Телеграм канал 'TURGʻUNOVA SHOXISTA'

TURGʻUNOVA SHOXISTA


283 подписчиков
364 просмотров на пост

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 186'632 каналов
  • Доступ к 67'644'136 рекламных постов
  • Поиск по 256'849'986 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 256 постов

“Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Азиз устозлар, ҳурматли ота-оналар, ҳаётда катта тажрибага эга устозларни фарзандларимиз, жамиятимиз келажагини белгилашда муҳим аҳамият касб этувчи ҳужжат лойиҳасига таклиф-мулоҳаза билдириш имкониятидан унумли фойдаланишга чақираман...

Шоҳиста Турғунова,
ХДП фракцияси аъзоси.
___
📱XDP.uz
👉Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
Изображение
Web-страница:
ДЕПУТАТЛАР МИНБАРИ
Мамлакатимизда сиёсий жараёнларни кузатадиган бўлсак муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович томонларидан сўнги уч ой давомида жуда катта давлатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жихатдан мухим стратегик ахамиятга эга бўладиган учта тарихий нутқларини нафақат бутун халқимиз, балки бутун жахон хамжамияти катта қизиқиш билан кузатиб боряпгани гувохи бўляпмиз.
Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқларида юртбошимиз бошқа кўпгина муҳим масалалар қаторида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни қабул қилишга оид Ўзбекистон ташаббусига яна бир бор жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратдилар. Бунинг мантиқий давоми ўлароқ, “1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган нутқларида жуда катта бутун бир жамият олдига улкан вазифалар белгилаб бердилар.
Ёшлар ҳуқуқи деганда, биз, биринчи навбатда, уларнинг тинч ва соғлом яшаш ҳамда таълим олишга бўлган тўлақонли ҳуқуқини тушунамиз. Шу боис, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг баркамол бўлиб вояга етиши…
Web-страница:
ДЕПУТАТЛАР МИНБАРИ
ШОХИСТА ТУРҒУНОВА;

Устозларимиз бу имкониятдан албатта фойдаланишлари зарур!
1 ноябрь — Халқ демократик партияси ташкил топган кун!

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

Партия тарихи билан 🌏сайтимизда танишинг

📺 YouTube ёки 📺 Facebook саҳифамизда кўринг
___
📱XDP.uz
👉Telegram|Facebook|Youtube|Twitter
Видео/гифка, 310 сек, XDP-29 _ m.mp4
Бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда Сардоба фалокатидан сўнг давлат ва халқ бирдамлиги билан амалга оширилган ишлар ҳақида реал тақдирлар мисолида баён қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:20 документальный фильм "Сардоба. Янги тонг" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме на реальных примерах рассказывается о проделанной после Сардобинской трагедии созидательной работе и сплоченности, проявленной нашим народом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Видео/гифка, 97 сек, anons_SIRDARYO_telegram_bugun_new.mp4
Ижтимоий тармоқларда яна рўмол масаласи бўйича муаммоларга учраяпган ўқувчилар бўйича эътирозлар кўпаймоқда.

Аввало ўқитувчиларга мурожаат қилмоқчиман, ўқувчи қизларимизда ўспиринлик даврида ўзлари тўғри деб билган нарсаларни нотўғри эканини тушунтириш ҳам жуда нозик масала. Гарчи рўмол ўраш нотўғри бўлмасада, бу бўйича ўқувчининг фикри ёки унинг қандайдир ўзини тутишига гумон қилган тақдирингизда ҳам дарсга киргизмаслик умуман нотўғри. Дарсдан сўнг унинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари иштирокида хатти харакатларига бахо бериш энг тўғри йўл. Тенгдошлари ёки атрофдаги устозлари олдида қатъий дарсга киргизмай танқид қилиш ҳар доим ҳам яхши якун топавермайди. Педагоглар аввало етакловчи эканини унутмаслик керак, зеро, ўқувчининг билими, ташқи кўринишидан кўра хаёти мухимроқ. Рухий холатини эътиборга олмай ташқарида унга бахо бериш мутлақо оқлаб бўлмайдиган жараён.
Халқ таълими бошқарув органларидан хам мактаб Уставларига аввалги йилларда киритилган ўқувчи формасига қўйилган талаблар бўйича бандларни қайта кўриб чиқиш зарур. Ўқитувчилар ҳам тушуниб тушунмай рахбарларнинг талабларини ёки мактаб ички қоидаларини талаб қиляпган холати бўлиши мумкин.
Рўмол масаласида қонунчиликда қатъий таъқиқ бўлмасада, хозирда Олий Мажлисда бу борада тартибга келтирилиши зарур бўлган айрим тўсиқлар бўйича иш бошланган. (Бу борасида албатта қайтаман.)
Фақат устозлар қайсидир ўқувчини назоратсиз холда дарсга киргизмай ортга қайтармайлик.
Менинг шахсий фикрим сўнгги йилларда очиқлик, ошкоралик ва инсон хуқуқлари бўйича туб бурилиш ясалди, албатта рўмол масаласида эркинлик таъминлаш зарур.
Ўқитувчи юрист эмас, қонун титгани вақти йўқ улар мактаб Уставидаги талабларни ўқиб ўқувчидан талаб қилишади. Албатта шунинг учун хам Уставларни кўриб чиқиш зарур.

Барчамиз ўқувчиларнинг ҳаёти ва алдов йўли билан нотўғри инсонлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун жавобгармиз!

Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда яна рўмол масаласи бўйича муаммоларга учраяпган ўқувчилар бўйича эътирозлар кўпаймоқда.

Аввало ўқитувчиларга мурожаат қилмоқчиман, ўқувчи қизларимизда ўспиринлик даврида ўзлари тўғри деб билган нарсаларни нотўғри эканини тушунтириш ҳам жуда нозик масала. Гарчи рўмол ўраш нотўғри бўлмасада, бу бўйича ўқувчининг фикри ёки унинг қандайдир ўзини тутишига гумон қилган тақдирингизда ҳам дарсга киргизмаслик умуман нотўғри. Дарсдан сўнг унинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари иштирокида хатти харакатларига бахо бериш энг тўғри йўл. Тенгдошлари ёки атрофдаги устозлари олдида қатъий дарсга киргизмай танқид қилиш ҳар доим ҳам яхши якун топавермайди. Педагоглар аввало етакловчи эканини унутмаслик керак, зеро, ўқувчининг билими, ташқи кўринишидан кўра хаёти мухимроқ. Рухий холатини эътиборга олмай ташқарида унга бахо бериш мутлақо оқлаб бўлмайдиган жараён.
Халқ таълими бошқарув органларидан хам мактаб Уставларига аввалги йилларда киритилган ўқувчи формасига қўйилган талаблар бўйича бандларни қайта кўриб чиқиш зарур. Ўқитувчилар ҳам тушуниб тушунмай рахбарларнинг талабларини ёки мактаб ички қоидаларини талаб қиляпган холати бўлиши мумкин.
Рўмол масаласида қонунчиликда қатъий таъқиқ бўлмасада, хозирда Олий Мажлисда бу борада тартибга келтирилиши зарур бўлган айрим тўсиқлар бўйича иш бошланган. (Бу борасида албатта қайтаман.)
Фақат устозлар қайсидир ўқувчини назоратсиз холда дарсга киргизмай ортга қайтармайлик.
Менинг шахсий фикрим сўнгги йилларда очиқлик, ошкоралик ва инсон хуқуқлари бўйича туб бурилиш ясалди, албатта рўмол масаласида эркинлик таъминлаш зарур.

Барчамиз улар учун жавобгармиз!
Энди энг яхши ўқитувчиларни айнан ўқитувчилар танлайди!

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Ўзбекистон тарихида илк бор “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат ташкилоти асосий ташкилотчи сифатида танлов қоидаларини ишлаб чиқди ҳамда дунёдаги энг яхши ўқитувчига 1 миллион доллар совға бериладиган Халқаро ўқитувчилар соврини (Global Teacher Prize) ташкилотчиси Varkey Foundation билан танловни адолатли ўтказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди.

Танловнинг 6 та номинация бўйича ғолиблари нафақат бу йил 30 млн сўм билан рағбатлантирилади, балки келгуси йилдаги Дубайда ўтказиладиган Global Teacher Prize 2021 тадбирида ҳам иштирок этадилар. Бу эса энг яхши ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлади.

Марҳамат, танловда қатнашинг ва ғолиб сифатида совғаларни қўлга киритинг!

Аризалар фақат онлайн www.ustozmukofoti.uz сайти орқали топширилади.
Видео/гифка, 58 сек, teacher.mp4
Э Ъ Л О Н!

Чортоқ туманида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарорига асосан "Бешкапа" МФЙ ҳудудида 7 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этилаётганини маълум қиламиз.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги фуқароларга ушбу кичик саноат зонаси ҳудудидан белгиланган тартибда ер майдони ажратиб бериш имконияти яратилди.

Лойиҳа ташаббускорлари ўз бизнес режалари ва техник иқтисодий асосларини туман ҳокимлигига тақдим этишлари сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун
3 кун муддат ичида Чортоқ туман ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Азимжон Обидовга (+998941706378) мурожаат қилишингиз мумкин.
Изображение
Наманган таълими “Инсон капитали индекси – 2020” рейтингида республикада биринчи бўлди

➡️ https://bit.ly/3m2Je1O

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
ЗАФАР МУБОРАК АЗИЗ НАМАНГАНЛИК ПАХТАКОРЛАР!

Бугун Наманган вилояти пахта тайёрлаш йиллик режасини ошиғи билан бажарди. Режа 100,3 фоизга уддаланди, 201 849 тоннага тенг улкан хирмон уюлди. Вилоят Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятларидан сўнг мамлакатда тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.
Эрта бахордан бошланган меҳнатинг самара берганда кишида ғурур ва шукроналик жўш уради албатта.
Бугунги кунгача Чортоқ, Мингбулоқ, Наманган, Тўрақўрғон, Норин ва Поп туманлари пахта сотиш режасини бажарди. Қолган туманлар ҳам пешма-пеш режаларни бажариш арафасида турибди.

Ҳали вилоят далаларида ҳосил мўл. Мингбулоқ, Учқўрғон, Норин каби туманларда ҳатто биринчи терим пахта турибди. Қолган ҳосил ҳам тез кунларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинади. Бунинг учун барча имкониятлар етарли.

Ғалаба муборак, Наманган вилояти пахтакорлари!

Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
Масъулларнинг барчасидан ҳам ўзини вазифасини талаб қилиш энг тўғри йўл.

Жамият ривожланиши учун ёки инсонларнинг хуқуқларини поймол бўлмаслиги учунми, ҳар қандай вазифани аввало ўз эгасидан сўраш энг тўғри йўл. Хох ота-она ёки устоз ким бўлишидан қатъий назар барчамиз бола тарбияси учун масъулмиз бундан хеч ким қочмайди бироқ, айрим масалалар борки хурматли ота-оналарнинг фақатгина ўзлари масъулиятни зиммаларига олишлари тўғри бўлади. Пахта йиғим теримида мажбурий меҳнатни олдини олиш, вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланмаслик холатларини ўрганишимизда умуман вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш учун кўрсатма берилмаган бўлсада, дастлаб айрим вояга етмаганларни пахта даласида учратиб қолдик. Кимдир онасига чой ташлагани борган ёки бироз қарашгани боргани захоти аниқланиб олдини олинди. Масала бу хақида эмас. Таниш мактаб рахбари телефон қиляпти, эмишки мехнат инспекторлари вояга етмаганни пахта тергани аниқланса, мактаб директори ва синф раҳбарини маъмурий чорага тортишмоқда, бу қанақаси? Ўқувчи онлайн дарсни танлаган бўлса, давомат мажбурий бўлмаса, синф рахбари ҳар куни ўқувчини ўйидалигини назорат қилиш вазифаси эмаску. Аввало ота-онаси, отряд рахбари, фермер хўжалиги рахбарлари масъул бўла туриб ўрганиб қолганмиз мактаб рахбарларини айбдор этишга.
Мактаб рахбарлари ва педагоглари албатта вояга етмаган ўқувчиларимизни аввало таълим олишга, оналайн ёки анъанавий дарсларни ўз вақтида ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини ривожлантиришга масъул. Ота-оналар фарзандларини хуқуқларини поймол қилаётган бўлса оилавий шароитидан келиб чиқиб, васийлик органига хабар беришга масъулдирлар.
Хурматли ота--оналар эса фарзандларимиз сифатли таълим олишлари учун керакли шароитни таъминлашлари керак.
Меҳнат инспекторлари эса ҳар бир холат бўйича фақат таълим муассасини рахбарларини айбдор қилишидан аввал, хар бир вазиятга индивидуал ёндошишларини сўраб қоламан.

Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда айтилган муҳим гаплар:

➖ Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда;

➖ илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида келгуси йили инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади;

➖ соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган;

➖ илк бора онкогематологияга қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда;

➖ келгуси йилда биринчи марта гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади;

➖ келгуси йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимомий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштириш зарурлиги қайд этилди;

➖ Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган;

➖ келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган;

❗️бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.


👉 @xushnudbek 👈
«Японияда таълим» рукнидан.

Видео Твиттердан олинди


👉 @xushnudbek 👈
Видео/гифка, 25 сек, IMG_4438.MP4
Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқаролар диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, 2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинган.

Ҳар бир аризанинг кўриб чиқилишида тегишли олий таълим муассасасининг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

Шу сабабдан Вазирлик фуқаролардан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўрамоқда.

Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича бугун 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилиш мумкин.

Вазирликнинг маълум қилишича, аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
⚡️Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилинди

Ҳукумат қарорига биноан, кейинги ўқув йилидан бошлаб умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими сертификатига эга абитуриентга ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМга қабулдаги тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

- 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
- 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
- 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.


Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи маълумот

Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.


Каналга уланиш:
@uzauz
ЗАФАР МУБОРАК ЧОРТОҚЛИК ПАХТАКОРЛАР.

Чортоқ тумани вилоятда биринчи бўлиб пахта режасини ортиғи билан бажаришди. Эътиборлиси шундаки,хали дала майдонларида хали хосил мўл.

Бу йил 7 та ММТП ҳудудидаги 52 фермер хўжалигининг 1067 гектар дала майдонларида кластер усулида ҳосил етиштирилди. Туманимиз пахтакорлари фақат шартномани бажариш билан чекланиб қолмай, даладаги ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб-териб олишни ният қилганлар.
Жорий йилда пилла ва ғалладан ҳам баракали хирмон яратиб юзи ёруғ бўлган туманимиз аҳлига навбатдаги зафар муборак, деймиз.
#Мукофот_муборак

Бугун – 2020 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Мазкур фармонга кўра, соҳа илғорларидан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида Чортоқ туманидаги
4-умумий ўрта таълим мактабининг 8-Б синф раҳбари, тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси Давлатов Абдуллажон Абдуламидович ҳам бор. У "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

Ҳамюртимиз Абдуллажон Давлатовга юксак мукофот муборак бўлсин, деймиз.

Каналга уланиш учун👇👇👇
Телеграм \ Фейсбук \ Facebook \ Telegram \
Web-страница:
TURGʻUNOVA SHOXISTA
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Найдено 256 постов