Телеграм канал 'НУРЛИ ЙӮЛ САРИ'

НУРЛИ ЙӮЛ САРИ


210 подписчиков
90 просмотров на пост

ИСЛОМИЙ ИЗЛАНИШ ОХИРОТ МЕВАСИ

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 590'082 каналов
  • Доступ к 200'681'459 рекламных постов
  • Поиск по 904'289'682 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 423 поста

✨Азизларим хар нарсанинг хикмати бор...!
Хаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми?
Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.
Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин.
Яхши дам олинг. Умр кифоя қилса яна сизлар билан тонгда ғоибона учрашармиз.
Яхшиларим Аллоҳ омонатни зое килмас...Аллоҳга омонатсиз...!!!

✨🌙✨ХАЙРЛИ ТУН...!!!✨🌙✨

@olisdagihayotim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
Эй синфдош, унутма дўстларингни. Эслаб юрайлик, мактаб чоғларини.

Барча мактабни тамомлаётган битирувчиларга келгуси ҳаётларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ушбу видеони мактабни битираётган танишларга улашиб қўйишни унутманг.

@olisdagihayotim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Видео/гифка, 57 сек,
Аразлашиб гаплашмаслик, кеч ёзганга кеч жавоб қайтариш каби нарсалар, хаётни фақатгина қийинлаштиради, ҳолос..

Бирини соғинсангиз, қўнғироқ қилинг.
Ҳабар ёзишни ҳохласангиз, ёзинг.
Яхши кўрсангиз, айтинг.
Хафа бўлсангиз, билдиринг.

Хаёт бундай арзимаган нарсаларни хисобини қилиб ўтириш учун жуда қиска.

@olisdagihayotim


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
ҲАҚИҚИЙ БОЙ

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳнинг фақирлиги шу қадар ошкор ва кўзга кўринарли ҳолда эдики, кўрган одам ачиниб қарарди.
Бир куни пули кўп бир одам Иброҳим Адҳамга ёрдам бермоқчи эканлигини изҳор қилди. Иброҳим Адҳам эса:
– Ҳақиқатан ҳам бой бўлсанг, ёрдамингни қабул қиламан, – деди.
Ҳалиги одам эса ҳақиқатан ҳам бой эканини, ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқлигини, айтди. Улуғ валий сўради:
– Қанча пулинг бор?
– Уч минг олтиним бор.
– Тўрт мингга етишини истайсанми?
– Албатта истайман.
– Беш минг бўлишини-чи?
– Истайман.
– Ўн минг олтининг бўлса жуда севинган бўлардинг, шундайми?
– Шубҳасиз, мамнун бўламан.
– Бой эканингни айтяпсан, бироқ сенинг кўзинг оч. Агар сенда ўн минг эмас юз минг олтин бўлса ҳам қаноат қилмай, ундан ортиғини сўрайсан. Қаноати бўлмаган инсон бой ҳисобланмайди. Ҳақиқатан бой бўлганингда эди ёрдамингни қабул қилган бўлардим, –дея Иброҳим Адҳам ўз ҳолида бардавом бўлди.

t.me/otajonlar
Web-страница:
Otalar so‘zi
Sizniki
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

🌸🌸☘🌸🌸☘🌸🌸☘🌸🌸☘🌸🌸☘🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Ҳақиқат ўз ҳолича мавжуд, ёлғон эса ҳақиқатсиз мавжуд эмас. Ҳақиқатни ёлғондан устун туришининг сабаби шу ерда…

✍ Улуғбек

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Бир суҳбатдошим нейрографика йўналишида фаолият юритади. Авваллари, фикрларини тушуниш қийин, улар жуда нотабиий кўринар эди. Лекин ўзига тортиб турадиган томони, гапларида жон борлиги, интуицияси яхши ривожланганлиги, амалиёти муваффақиятли эканлиги мени анча қизиқтириб қўйди. Кейин озгина нейрография ҳақида тушунча ҳосил қилиш учун ахтариб ўқиб, тушунишга ҳаракат қилиб кўрдим... Натижада суҳбатдошимни ҳақиқатдан ҳам ўз услубининг устаси эканлигига ишонч ҳосил қилдим... Менга энг ёққан жойи нейрографиянинг таърифи бўлди — Нейрографика бу фикрлаш жараёнини, ўзни ташкиллаштиришни, муаммоларга муносабатни, сўз ва тушунчаларсиз, расм ва графиклар орқали ифодалаш, инсон ички дунёси билан бўлган боғланишни расм чизиш жараёни орқали олиб боришдир. Шундан кейингина суҳбатдошимнинг фикрларидаги ноаниқликлар табиий кўрина бошлади...

✍ Улуғбек

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Видео/гифка
💦💦

Эй Ошиқ!
Ўзингга боқ, инсонларнинг ишларига аралашма.
У, уни сўзлади. Бу, буни сўзламоқда, деб ўтирма!
Фалончи, мени тикон деяпти. Фалончи эса, мени ёсуман деб чақирмоқда, деган хаёлларга берилма!

Ҳар сўзга, ҳар кимга эътибор берма. Гул каби ҳид таратмоққа эътибор бер. Фалончи сени кофир деяпти ва яна бошқаси сени диндор, тақводор демоқда…
Воз кеч булардан, воз кеч.

Кўзингни оч!
Аллоҳ сенга басират кўзини, кўнгил кўзини бергандир.
Шакл ва суратга боқма!

Эй Ҳақ ошиғи, ҳузурлан.
Сенинг юксакларга учирадиган қанотларинг бўлгандан кейин, инсонлардан сенга не ғам бор?


Х,азрати Мавлоно
Жалолиддин Румий

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
📜#Хадис

Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.

1⃣Шукр. «Шукр қилинг, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман». (Иброҳим сураси, 7-оят).

2⃣Зикр – эслаш. «Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман». (Бақара, 152).

3⃣Дуо*.* «Менга дуо қилинг, ижобат қиламан». (Ғофир, 60).

4⃣Истиғфор – кечирим сўраш. «Аллоҳ истиғфор айтгучиларни азобламайди». (Анфол, 33).


┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅
☘☘💫☘☘💫☘☘💫❦︎
┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

#Ҳикмат

Энг қашшоқ одам бу - умрини илмига амал қилмасдан ўтказган одамдир

☘☘🌸☘☘🌸☘☘🌸☘☘🌸☘

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:

"Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди.

Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".

Муттафақун алайҳ

💧💧💧💫💧💧💧💫💧💧💧💫💧💧💧💫

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

Аллоҳни таниш энг лаззатли иш. Ундан ўтадиган лаззат йўқ!

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

☘☘☘💖☘☘☘💖☘☘☘💖☘☘☘💖

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
🍃Aссалому алайкум!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Видео/гифка, 11 сек, 8491ec382ca6406a98fd23c6cd005819.mp4
💦💦💦

КУМУШБИБИНИНГ НОЛАСИ

Сизга бир армон бўлай золим бегим,
Жайрон бўлай к,увлаб етиб олинг бегим.
Марғилоннинг йўлига бошим к,ўйиб,
Жон берай Зайнаб билан к,олинг бегим.

К,ани ул к,айрилма к,ош Кумуш деманг,
Бағри гул, бағри оташ Кумуш деманг.
Кўзларингиз мунча ёш Кумуш деманг,
Мен ўлай Зайнаб билан к,олинг бегим.

Сиғмадим кундошнинг бу Тош шах,рига,
Дош беролмам бу к,арашлар зах,рига.
Ёрдан айрилдим бу к,аро ер бағрига,
Жо бўлай Зайнаб билан к,олинг, бегим.

Сен нечун тўлғонасан, куйган кўнгил,
Отабекни жонидан суйган кўнгил.
Яшнагайми бир к,учок,к,а икки гул,
Бир кўрай Зайнаб билан к,олинг, бегим.

Ёргинам рухсорига жоним фидо,
Бу жах,онда борига жоним фидо.
Хайр энди, ширин забоним, Алвидо,
Мен ўлай, Зайнаб билан к,олинг, бегим.

Сизга бир армон бўлай, золим бегим,
Жайрон бўлай к,увлаб етиб олинг, бегим.
Марғилоннинг йўлига бошим к,ўйиб,
Жон берай Зайнаб билан к,олинг, бегим.

МУХ,АММАД ЮСУФ.

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Ҳамма билан тўғри муносабатда бўлсанг, кўпчиликка ёқмайди. Ёқмаслигининг сабаби, тўғри муносабатда, доим тўғрисини гапиришингга тўғри келади…

✍ Улуғбек

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАР

Ҳаммага бир хил муносабатда бўлишнинг иложи йўқ. Инсонлар ўзларига яраша муносабат талаб қиладилар. Ўзларига яраша муносабат билдирсанг, муносабатинг кимгадир барибир ёқмайди…

✍ Улуғбек

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦

Чиройли гулни, ёқимли кечани, яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдир.

✍Шамс Табризий

🌺🌺☘☘☘🌺🌺☘☘☘🌺🌺☘☘☘🌺

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение
💦💦💦


Сен қанчалар самимий бўлсанг, атрофингдаги дунё шунчалар ёлғончи ва иккиюзламачи бўлади.
***
Одатда ҳазил қилмоқчи бўлганимда ҳақиқатни гапираман, ахир ҳақиқат дунёдаги энг кулгили нарса.
***
Сен ҳақ бўлсанг, ҳеч ким буни эслаб қолмайди. Агар ноҳақ бўлсанг, буни ҳеч ким унутмайди.

Муҳаммад Али, афсонавий боксчи.

☘☘💖☘☘💖☘☘💖☘☘💖☘

💦💦💦


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | НУРЛИ ЙӮЛ САРИ
Изображение

Найдено 423 поста