Телеграм канал 'Тез ёрдам | | Tez yordam'

Тез ёрдам | | Tez yordam


9'179 подписчиков
4'279 просмотров на пост

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият йуритамиз.

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: @reclame_agenc

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'684'615 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'973'537'151 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 1037 постов

Тез тиббий ёрдамда аспиринни қўллаш ҳақида фикр юритамиз.

Аспирин - ЦОГ ингибитори.

Аспиринни қўллаш дозага боғлиқ тарзда эффекти ўзгаради. 75-100 мг дозада антиагрегант хусусиятга эга бу тасири ЦОГ 1 ни блоклаш орқали юзага чиқади. Ундан юқори дозада қўллашда яллиғланишга қарши ва аналгетик хусусиятини намоён қилади. Юқори дозада ЦОГ 1 ва ЦОГ 2 ни блоклайди.

Шундай экан инфаркт ёки стенокардияга тахмин қилинган чақириқларда дозани тўғри танлашимиз лозим.

Маълумот фойдали бўлган бўлса дўстларизга улашинг.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Стенокардия ва миокард инфаркти касаллигини орасида таққослама диагностикаси нимадан иборат?

Стенокардия кўкрак қисиши (ангина пеcторис) деган бошқа ном билан ҳам аталади. этиологияси: асосан гиперхолестеринемия, гипертония, кам ҳаракатлилик, семизлик, қандли диабет, стресслар ва ирсий омилларга боғлиқ. Стенокардия - юрак мушакларининг кислородга бўлган эҳтиёжи ва унинг қон билан етиб келиши орасидаги бузилишидир.
Клиник белгилари. Стенокардиянинг асосий белгиси кўкрак қафасининг чап ярмида ва тўш орқасида чап курак, чап қўл ва бўйинга ўтиб турадиган қаттиқ оғриқлар тутиб қолишидир. Оғриқлар бир неча секунддан 20 минутгача ва кўпроққа чўзилиши мумкин. Оғриқлар қисадиган ва санчадиган характерга эга.
Миокард инфаркти деб, юракдаги тож артериялардан бирининг бирдан тиқилиб қолиши натижасида рўй берадиган ҳолатига айтилади. Бунда юрак мускули некрозга учрайди.этиологияси. Бу касалликда тож томирлар, яъни миокардни қон билан таъминлайдиган томирлар бўйлаб қон оқиши бузилади, бу юрак соҳасида ёки тўш орқасида оғриқ пайдо бўлишига олиб келади. Тож томирлар бўйлаб қон оқишига кўпгина қуйидаги омиллар тўсқинлик қилиши мумкин: тож артериялар спазми, атеросклеротик пилакчалар, катта жисмоний ёки асабий зўриқишларда миокарднинг зўр бериб ишлаши.Юрак-томирлар системаси ва катта мия пўстлоғи ўртаси даги чам барчас боғланишни билган ҳолда коронар артериялар иннервацияси бузилишлари ривожланиши ва коронар етишмовчилик миокард инфарктининг асосий омилидир.
Клиникаси.Юрак соҳасида ёки тўш орқасида оғриқ тўсатдан пайдо бўлиб, чап елкага, чап куракка, пастки жағга ва тананинг бошқа қисмларига ўтадиган оғриқ миокард инфарктининг асосий симптоми ҳисобланади.Стенокардиядаги оғриқдан фарқли равишда миокард инфарктида оғриқ узоқроқ (бир неча соатгача) бўлади, тож артерияларни кенгайтирадиган воситалар (валидол, нитроглицерин) қабул қилингандан кейин босилмайди. Миокард инфарктининг кечиш хиллари:
Классик ёки типик - оғриқли; •
Атипик - гастралгик; астматик; аритмик; сереброваскулар; • белгисиз хили.
Миокард инфарктининг қорин гастралгик хилида қорин бўшлиғи аъзо лари фаолиятининг ўзгариши касаллигига хос бўлган белгилари бўлган (гастралгик) хили қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, кекириш, ҳиқичоқ тутиши, қориннинг дам бўлиши, ич кетиш билан кечади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

Артериал гипертензиядаги дориларнинг таъсир қилиш жойлари.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

Изображение
ТТЁ иш ҳаққини ҳисоблаш. (каналимиз аъзоси томонидан юборилди)

Бунда тоифага эга бўлмаган шифокор ойлиги ҳисоби кўрсатилган.

1) Ойлик норма-соатни аниқлаймиз.
Бунинг учун маълум ойдаги "қизил кунлар"(якшанба ва байрам кунлари)-ни чиқариб юборамиз ва чиққан сонни 6 соатга кўпайтирамиз.
6 соат бу ерда ТТЁ-да 1 ставка ишловчи врачнинг кунлик норма-соатидир.

Масалан:
Март ойида 7 та "қизил кун" бор (5 та якшанба ва 2 та байрам).
31-7=24.
24х6=144.
Март ойи учун ойлик норма-соат 144 соат.
Ёки апрель ойини олсак, унда фақат 4 та якшанба бор.
30-4=26.
26х6=156.
Апрель ойи учун ойлик норма-соат 156 соат.

2) Соатлик иш ҳаққини аниқлаймиз.
Бунинг учун ТТЁ-да 1 ставка ишловчи врач маошини (ҳозирги кунда бу 1'794'000 сўм) ойлик норма-соатга бўламиз.

Масалан:
Мартда соатлик иш ҳаққи 1'794'000/144=12'458 сўм.
Апрелда эса 1'794'000/156=11'500 сўм.

3) Умумий ҳақ тўланадиган соатни аниқлаймиз.
Бу маълум ойдаги умумий соат, тунги соатларнинг ярми (агар тунда, яъни соат 00:00-08:00 гача ишлаган бўлса) ва байрам кунларига тўғри келувчи соатларга (байрам кунларида 00:01-23:59 оралиғида ишлаган бўлса) тенгдир.

Масалан:
Врач Назирхужаев Н.Ш.-нинг умумий ҳақ тўланадиган соатини аниқлаймиз.
Март ва апрель ойларида врач 3 та 24 соатдан ишлаган. Байрам кунлари ишламаган.
Умумий соат (72 соат) + тунги соатларнинг ярми (8 соатдан 3 та = 24; 24/2=12 соат) = ҳақ тўланадиган соат (84 соат).
84 соат ҳам март, ҳам апрельга тегишли.
Агар врач март ойида байрам кунлари ҳам ишлаганда унинг умумий ҳақ тўланадиган соати кўпроқ бўларди. Масалан 21-март куни ишлаганида 16 соат (08:00-23:59) қўшиларди.

4) Соатлик иш ҳаққини (2-пункт) умумий ҳақ тўланадиган соатга кўпайтирсак, ойлик маошимиз (солиқ ва ушланмалари ичида) чиқади.

Масалан:
врач Назирхужаев Н.Ш.-нинг март ойидаги маоши:
84 соат х 12'458 = 1'046'472 сўм.
Апрель ойи маоши эса:
84 соат х 11'500 = 966'000 сўм.

Кўриниб турибдики, биз ҳар ой бир хил соат ишласак ҳам маошимиз турлича чиқади.
Ойда "қизил кунлар" қанча кўп бўлса, маошимиз шунча кўпаяди.

Каналда ТТЁ-да ишловчи врачлар ҳам анчагина. Бу ҳисоблашларни билиш улар учун асқотади ва турли тушунмовчиликларни олдини олади деб ўйлайман.
©nazirxujayev.
©2019-йил ҳисоби билан.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Тез тиббий ёрдамда планшетдан фойдаланиш.

2-мавзу: " чақирув журнали орқали кириб, чақирув картасини тўлдириш".

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Видео/гифка, 588 сек,
Тез тиббий ёрдамда планшетдан фойдаланиш.

1-мавзу. " планшетдан логин пароль киргизиб тизимга кириш ва чақирувларни қабул қилиб обработка килиш"

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Видео/гифка, 384 сек,
Анафилактик шок- патогенез, клиника ва шошилинч тез ёрдам.

Биринчи босқич:

▪︎ организмга тушган ёд модда (хашоротлар заҳри, чанг, бегона оқсиллар-антибиотиклар таркибидаги ва хкз)ларга қарши сенсибилизация ривожланади. Бунда Т-Ҳелперлар бегона модда геномини ўзида қайта ишлаб Б-лимфоцитларга ахборот беради бунга жавобан Б-лимфоцитлар ИгЕ(иммуноглобулин Е) ишлаб чиқарилишини стимуллайди. Ушбу ИгЕ лар актив моддаларга бой семиз хужайралар мембранасига ўрнашади.

Иккинчи босқич:

▪︎ қайта тушган бегона модда ИгЕ га бирикади ва бунда семиз хужайралар мембранаси бузилиб, унинг ичидан медиаторлар чиқади. Булардан энг таъсири каттаси гистаминдир.

▪︎Ушбу моддалар микроциркуляция тизимига паралитик таъсир қилади яъни қон томир девори ўтказувчанлигини оширади, натижада умумий переферик томир қаршилиги(ОПСС) камаяди ва қон хажми уни диаметрига нисбатан кам хажмда бўлади, бунда қон децентрализациялашади, ўпка ва бош мияда қоннинг суюқ қисми интерстицияга ўтади, бу қоннинг янада қуюқлашишига олиб келади. Ушбу патогенетик сабабларга кўра қон босими пасайиб кетиши, тахикардия, тери рангининг оқариб кетиши, нафас етишмовчилиги белгилари юзага келади.

● Бошқа томондан, анафилактик реаксия сабабли - лейкотриенлар кўплаб ажралиб, бронхоспазм ва кескин қуруқ йўтал вужудга келади. Бу хам нафас етишмовчилигини чуқурлаштиради.

Клиник белгиларни умумлаштириш :

1⃣. Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар:
■ Томир харакатлантирувчи марказ параличи ва томирлар коллапси
■ Гиповолемия(қон томирлар кенгайиши ва девори ўтказувчанлигини ошиши сабабли плазма интерстицияга ўтгани учун)
■ Қон босимнинг кескин пасайиб кетиши.

2⃣ Нафас тизимидаги бузилишлар:
- Бронхоспазм;
- Шиллиқ гиперсекрецияси;
- Ўпка шиши;

3⃣ Бошқа органлардаги бузилишлар:
• Бош мия қон айланиш бузилиши;
• Қон ивиш хусусияти пасайиши;
• Силлиқ мускулли аъзолар спазми;

↘️Шошилинч тез ёрдам :

⏯Аллерген билан контактни тўхтатиш (дори кетаётган бўлса узиш, хашоротлар ёки захарли хайвонлар захрини иложи борича сиқиб чиқариш)-бу номедикаментоз ва стационаргача қилинадиган ишлар.

⏯ Стационар шароитда:

1. 0.3-0.5 мл 0.1 % ли Адреналин эритмасини тери остига(п/к) юбориш. (Хайвон ёки хашорот чаққан жойга адреналин ёки норадреналин эритмасидан 0.1-0.3 мл юбориш-сўрилишни камайтириш учун)

2. Глюкокортикостероидлар: 8-32 мг Дексаметазон(ёки 90-120 мг преднизолон ёки 250 мг гидрокортизон) в/в -> секинлик билан.

3. 250 мл 5% ли глюкоза эритмасига 0.1 % ли 1 мл норадреналин қўшиб томчилаб в/в, қон босими кўтарила бошлагунча қуйилади.

4. Бронхообструктив синдромга қарши 2.4 % ли 10.0 мл эуфиллин физиолик эритмага қўшилиб в/в томчилаб.

➡️Талаб бўлганда трахея интубацияси (ларингозпазм бўлганда) ва ИВЛ;

🔀Ахволи қониқарли бўлгач плазма ўрнини босувчи препаратлар, суюқликлар қуйиш давом эттирилади.

Бемор аҳволи яхшилангунча ГКС ва антигистамин препаратлар берилиши давом эттирилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

Тез ёрдам ҳамширалари , фельдшерлари учун тузилган тоифа саволлари.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

Видео/гифка
Трахеотомия (трахея ва юн. томе— кесилган) — трахея (кекирдак) деворини кесиб, унинг ичини очиш ва махсус найча қўйиш. Бунда трахея деворининг кесилган чеккаси бўйиннинг кесилган терисига қўшиб тикилади. Юқориги ва пастки Т. ажратилади. Юқориги Т. қалқонсимон без бўйинчасидан юқорида, пастки Т. эса қалқонсимон без бўйинчасидан пастда қилинади. Операция трахея йўли бекилиб, ундан ҳаво ўтмай қолганда қўлланади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ҳушдан кетиш (синкоп, синкопал ҳолат).

Бош мия қон-томирларининг қисқа вақтга спазми (бош миянинг аноксик ишемияси). Патогенези асосида парасимпатик нерв системасининг қўзғалиши ёки симпатик иннервациянинг сусайиши натижасида бош миянинг ўткир аноксик ишемияси ётади.

Сабаблари.
Функционал ва патологик бўлади. Функционал сабабларга (экстрацеребрал) - жисмоний ва руҳий зўриқиш, стресс ҳолатлари, кучли қўрқув ёки ҳаяжон, медикаментоз терапия, ортостатик ҳолат, дезадаптацион ҳолатлар киради. Органик сабабларга эса церебрал, соматоген (кардиоген, нейроген, анемик, дисциркулятор, интоксикацион, гиповолемик, гипоксик, респиратор ва бошқа сабаблар) киради.

Клиникаси.
Қисқа вақт, бир неча сониядан то 2-3 дақиқагача давом этади, бош айланиши, ўзини ёмон ҳис қилиш, қулоқларида, шанғиллаш, кўз олди қоронғилашуви, кучайиб борувчи ҳолсизлик заминида бемор ҳушидан кетади. Нафаси юзаки, тери ранглари оқарган, баъзи ҳолларда брадикардия, гипотония, умумий мушак гипотонияси кузатилади. Баъзан эса, ихтиёрсиз сийиш ва дефекация ҳам кузатилиши мумкин. Постсинкопал даврда бемор аста-секин ўзига кела бошлайди, бир оз дезориентация ва амнезия кузатилиши мумкин. Горизонтал ҳолатда бемор ҳушининг тикланиши ҳушдан кетиш диагнозини қўйишда аҳамиятга эга.

Шошилинч ёрдам чора-тадбирлари.
Энг аввало, таъсирловчи омил бартараф қилинади. Сўнгра ҳаётий муҳим функциялар ҳолати: нафас, қон айланиш тизими кузатилиб, баҳо берилади. Беморга тоза ҳаво келишини таъминлаш (сиқиб турган кийим тугмаларини ечиш, деразани очиш). Беморни чалқанча ётқизиш, бош қисмини пастга қилиб, оёқ тарафини кўтариш.

Таъсирловчи усуллар: новшадил спирти ҳидлатиш ёки чаккасига суртиш, совуқ сув пуркаш ёки юзига енгил уриш тавсия этилади.
Кўпчилик ҳолатларда бемор ўзига келади. Узоқ давом этган ҳушдан кетиш ҳолатларида м/о ёки т/о га 1% ли мезатон, 10% ли кофеин, брадикардия кузатилганда 0,1% ли атропин сульфат эритмаси қўлланилади. Қолган ҳолатларда симптоматик терапия ўтказилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Bahorgi mavsum uchun qabul boshlandi ( faqat 1 ta guruh ochiladi).

1.Dars soni 24 ta
2.Davomiyligi 2 oy
3.Manbaa: Chet el adabiyotlari va 2 yillik amaliy tajriba asosida.
4. Har bir dars uchun vidio, audio, ppt va pdf lar beriladi

🚀 Har bir mavzu uchun eng kamida 10 tadan EKG taxlili, birinchi yordam va davolash taktikasi.

Kurs haqida batafsil ma'lumotlar va ekg kursini tamomlagan o'quvchilarimiz fikrlari😉👇👇👇

https://t.me/Cardio_aritmolog

https://t.me/Aritmologiya_ekg

Qabul: 15-aprelgacha

Admin: @Cardio_aritmiolog
Изображение

Найдено 1037 постов