Телеграм канал 'Солиҳлар таратган нурлар'

Солиҳлар таратган нурлар


218 подписчиков
105 просмотров на пост

🌙Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу каналда ислом оламида ўчмас из қолдирган Солиҳлар ҳаётидан ибратлар ва Уларнинг ҳикматларидан ва кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар Иншааллох!
Мурожаат учун 👉 @Senior_I_Bot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 207'123 каналов
  • Доступ к 79'801'925 рекламных постов
  • Поиск по 306'605'926 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 190 постов

Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
Изображение
#АсмаулҲусна

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Аллоҳнинг гўзал исмлари фазилатлари 2-ҚИСМ

©Muallim media

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Видео/гифка, 1466 сек,
🎙Устоз Саййид Раҳматуллоҳ
Камбағал йигитдан совчи келса.....
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Видео/гифка, 52 сек,
#Кун_Ҳадиси

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Бирор жойида тушунмовчилик ёки савол туғилса қуйидаги фикр билдириш жойига ёзиб қолдиринг!
👇
Голосовое сообщение, 156 сек.
رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Роббим ота-онамга раҳм қил, улар менга кичиклигимда раҳм қилиб, тарбия берганларидек.

(Исро сураси, 24-оят)

@Solihlar_taratgan_nurlar
Изображение
#Ибрат

Ҳибрул-умма¹ ва Қуръони карим таржимони лақаби соҳиби Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

☝️"Тўрт тоифа киши бор. Уларни қилган ишига баробар иш қила олмайман:

Менга биринчи салом берган киши;

② Менга ёнидан жой берган киши;

③ Менинг эҳтиёжим учун елиб-югуриб оёғи чанг бўлган киши;

④ Тўртинчи тоифа кишини эса, менинг ўрнимга Аллоҳ таоло мукофотлантирсин!".
Одамлар: "У қандай киши?" деб сўрашди. Шунда у киши: "Бошига бир иш тушган ва туни билан кимдан ёрдам сўрашни ўйлаб чиқиб, сўнг мени ҳақли деб билган ва ишини менга айтган кишидир"
дедилар.

¹ Умматнинг олими

Abdussami Xayrulloh sahifalaridan.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#АсмаулҲусна #Премъера

"АСМАУЛ ҲУСНА"

Муқаддима

Аллоҳнинг гўзал исмлари ҳақида

🎙Устоз: Исҳоқжон Муҳаммад билан

©muallim_media

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

@ummatuz
@muttaqiynuz

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Видео/гифка, 1230 сек,
Бундай шарафга Аллоҳ ҳаммамизни мушарраф айласин!🤲

Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар

@Solihlar_taratgan_nurlar
Изображение
Шаҳидул меҳроб шайх, аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳматуллоҳи алайҳининг мусҳафи шарифлари.

2013 йилнинг 21 март куни Аллоҳнинг уйларидан бир уйда инсонларга Қуръони Карим оятларини тафсир қилиб бераётганларида шаҳид қилинганлар.

Аллоҳ таоло Меҳроб шаҳидини раҳматига олган бўлсин.

Қандай яшасанг шундай ўласан, қандай ўлсанг, шундай тириласан.


@Solihlar_taratgan_nurlar
Изображение
#Пайғамбаримиз_ўгитлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳаромдан қоч, инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан. Аллоҳ сенга ато этган ризққа рози бўл, инсонларнинг энг бадавлати бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани, бошқа учун ҳам яхши кўр - ҳақиқий мўмин бўласан. Кўп кулма. Кўп кулмоқ қалбни ўлдиради».

Термизий ривояти.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Мадинаи мунавварада уловга минмасдилар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пиёда ўтган йўлларидан мен уловда ўтмайман», дердилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Устоз Рустамжон домла

Умид бағишлўвчи сўзлар❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Видео/гифка, 132 сек,
«Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: «Янгилик йўқ», деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!».

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!

©Шайх Мутаваллий Шаъро
вий

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Изображение
#Латифа

Бир аёл ўқимишлик бўлиб кетганидан эрига айтаяпти:

- Кир-чирларингизни ювишим шарт эмас экан!

- Овқатингизни қилишим шарт эмас экан!

- Болангизни эмизишим шарт эмас экан!

- Уйингизни супуриб-сидиришим шарт эмас экан!

Эри бунга жавобан:

- Ҳа сен айткандай лекин мен ҳам....

- Шариятда битта хотинга сабр қилишим шарт эмас экан!👀

- Учта-тўртта хотинга уйланиб яшашим мумкун экан!👀

Хотини:

Хазилни ҳам чунмайсиза дадаси😜

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Соғинч

Бундан бир неча йиллар аввал Муҳаммад Саид Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. 

Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим:

«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти. Биз ёз вақтида салқин излаб чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. 

Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим. Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен таҳажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим.

Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашларингни соғиндим. Сендай аёлни энди мен тополмайман деб қўрқаман. Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида «Илоҳим, охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани), шу гапларингни соғиндим. Илоҳим, охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин, дейишдан ҳеч қачон эринмаслигин
гни соғиндим...».

Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этсин. Даражотларини юқори қилган бўлсин. Роббим бизларни ҳам уларнинг каби мазмунли хаёт кечиришимизни ва бизларга ҳам шундай гўзал жуфтларни тақдир этиб, Ўзи таъминлаган бўлсин.

Мубашшир Аҳмад

@Solihlar_taratgan_nurlar
Отасига раҳмат, шу инсонни. Оллоҳ ўзи зиёда қилиб берсин!
👇
@imonligimsan_uz 🦋
Изображение

Найдено 190 постов