларни бартараф қилишга МФЙлар томонидан 5 кун ичида амалий ёрдам кўрсатилиши, камчиликларни бартараф қилишга МФЙ ёрдам бериши кераклиги;

7. Бола пули олиш истагида бўлган оилани номида 2 та уй ва 7 йил тўлмаган авто транспорт воситаси бўлмаган оилаларга бола пули берилиши қарорда белгиланганлиги;

8. Бола пули кам таъминланган яъни, оиланинг ҳар-бир аъзосига ойлик даромади 394 минг сўмдан ошмаган тақдирда бола пули берилиши;

9. Агар МФЙлар томонидан оғзаки равишда Сизга бола пули берилмайди дейилса, Сиз, албатта ёзма равишда ариза беринг ва уни жавобини олиш кераклигига риоя қилинг.

10. Бола пули 2 ёшгача бола учун бир болага 14 ёшгача бўлган болалар учун 3 болагача берилади.

Ушбу қоидалар, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига
1-ИЛОВАда белгиланган.

Қарор ва унга илова низом билан ушбу https://lex.uz/docs/5319768 ссилка орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги талабларга риоя қилсангиз бола пули олишингиз осон ва ишингиз тўғри хал қилинади.
Bu dunyo sinovli dunyo:
⚡️ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўлами янада кенгайтирилади

Бу борада президент фармони қабул қилинди. Асосий ўзгаришлар:

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
✅ амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади. Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
🔹 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
🔹 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
🔹 нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
✅ фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда:
✅ болалар нафақаси оиланинг:
🔹 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
🔹 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
🔹 иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
🔹 учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
✅ моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.

2022 йил 1 январдан бошлаб Минимал истеъмол харажат миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашнинг халқаро стандартларга ва аниқ мезонларга асосланган ҳамда шаффоф тартиби ишлаб чиқилиб, Ҳукумат қарори билан тасдиқланади.
БОШЛИҒИМ МЕНДАН ҚУТИЛМОҚЧИ. НИМА МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум. Бошлиғим ҳомиладорлигимни билиб, менга бошқа лавозимга ўтишни таклиф қилди ва у ерда меҳнат шароитлари енгилроқ эканлигини асос қилиб келтирди. Шу билан бир вақтда у мен билан туғиш ва бола парваришлаш таътилига чиқадиган вақтга келиб муддати тугайдиган меҳнат шартномасини тузмоқчи. Менда савол туғилаяпти: бошлиғим мендан шу йўл билан қутилмоқчи эмасмикан? Агар мен бундай шартномани тузишдан бош тортсам, нима бўлади?

📌 ЖАВОБ:

✅ Белгиланган муддатга тузиладиган меҳнат шартномаси муддатли меҳнат шартномаси ҳисобланади. Унинг номуайян муддатга тузилган меҳнат шарт-номасидан фарқ қиладиган бир қатор ўзига хос ҳусусиятлари бор.

Муддатли меҳнат шартномасининг ўзига хослиги шундаки, унда ишнинг тугаш муддати кўрсатилади.
Меҳнат кодекси иш берувчига муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқини чеклаганлиги ва бундай шартнома қайси ҳолларда тузилиши мумкинлигини белгилаб берганлигига эътибор қаратишингиз лозим.

Бундан ташқари, муддатли меҳнат шартномасини ходимга қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатларни таъминлашдан бўйин товлаш мақсадида тузиш тақиқланган. Масалан, ходим билан олти ойга меҳнат шартномасини тузиш, башарти ушбу муддат тугаши билан фарзанд туғилганлиги сабабли ходим ишни бажаришни давом эттира олмаса, ноқонуний деб ҳисобланиши лозим. Мазкур ҳолатда иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузиш орқали ходимга келажакда қонунчиликда белгиланган кафолатларни таъминлашдан бўйин товламоқда. Меҳнат шартномасининг унинг муддатига оид шартлари фақат ходим ва иш берувчи келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Муддатли меҳнат шартномаси иш берувчи хоҳлаган пайтда эмас, балки қонунда белгиланган ҳолларда тузилади. Бундай ҳолатларнинг рўйхати Меҳнат кодексининг 76-моддасида белгиланган.

✅ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномалари фақат Меҳнат кодексининг 76-мод-дасида белгиланган ҳолатлар бўлганлиги сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин. Агар ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 76-моддаси талабларини ҳисобга олмаган ҳолда тузилган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас деб топилади, ходим эса биринчи иш кунидан бошлаб ишга номуайян муддатга қабул қилинган ҳисобланади.

Юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми қарорида келтирилган тушунтириш Меҳнат кодекси 5-моддасининг меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шарт-номаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас, деб топилиши ҳақидаги қоидасига асосланган.

Сизнинг ҳолатингизда иш берувчини Меҳнат кодексининг 76-моддаси қоидаларига риоя қилмаслиги ходимнинг аҳволини Меҳнат кодексида назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган ҳолат деб баҳоланади ва ўз навбатида меҳнат шартномасининг унинг муддати ҳақидаги шартлари ҳақиқий эмас, яъни юридик кучга эга эмас деб баҳоланади.

Юқорида назарда тутилган ҳолатлардан келиб чиқиб, амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари бузилмоқда деб ҳисоблаймиз. Сиз мазкур ҳолатда Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.
ID карта ва "загранпаспорт"ни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди

Президентнинг тегишли фармони (10.09.2021й. №ПФ-6311) билан ID-карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

✅ Тегишли норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларга кўра:

➖ 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганда улар бир вақтнинг ўзида солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйилади;

➖ фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотлар реал вақт режимида ДСҚ ва АТ «Халқ банки»га тақдим этиб борилади;

➖ фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш юзасидан ариза-анкетани ЯИДХП орқали электрон тарзда юборишлари мумкин бўлади. Бунда, ариза-анкетани электрон рақамли имзо ёки шахсни идентификациялашнинг бошқа воситалари билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Талабалар сайловда қатнашиш учун уйларига қайтадими?

Доимий яшаш ҳудудидан олисда таҳсил олаётган талабалар сайловда овоз бериши учун доимий яшаш жойидаги сайлов участкасига боришлари шарт эмас.

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этиш учун талабаларга қўшимча имконият яратилди. Унга кўра, талабалар ўз сайлов участкасини ўзгартириб, вақтинча яшаб турган манзилидаги сайлов участкасида овоз беришлари мумкин бўлади.

Масалан, Тошкентда таҳсил олаётган хоразмлик талаба сайлов участкасини ўзгартириш ҳақида онлайн ариза юбориб, Тошкент шаҳрида сайловда қатнаша олади.

Ўз сайлов участкангизни алмаштириш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза топширишингиз керак:
https://my.gov.uz/uz/service/492
🔴 Она таъминоти учун тўланадиган алимент.

Савол; мен оилам билан ажралишганман. Бир нафар бир ёшли фарзандим бор ва хозирда унга алимент оламан. Мен ўзимни таъминотим учун хам турмуш ўртоғимдан алимент талаб қилишим мумкинми ?

Жавоб; Оила кодексининг 118-моддасига кўра, аёл етарли маблағга эга бўлган собиқ эрдан ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида суд тартибида ўзининг таъминоти учун алимент талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.

❗️ Қолаверса ушбу моддада;
➖ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
➖никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);
➖никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида бири иккинчсидан алимент талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги хам кўрсатилган.

Найдено 791 пост