Телеграм канал 'Sirdaryo | Live'

Sirdaryo | Live


19'500 подписчиков
9'968 просмотров на пост

🏢 Сирдарё в.
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

📩Реклама учун: @SirdaryoAxborotXizmati

Мурожаат учун👀
✍️ @SirdaryoLIVE_bot
🗣 @SirdaryoLIVE_UZ

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'572'734 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'757'757'444 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 2710 постов

👑🧽«Oybek» - ГИЛАМ ЮВИШ ХИЗМАТИ🧽👑

БИЗДА ➡️Гилам ва Паласлар
🛌Одеяло ва плетлар
Парда - Жалюзилар
🛋Юмшок мебель ва 🧸уйинчоклар
💥Брусчатка ва Кафель

🔥🔥🔥Энг асосийси ва кизикарлиси, курпачаларни пахтаси билан тозза ва сифатли ювиб берамиз !

☎️ Мурожаат учун 📲
+998(99)272-7788
+998(33)666-7788

Етказиб бериш хизмати БЕПУЛ✅✅✅

🌐Telegram гурухимиз
@guliston_gilam_yuvish_xizmati 🌐

👨🏻‍💻 Реклама учун: @UzAmirVine

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
Изображение

😊Таваллуд кун

🎉 Бугун Ховос туман маданият бўлими 25-сон «Қаҳрамон» маданият маркази раҳбари Собиров Сардор Усибжанович таваллуд топган топган куни

🎊 Собиров  Сардор Усибжанович сизга узоқ умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик ҳамда иш фаолиятида муваффақият тилаб қоламиз. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Хурмат билан «Sirdaryo-Live.UZ»

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

📱Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантириш бошқармаси ўринбосари лавозимига Худайназаров Азиз Олимжанович тайинланди.

🗣Бунга қадар Азиз Олимжанович Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Азиз Олимжанович Сирдарё вилоятида иш олиб борган пайтлари Сирдарёнинг гуллаб яшнаши йўлида улкан хисса қўшганлиги, янги янги бинолар барпо этилишида ва хусусан қурилиш соҳасида жуда ҳам катта ўзгаришлар ва янгиликлар бўлишида мувоффақиятларга эришди.

Унинг келгуси ишларида мувоффақият тилаб, Янги Ўзбекистон равнақи учун улкан хиссасини қўшишини тилаб қоламиз.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятидаги 1373 дан ортиқ кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг!

➤ Оқолтин туманидан 91 та (кўриш)
➤ Боевут туманидан 202 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 77 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 75 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 127 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 89 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 69 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 90 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳридан 95 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳридан 79 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳридан 379 та (кўриш)

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение

🧠Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва масъул идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмасини ташкил этилмоқда.

🇺🇿 Ушбу кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебель, текстиль, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2 май кунлари ўтказилади.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ташкил этилади.

Барча юртдошларимизни инклюзив жамият сари муҳим қадам — “Инсон учун” савдо кўргазмасида фаол иштирок этиб, иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🗣Божхона тизими ходимлари Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанига ихтисослашган ижод мактабида бўлишди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари дастлаб ижод мактабида ўқувчиларнинг чуқур билим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Халқ шоири Ҳалима Худойберидиеванинг ҳаёти ва ижодини акс эттирган экспонатлар билан бойитилган музей фаолияти ҳам меҳмонларга таништирилди.

Ўқувчи ёшлар томонидан тақдим этилган шеърхонлик, мушоира жараёнлари эса ўғил-қизларнинг билим-салоҳиятни намоён этди.

Ижодкор ўқувчиларга Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🔤🤝Эҳтиёжманд оилаларга газ ва свет учун пул берилади.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Видео/гифка, 61 сек, tiz.mp4

🗣Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

⏰Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари видеоконференц-алоқа орқали қатнашдилар.

Йиғилишда йил бошидан буён ҳудудда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, бу борада Республика ишчи гуруҳининг 15-18 апрель кунлари ўтказган ўрганишлари натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлардан келиб чиқиб, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият ва Ғазначилик бошқармалари, Ахборот-кутубхона маркази, “Сирдарё сувтаъминот” МЧЖ, “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди. Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси раҳбари лавозимидан озод этилди, Ховос тумани ва Гулистон шаҳар бўлинмалари раҳбарларига 1 ойлик синов муддати берилди.

Шунингдек, соҳага оид қарорлар ижросини таъминлаш, ҳудудларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан келгусидаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение
🛡 Тадбиркорларни ким ҳимоя қилади?

💬Ғоялар амалга ошиб, иштиёқ ҳаракатлантирувчи кучга айланган динамик дунёда тадбиркорлар алоҳида ўрин тутади. Улар тараққиёт, иш ўринлари яратувчи, иқтисодиётни олға силжитувчи ва одамлар турмушини яхши томонга ўзгартирувчи меъморлардир.

Лекин ҳар қандай ижодкор сингари ишбилармон ҳам ўз мақсадига эришиш йўлида қийинчиликларга дуч келиши муқаррар. Кутилмаган тўсиқлар, бюрократик аралашувлар, инсофсиз рақобатчилар – буларнинг ҳаммаси чинакам тадбиркорнинг йўлига ғов бўлиб, ривожланишини секинлаштириши табиий.

Хўш, тадбиркорлар қандай ҳуқуқларга эга? Уларнинг бу ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Ишбилармонларни қўллаб-қувватлашнинг қандай механизмлари мавжуд? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида тадбиркорлар орасида сўровнома ўтказилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Видео/гифка, 369 сек, 787145562-377358050.mp4
‼️ Меъёридан бироз кўпроқ қорайиб кетган ойналар бўйича сизга нисбатан жарима расмийлаштирилдими, судга ушбу жарима бўйича ариза беришингиз мумкин.

‼️ Амалдаги МЖТК 126-моддаси биринчи қисмида меъёридан ортиқ қорайиб кетган ойналар ҳақида гап сўз бормайди.

✔️ Рухсати борга рухсати йўқнинг жаримасини "ИЛИШ" эса камида адолатсизликдир.

❌ Бундай ҳолатларда инспектор (Гаи ходими) плёнкаларни шилиб ташлашни талаб қилиши мумкин аммо 8,5 млн сўм жаримага тортишга ҳаққи йўқ. (Қонуний асоси йўқ)

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Гулистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати, “Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида жойлашган “Д.” оилавий корхонасига қарашли чойхона резина шланг билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича 882 миллион 851 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
🚗Сирдарёда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

Машиналар Сирдарё туманидаги Asaka Motors заводида ишлаб чиқарилади.

Биринчи босқич доирасида Elantra, Tuсson, Sonata, Santa Fe, Palisade va Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ, ушбу босқичнинг бошланиши 2024 йил май ойига режалаштирилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение

📸 «Сирдарё сув таъминоти» МЧЖ Гулистон шаҳри бўлими томонидан Аҳиллик маҳалласи Ўзбекистон кўчасида жойлашган янги кўп қаватли уй ертўла қисмида йиғилган сизот сувлари тортилмоқда

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

🛡 #Қизиқарли_сўровнома

🧠 Aсаб тизими учун энг зарарли нарса - бу Интернетнинг секин ишлаши
——
ҳа - 👍

йўқ - 💯

Сизнинг ҳудудингизда Интернет тезлиги қандай? - ⚡️

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram

Изображение
E-auksion.uz электрон савдо платформаси орқали Сирдарё вилоятидан Бизнес учун 271 та Давлат мулкини ижарага олинг!

➤ Оқолтин туманидан 38 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 33 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 26 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 15 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 32 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 20 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 27 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 22 та (кўриш)
➤ Гулистон шахридан 26 та (кўриш)
➤ Ширин туманидан 4 та (кўриш)
➤ Янгиер туманидан 28 та (кўриш)

*Лот маълумотларида нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение
Бугун спорт вазири Адкҳам Икрамов каратэ ВКФ федерацияси раиси Рашид Талипов ва каратэ тури бўйича Сирдарёлик мураббий Одилжон Расулов билан учрашиб, мураббий O.Расуловнинг доимий равишда спортни тарғиб этиб, ёш авлодни спортга жалб қилаётганлиги учун ва кенг жамоатчиликни эътиборини тортаётганлигини эътироф этиб, миннатдорчилик билдирди.

РАСМИЙ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
🕊Telegram | 🌐web-Site
🕊RU |📱Instagram
Изображение

Найдено 2710 постов