Телеграм канал 'Sirdaryo | Live'

Sirdaryo | Live


19'500 подписчиков
9'949 просмотров на пост

🏢 Сирдарё в.
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

📩Реклама учун: @SirdaryoAxborotXizmati

Мурожаат учун👀
✍️ @SirdaryoLIVE_bot
🗣 @SirdaryoLIVE_UZ

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'572'193 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'752'571'539 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 2710 постов

🗣Божхона тизими ходимлари Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанига ихтисослашган ижод мактабида бўлишди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари дастлаб ижод мактабида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Халқ шоири Ҳалима Худойберидиеванинг ҳаёти ва ижодини акс эттирган экспонатлар билан бойитилган музей фаолияти ҳам меҳмонларга таништирилди.

Ўқувчи ёшлар томонидан тақдим этилган шеърхонлик, мушоира жараёнлари эса ўғил-қизларнинг билим-салоҳиятни намоён этди.

Ижодкор ўқувчиларга Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🔤🤝Эҳтиёжманд оилаларга газ ва свет учун пул берилади.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Видео/гифка, 61 сек, tiz.mp4

🗣Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

⏰Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари видеоконференц-алоқа орқали қатнашдилар.

Йиғилишда йил бошидан буён ҳудудда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, бу борада Республика ишчи гуруҳининг 15-18 апрель кунлари ўтказган ўрганишлари натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлардан келиб чиқиб, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият ва Ғазначилик бошқармалари, Ахборот-кутубхона маркази, “Сирдарё сувтаъминот” МЧЖ, “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди. Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси раҳбари лавозимидан озод этилди, Ховос тумани ва Гулистон шаҳар бўлинмалари раҳбарларига 1 ойлик синов муддати берилди.

Шунингдек, соҳага оид қарорлар ижросини таъминлаш, ҳудудларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан келгусидаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение
🛡 Тадбиркорларни ким ҳимоя қилади?

💬Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир.

Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий.

Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома ўтказилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Видео/гифка, 369 сек, 787145562-377358050.mp4
‼️ Меъёридан бироз кўпроқ қорайиб кетган ойналар бўйича сизга нисбатан жарима расмийлаштирилдими, судга ушбу жарима бўйича ариза беришингиз мумкин.

‼️ Амалдаги МЖТК 126-моддаси биринчи қисмида меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

✔️ Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини "ИЛИШ" эса камида адолатсизликдир.

❌ Бундай ҳолатларда инспектор (Гаи ходими) плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин аммо 8,5 млн сўм жаримага тортишга ҳаққи йўқ. (Қонуний асоси йўқ)

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Гулистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, “Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида жойлашган “Д.” оилавий корхонасига қарашли чойхона резина шланг билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича 882 миллион 851 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
🚗Сирдарёда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Машиналар Сирдарё туманидаги Asaka Motors заводида ишлаб чиқарилади.

Биринчи босқич доирасида Elantra, Tuсson, Sonata, Santa Fe, Palisade va Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ, ушбу босқичнинг бошланиши 2024 йил май ойига режалаштирилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение

📸 «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ Гулистон шаҳри бўлими томонидан Аҳиллик маҳалласи Ўзбекистон кўчасида жойлашган янги кўп қаватли уй ертўла қисмида йиғилган сизот сувлари тортилмоқда

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🛡 #Қизиқарли_сўровнома

🧠 Aсаб тизими учун энг зарарли нарса - бу Интернетнинг секин ишлаши
——
ҳа - 👍

йўқ - 💯

Сизнинг ҳудудингизда Интернет тезлиги қандай? - ⚡️

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение
E-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали Сирдарё вилоятидан Бизнес учун 271 та Давлат мулкини ижарага олинг!

➤ Оқолтин туманидан 38 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 33 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 26 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 15 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 32 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 20 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 27 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 22 та (кўриш)
➤ Гулистон шахридан 26 та (кўриш)
➤ Ширин туманидан 4 та (кўриш)
➤ Янгиер туманидан 28 та (кўриш)

*Лот маълумотларида нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Бугун спорт вазири Адкҳам Икрамов каратэ ВКФ федерацияси раиси Рашид Талипов ва каратэ тури бўйича Сирдарёлик мураббий Одилжон Расулов билан учрашиб, мураббий O.Расуловнинг доимий равишда спортни тарғиб этиб, ёш авлодни спортга жалб қилаётганлиги учун ва кенг жамоатчиликни эътиборини тортаётганлигини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Сирдарёда аҳолиси энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолатига вилоятнинг доимий аҳолиси сони 917,9 минг кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1,9 фоизга кўп.

Қайд қилинишича, йил бошидан буён Гулистон, Янгиер шаҳарлари ҳамда Гулистон туманида бошқа ҳудудларга нисбатан аҳоли сони тезроқ ўсган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

● Гулистон шаҳри — 3,2 фоиз; 
● Ширин шаҳри — 0,1 фоиз;
● Янгиер шаҳри — 2,7 фоиз;
● Оқолтин тумани — 1,5 фоиз;
● Боёвут тумани — 1,8 фоиз; 
● Сайҳунобод тумани — 1,3 фоиз; 
● Гулистон тумани — 2,1 фоиз;
● Сардоба тумани — 1,5 фоиз;
● Мирзообод тумани — 1,9 фоиз;
● Сирдарё тумани — 1,8 фоиз;
● Ховос тумани — 1,8 фоиз.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Чет тилларини биласизми? Унда сизга иш бор!

Малайзиянинг йирик "Upstream BPO" компнанияси
- инглиз тилини камида Upper-Intermediate (B2) даражасида билиш;
- рус рилини камида B2 даражасида билиш;
- 20 ёшдан юқори;
- одамлар билан эркин мулоқот қила олиш ва сотув қобилиятига эга йигит ва қизларни ишга таклиф қилади.

Талабгорлар резюмеларни Xurshids1010@gmail.com электрон почтасига юборишлари мумкин

Мурожаат учун телефон: +998 99 477 47 49
Телеграм манзил: @Xurshidrashidovich

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
👑🧽«Oybek» - ГИЛАМ ЮВИШ ХИЗМАТИ🧽👑

БИЗДА ➡️Гилам ва Паласлар
🛌Одеяло ва плетлар
Парда - Жалюзилар
🛋Юмшок мебель ва 🧸уйинчоклар
💥Брусчатка ва Кафель

🔥🔥🔥Энг асосийси ва кизикарлиси, курпачаларни пахтаси билан тозза ва сифатли ювиб берамиз !

☎️ Мурожаат учун 📲
+998(99)272-7788
+998(33)666-7788

Етказиб бериш хизмати БЕПУЛ✅✅✅

🌐Telegram гурухимиз
@guliston_gilam_yuvish_xizmati 🌐

👨🏻‍💻 Реклама учун: @UzAmirVine

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
Изображение

#Солиқ_имтиёзлари
#Барқарорлик_рейтинги
#4_сектор

Аёллар бандлиги таъминланмоқда


РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Видео/гифка, 144 сек, MEHNAT YARMARKASIDA BARQAROORLIK REYTINGI TLGRM.mp4

🗣Давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашда иштирок этинг!

⏺Давлат раҳбарининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг март-апрель ойларида «E-anticor.uz» электрон платформасида давлат ташкилотлар томонидан ўз фаолиятидаги функцияларда коррупциявий хавфларни аниқлаш ишлари амалга оширилди.

Унга кўра, 7 мингдан ортиқ функцияларда коррупциявий хавфлар «юқори», «ўрта» ва «паст» даражаларда баҳоланди ва Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси (Реестр лойиҳаси) шакллантирилди.

Реестр лойиҳаси Агентлик томонидан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун «E-antikorrupsiya» электрон тизимига жойлаштирилди.

Кенг жамоатчилик ушбу ҳавола орқали давлат ташкилотлари томонидан функциялардаги коррупциявий хавфлар қай даражада холис баҳоланганлиги, қанчалик самарали ва манзилли чоралар белгиланганлиги юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда юбориш имконига эга.

Агентлик ва жамоатчилик томонидан берилган таклифлар асосида давлат ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурлари шакллантирилиб, давлат ташкилоти биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади ва йил якунига қадар белгиланган чоралар амалга оширилади.

Агарда сиз коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Call-markazi» – 1253 ёки eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🗣“Сирдарё” чегара божхона пости ва “Малик” божхона пункти фаолияти Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев томонидан ўрганди.

“Сирдарё” чегара божхона пости орқали кунига 300 тача юк автотранспорт воситаси ҳаракатланмоқда.

Постга туташ Қозоғистоннинг “Атамакен” божхона постида олиб борилаётган реконструкция ишлари якунига етса, бу рақамлар янада ортади.

“Малик” божхона пункти орқали эса йил бошидан буён 137 мингдан зиёд жисмоний шахслар ва 14,8 мингдан зиёд енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланган.

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев ушбу постларда бўлиб, божхона ходимлари, ҳайдовчилар ва йўловчилар билан мулоқот қилди.

Қозоғистон Республикасининг “Атамакен” божхона ўтказиш пункти масъуллари билан ўтказилган учрашувда пост орқали ҳаракатланаётган юк транспорт воситаларини тезкорлик билан божхона ва чегара назоратидан ўтказиш бўйича музокаралар олиб борилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

Найдено 2710 постов