Телеграм канал '"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.'

"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.


2'042 подписчиков
906 просмотров на пост

Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса @toraxonxoji_savol
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'569'008 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'763'314'810 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 4250 постов

САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.me/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

❓1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 15-куни чоршанба
милодий 2024-йил  24-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 14-куни сешанба
милодий 2024-йил  23-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz" target="_blank">🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍 2

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 13-куни душанба
милодий 2024-йил  22-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

👍 5

#ибрат

Инсон қанча эскирар,
Унга шунча эс кирар...

Инсон агар эскирмаса
Шундайлигича қабрга кирар.....

👍 9

#Мутолаа

ҚУРЪОННИНГ ТИББИЙ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Таҳорат ва ғуслнинг сирлари

Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма (бу кун инонмаганлар ҳам) таҳорат ола бошлайди. Ғусл-ку (вужудни бошдан-оёқ ювмоқ) қандайдир маънода бутун дунёга ёйилди. Таҳорат ҳам шундай бўлажаги шак-шубҳасиздир.

Энди таҳорат ва ғусл жараёнида тиббий жиҳатдан юз берувчи ҳикматларни айтиб берай, кейин 5-сура, 6-оятни кўрамиз.

Таҳорат ва ғусл натижасида танада 3 муҳим тиббий мўжиза юз беради:

а) вужудда бириккан электронлар чиқариб ташланади ва улар таъсирида бўлаётган жисмоний оғирлашув йўқолади;

б) умумий қон айланишидаги камчиликлар тузалади, қариш секинлашади;

в) соғлиқни сақлаш тизимида асосий негиз ҳисобланган лимфа (организмда қон билан тўқималар ўртасида модда алмашинувини таъминловчи суюқлик) айланиши энг яхши савияда бўлади.

Ва бу уч ҳодиса, асосан, таҳорат ва ғусл олинаётганда юз бериши очиқ-ойдин тасдиқланган. Энди бу ҳодисаларни изоҳлаб берай: ...

🖥 БАТАФСИЛ (https://mirarab.uz/ruknlar/1792)

🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✈️ https://t.me/Mirarabuz

👍 2

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 12-куни якшанба
милодий 2024-йил  21-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

👍 1

Аллоҳ таоло покизадир, покизаликни севади

Исломда поклик иймондан ҳисобланади. Ислом поклик ва покланиш ишларига ўта жиддий қарайди. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни иймонга тегишли даражага кўтармаган.

Исломда эса бу иймон иши бўлиши билан бирга, поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак.

Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок бўлиши шарт. Пок бўлганда ҳам каттаю кичик, кўзга кўринадигану кўринмайдиган барча нопокликлардан холи бўлиши керак. Ана шундоқ покликка эга бўлмаган банда Аллоҳга ибодат қила олмайди. Яъни, намоз ҳам ўқий олмайди, Қуръон ҳам ушлай олмайди.

Исломда ибодатларнинг қабул бўлиши – пок­лик асосида адо этилишига боғлиқ. Бизда поклик йўлида қилинган ҳар бир иш юқори баҳоланади ва уни қилган кишига улкан ажр-савоблар, олий мартабалар бор.

Қуръони каримда покизаликка катта эътибор берилган. Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ۝

«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир» (108-оят).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу ояти каримада покликни ва пок кишиларни мадҳ этмоқда. Пок кишиларни яхши кўришини эълон қилмоқда. Бу эса, Аллоҳ таоло томонидан пок­ликка қанчалик эътибор берилишини кўрсатиб турибди. Бу ояти кариманинг ўзи барча инсонлар поклик учун интилиб, бутун дунё покланиш сари юз тутиши учун етарли!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари покиза зот бўлганлар ва кўплаб ҳадисларида покизаликка тарғиб қилганлар.

Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Албатта Аллоҳ ёқимлидир, ёқимлиликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта сахийдир, ўта сахийликни севади».

Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривоя қилганлар.

Исломда инсоннинг қалбининг ва ниятининг поклиги биринчи ўриндан туриши маълум.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

👍 1

#Янгиликлар

☪️ Голливуд "Шон-шуҳрат хиёбони"да барча машҳурларнинг исмлари йўлакка ёзилган. Аммо Долби театри деворига жойлаштирилган “юлдуз” ичидаги боксчи Муҳаммад Алининг исми бундан мустасно. “Юлдуз” Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исми ерда бўлишини истамаган Алининг талабига биноан юқорига қўйилган.

⭐️ Голливуд “Шон-шуҳрат хиёбони” — бу Голливуд бульваридаги пиёдалар йўлаги бўлиб, унда Голливуд, Лос-Анжелес, Калифорниядаги ютуқлари ва АҚШнинг турли соҳаларига қўшган ҳиссаси учун беш қиррали мис юлдузли ёдгорлик плиталари ўрнатилган. 2500 дан ортиқ ёдгорликларда актёрлар, санъаткорлар, театр ва кино режиссёрлари, турли соҳалардаги машҳур қаҳрамонлар ва бошқа кўплаб шахсларни исми ёзилган.

🚶🏻‍♂️“Шон-шуҳрат хиёбони” Голливуд Савдо палатаси томонидан бошқарилади ва Hollywood Historic Trust томонидан молиялаштирилади. Хиёбонга ҳар йили тахминан 10 миллиондан ортиқ одам томошага келади.


ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅  
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

👍 1
😢 1
Изображение

بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил
Шаваол  ойининг 11-куни шанба
милодий 2024-йил  20-апрел
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...

☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ?

1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг;

2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг;

3️⃣ Тирноқларингизни олинг;

4️⃣ Масжидга эртароқ боринг;

5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг;

6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг;

7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг;

8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг;

9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг;

1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг;

1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг;

1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг;

1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг;

1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг;

1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured" target="_blank">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

👍 5
Видео/гифка, 7 сек, Alloh_taolo_bugungi_qiladigan_jamiki_duo_va_ibodatlaringizni_qabul.mov

Найдено 4250 постов