ИККИНЧИ МАСАЛА:
мажлис тугаган жойга ўтир.
Албатта, агар мажлисдаги кишилар бир четдан ўтиришган бўлса, ким кириб келса, мажлис қаерда тугаган бўлса, шу ерда ўтириши одобдан ҳисобланади.
Аммо, баъзи мажлислар бор, одамлар тарқоқ бўлиб
ўтиришади. Мажлис каттароқ жойда бўлса, одамлар икки-учтадан бўлиб, мажлиснинг ҳар жойида ўтиришган бўлса, кириб келган одам хоҳлаган жойига бориб ўтиради. Лекин одамлар бир четдан ўтиришган бўлса, мажлис тугаган жойдан ўтириши одобдан саналади.
УЧИНЧИ МАСАЛА:
Қуёш билан соянинг орасида ўтирма.
Қуёш билан соянинг орасида ўтиришдан қайтарилган ҳадислар бор.
عن أبي هريرة قال: قال أبو القاسم صلى الله عليه وسلم: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْقَيْءِ ، فَقَلَصَ عَنْهُ الظُّلُ ، وَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِ، فَلْيَقُمْ".
أبو داود (4821) ، والحديث صححه الألباني في "صحيح أبي داود".
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абул Қосим (Росулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизлардан бирингиз қуёшда (бошқа ривоятда сояда) ўтирган бўлса ва ундан соя узоқлашиб, бир қисми қуёшда, бир қисми сояда бўлса, ўрнидан турсин», дедилар»
(Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Бошқа бир ҳадисда бунинг сабаби баён қилинган:
عن رجل من أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم: «أن النبي صلى الله عليه وسلم نهى أن يُجلس بين الضّح والظل، وقال: «مجلس الشيطان».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
саҳобаларидан бири ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуёш билан соя ўртасида ўтиришдан қайтариб: «Бу шайтоннинг ўтирадиган жойи», дедилар»
(имом Аҳмад ривояти,
ҳадис саҳиҳ).
Мана шу сабабга кўра, инсоннинг ярим танаси қуёшда, ярим танаси сояда қолишидан қайтарилади. Бу инсон танасига тааллуқли
нарсада ҳам адолат қилиш бобидан саналади. Худди, бир оёқ кийимни кийиб, бир оёқда ялангоёқ юришдан қайтарилганидек, инсон танасининг ярми қуёшда, ярми сояда қолишдан ҳам қайтарилган.
📚Шайх Солиҳ Усаймийнинг "Ўн одоб" китоби шарҳи
@Turkiston_A