Телеграм канал '"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.'

"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.


2'042 подписчиков
707 просмотров на пост

Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса @toraxonxoji_savol
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'578'465 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'776'990'095 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 4253 поста

🪶📚#Китоб_офтоб



🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧

📚Абу Али ибн Сино айтади:  "Тунлари доим ўқиш-ёзиш билан шуғулландим. Уйку бостириб келса, бирор ичимлик ичсам, мудроқ тарқар ва яна ишимни давом этаверардим".

🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧

📚Асарлари бутун Европада асрлар давомида ўқитиб келинган буюк ислом олими Ибн Рушднинг умр бўйи китоб ўқимай ўтказган фақат икки туни бўлганини айтишади: бири уйланганида, иккинчиси эса отаси вафот этганда.

🫧🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧       
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📙Фотиҳ султон Меҳметнинг ҳаётини ёшларга гапириб берар эканмиз, унинг энг кўп китоб ўқиган давлат арбоби эканини эслаш ва эслатишга бурчлимиз. Жуда бой кутубхонага эга бўлган султон Истанбулни фатҳ этганида илк ишларидан бири катта-катта кутубхоналар қурдириш бўлган.
Фотиҳнинг шахсий кутубхонаси ўз вақтида олимлар илмий тадқиқотлар олиб бориш учун тез-тез келиб турадиган масканлардан бири эди.

🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧

📖Явуз султон Салимхон ҳар куни камида 5 соат китоб ӯқир, баъзи кунлари мутолааси 8 соатгача давом етар; тонггача китоб ўқир, ҳатто кўзи қизариб кетар экан. Мисрга сафар қилганида уч хачирга китоб юклатиб, ўзи билан бирга олиб кетган. Аскарлари дам олган пайтлари у китоб мутолааси билан машғул бўлар экан.

🫧🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📒Котиб Чалабий эса баъзан китоб устида ўзини унутиб қўяр; қуёш чиқиб, ботгунча хонасида шам ёниқ турар, ўзи эса сира зерикмасдан китоб ўқир экан. Бу ҳақда котиб шундай дейди: “Шамлар ёниб адо бўлиб, қуёш чиқса ҳам мен китоб ўқирдим, кўзимга уйку келмасди".

🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📖Али Амирий афанди. Буюк китобсeвар... "Мойчироқ ёруғида мутолаа қилар эканман, неча бор тонг отиб кетганини биламан. Ухласам, ёнимда ҳеч ким ётолмасди. Чунки уйқусираб ўқиган китобларимни баланд овозда такрорлаб чиқарканман", дейди у.

🫧🫧🫧🫧 🫧🫧🫧🫧🫧🫧
🫧🫧🫧🫧🫧🫧

📘Умар Насуҳи Билмен айтади: "Ёшлигимда қўлимга тушган китобни бир кечада ўқиб тугатардим. Кӯзимнинг ичи қизариб кетар, тобим қочарди. Ярим кечаси онам ёнимга келиб, ис босиб қолган мойчироқ шишасини артарди. Базан эса "Бўлди, кеч бўлди, ёт енди!" дея чироқни пуфларди.

🔼
@Habibullohdomla

👍 1

🕌@toraxonxoji

🌿Намоз вақтлари🌱
🔢🔢➡️🔢🔢🔢🔢

Изображение

ТАСАВВУФ.
Бу исломнинг мағзи (уруғи) ва мусулмон инсоннинг қалб тубида яширинган унинг жавҳаридир. Усиз инсон ёлғиз суратлар ва инсонлар бир-бирларини кўнглини топадиган кўриниш ва шиорларга ўхшаб қолади. Бу мағзлар рағбат ва қўрқинчда кўзга ташланади. Чунки бу иккиси мусулмон қалбини бошқариб унинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва қўрқинчини мустаҳкамлайди. Бас шунда унинг қалби адоват ҳамда нафрат ифлосликларидан ва дунё муҳаббатидан тоза бўлади. Бу билан унинг Аллоҳга бўлган муроқабаси* ҳамда Унинг шариат ва аҳкомларини маҳкам тутиши ортади ва тақиқланган ишлардан четга чиқишдаги ҳамда вазифаларни бажаришдаги эҳтиёткорлиги ошиб боради.

Имом Бутий китобларидан.
Абдуллоҳ Ғуломов.
------------
*Муроқаба - зийраклик билан қаттиқ кузатиб бориш.
Ҳар бир жоннинг нима қилаётганини, билиб, кўриб, кузатиб, ҳисобга олиб турувчи ким? Албатта, Аллоҳ азза ва жалла. Бу ҳақиқатни идрок қилган ҳар бир жон ўзини ўнглаб олиши керак.

Руҳий тарбия китоби.
👇👇
https://t.me/imombutiyrahimahulloh

👍 2

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

👍 1

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаввал  ойининг 17-куни муборак жума
милодий 2024-йил  26-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

Ҳажга расмий визасиз келишнинг муаммолари қуйидагилардир:

1. Маккага эҳромсиз киради;
2. Минога бора олмайди. Минода тунаш (баъзилар ҳаж Миносиз ҳам қабул бўлаверади дейишсада) Ҳаж амалларига путур етказади;
3. Арафотга кириб олиш муаммо бўлади;
4. Арафотда иссиқда чодирсиз қолишади;
5. Овқатларсиз ва кондитсонерсиз Макканинг иссиқ ҳавосида қийналишади;
6. Автобусларга миниш муаммо бўлади, пиёда юришнинг имкони йўқ, чунки масофалар жуда узоқ;
7. Қурбонлик қилганида жонлиғи сўйилган-сўйилмаганини била олмайди;
8. Давлат ушлаб олса, юртига депорт қилиб қайтариб юборади. Ҳажни охиригача тўлиқ адо этишига изн бермайди.

Ҳаж ибодати фарз амалдир, уни умрингизда бир марта адо этасиз.
Бундай шароитларсиз ибодат қилиш жуда қийин бўлади. Бундай ҳолатда ибодатлар ҳам қийин ва оғир туюлади.

Расмий ҳаж визаси билан келишнинг фойдалари:

1. Ҳожи Маккага хотиржам эҳромда киради;
2. Минода ўзининг жойи бўлади;
3. Арафотга киришида муаммо бўлмайди;
4. Арафотда чодири, салқин жойи бўлади;
5. Иссиқ ва янги овқатлар билан таъминланади;
6. Махсус автобуслар хизматида бўлади;
7. Жонлиқ сўйилганидан вақтида хабардор бўла олади;
8. Саудия давлати томонидан ҳеч қандай хавф-хатарсиз ибодатини хотиржам адо этади.

Шу сабабли биз ҳаж ибодатига расмий виза билан келишни тавсия қиламиз.

Мухаммад Икром

👍 3

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаввал  ойининг 16-куни пайшанба
милодий 2024-йил  25-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

👍 1
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.me/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍 2
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

❓1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 15-куни чоршанба
милодий 2024-йил  24-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

👍 1

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 14-куни сешанба
милодий 2024-йил  23-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍 2

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 13-куни душанба
милодий 2024-йил  22-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

👍 5

Найдено 4253 поста