🟢 Сўхликлар хурсанд: Президент қарори Сўх тараққиётини янги босқичга олиб чиқади
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, фаоллар иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 июлда “Сўх туманини 2026–2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд захира ва имкониятларни ишга солиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" қабул қилинган қарори сўхликлар томонидан катта хурсандчиликлар билан кутиб олинди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
#зўр_янгилик
🟢 "Марҳамат тумани логистика Марказига айланади": Туманда 5,5 млн доллар АҚШ инвестицияси ҳисобига замонавий ва муҳташам марказ иш бошлади
Vodiy1.uz репортажи
Муҳташам ва бугунги кун архитектура ечимлари асосида бунёд этилган марказнинг очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Аюбхон Султонов, Андижон вилояти барча туманлари ҳокимлари, АҚШнинг 14та компаниялари таъсисчилари иштирок этди.
Чекка туманнинг 350 нафар ёшлари
Америка юк машиналари йўналишларини назоратга олиб, замонавий, илғор технологиялар билан фаолият юритиши катта ютуқдир.
Янги маскан юзлаб оилалар учун барқарор даромад манбаи, ёшлар учун эса ўз ҳудудида меҳнат қилиш ва касбий салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини яратди.
📹 Видеони сифатли форматда томоша қилиш учун ютуб ҳаволаси
🟢 Президент қарори асосида Сўх тараққиётининг янги босқичи бошланмоқда
Президентнинг жорий йил 8 июлдаги **«Сўх туманини 2026–2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд захира ва имкониятларни ишга солиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»**ги қарори қабул қилинди.
Бугун Сўх туманида мазкур тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унинг ижросини самарали ташкил этишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Бобур Хўжаев, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.