Телеграм канал '🌙Сарвари коинот ﷺ'

🌙Сарвари коинот ﷺ


1'247 подписчиков
0 просмотров на пост

Бўлмиш анинг ифори хушбўй,
Гўзал исмин фарзандингга қўй.
Юсуфданда минг карра хушрўй,
Росулуллоҳ ﷺ сизни соғиндик.

↘️Диний саволлар учун
@SavollarMuslimUzbot

↘️Саҳифамиз ҳақида
@Mulohaza_bot

↘️Istagram sahifamiz.
http://Instagram.com/sarvari_koinot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 208'714 каналов
  • Доступ к 80'620'627 рекламных постов
  • Поиск по 310'046'949 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

  • 1
  • 2
  • 3
  • ...
  • 135

Найдено 2695 постов

Юз фоиз эллик йил яшаган, эллик фоиз юз йил яшагандан яхшироқ.

@sarvari_koinot
Изображение
Илмсиз аёл сени тушунмайди. Сендан илмлироқ аёл ҳам сени тушунмайди. Илмда сенга тенг бўлган аёлдан фақат эркаклигинг билан ортиқ бўласан. У эса ғурури билан сендан ортиқ бўлади. Эркаклик бошқарувни тақозо қилади. Ғурур эса ғалаённи тақозо қилади. Бошқарув билан ғалаёндан оиланинг бахтсизлиги келиб чиқади.
Яхшиси ғурур ғалаёнини илм билан бостириш учун хотинингдан кўра илмлироқ бўл!

@sarvari_koinot
Изображение
Ҳижоб шундай қиммат нарсаки, уни арзон инсонлар кия олмайдилар.

@sarvari_koinot
Изображение
#eslatma

«Ibodatning qanchalik muhim ekanligiga boqing ammo uning qiymatini na men bildim va na sizlar. Oxirat kuni quyosh kuydirgan paytda xattoki chang misoli ko‘ringan zarra miqdorichalik yaxshi amalga muxtoj bo‘lamiz.»

Maxmud Efendi hazratlari
(quddisa sirruhu)
Изображение
#Табассум

Ёқимли иштаҳа! 😄

https://t.me/Ahli_oilam
Изображение
"Мендан бошқани изласанг, албат бир кун топарсан.
Агар мендекни истасанг, "Суннат фарздек бўлолмас".

https://t.me/Ahli_oilam
Изображение
Shaytonning insonga qo‘yadigan eng birinchi tuzog‘i uning tilini zikrdan to‘xtatishdir. Agar til bog‘lab, cheklab qo‘yilsa, inson tanasining asosiy qismlari shaytonga taslim bo‘ladi.

@sarvari_koinot
Изображение
Доимо намозга биров уйғотмасдан ўзи турадиганлардан таажжубдаман.
Бу тирик қалб уларга қаердан келди?! Аллоҳ улар томон юборган тавфиқ қандайин тавфиқ бўлди?!
Аллоҳ уларнинг тоатини қай даражада севди?!
Момоларимдан бирларини шундай деганларини эслайман:
"Тонгнинг алоҳида шабадаси бор. У уйқудагиларни уйғотади".
Аллоҳдан бизни қуёш нури эмас, тонг шабадаси уйғотадиганлардан қилишини сўрайман!

@sarvari_koinot
Изображение
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо ёғочига суяниб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйилиб, ёғочни тарк этганларида, унинг зорлангани эшитилди. (Минбардан) тушиб уни бағирларига босгандилар, у тинчланди.
Маҳзунни, у хотинми, фарзандми ё бошқа тирик жонзотми, бағирга босиб тинчлантириш, суннат амалга айланди.

@sarvari_koinot
Изображение
​​Кўрмай севиш эмас, севиб кўрмаслик ҳижрон...
Жаннат роҳатидан кўра висол соатига интиқлигимиз бор, Ассалому алайка, Ё Расулуллоҳ ﷺ!!!

Каналга уланиш⤵️

https://t.me/joinchat/AAAAAE44bL2wxTxc5IyhKQ
Изображение
Қалбларни поклаш сари: Ким кулиб гуноҳ қилса йиғлаб дўзахга киради


Баъзи зоҳидлардан ривоят қилинади:

“Ким бир гуноҳни кулган ҳолда қилса, Аллоҳ уни дўзахга йиғлаган ҳолда киритади. Кимки Аллоҳга йиғлаган ҳолда итоат қилса, Аллоҳ уни жаннатга кулган ҳолда киритади”.
Уламолар айтишадики, бази инсонлар қилаётган гуноҳларига тавба қилиш ўрнига ҳурсанд бўлиб, гуноҳлардан завқланади. Ана шундай тоифадагиларни Аллоҳ таоло қиёмат куни дўзахга афсус ва надоматга тўла кўз ёшлари ила дўзахга киргизади.
Агар банда бу дунёда Аллоҳга итоат этиш йўлида қийинчиликларга дуч келса ва азобда қолса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни қувончга тўла кулги ила жаннатга киритади.

Баъзи ҳаким зотлардан ривоят қилинади:

“Кичик гуноҳларни ҳақир ва паст санаманглар, чунки ундан катта гуноҳлар етилиб чиқади”.
Биз одатда кичик гуноҳларни писанд қилмаймиз ва эътиборсиз равишда қилаверамиз. Аммо, кичик гуноҳлар йиғилиб катта гуноҳларни келтириб чиқаради.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:

“Доимий бажариш билан бирор амал кичиклигича қолмайди, истиғфор билан эса гуноҳ катталигича қолмайди”.
Банданинг гуноҳи тоғдек бўлса ҳам истиғфорда бардавом бўлса ва гуноҳларни тарк этса, катта гуноҳлар ҳам кечирилади. Зеро, истиғфор банданинг Аллоҳга энг маҳбуб амалларидандир.

Яқинларга ҳам улашинг!♻️

Саҳифага уланиш учун.📌

👇⬇️👇⬇️👇⬇️👇⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAE44bL2wxTxc5IyhKQ
Биз шишадан яралмаган бўлсак-да, лекин қалбимиз синади.

@islam_etc
Изображение
Кўринмайдиган аёл нақадар гўзал!

@islam_etc
Изображение
#Аччиқ_ҳақиқат
Ота: - Сенга хотин топиб қўйдим.
Ўғил: - Иложи йўқ.
Ота: - У Президентнинг қизи.
Ўғил: - Келишдик.
Ота Президент олдига келди.
Ота: Ўғлим учун қизингизнинг қўлини сўраб келдим.
Президент: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим банк мудири.
Президент: - Келишдик.
Ота банк идорасига келди.
Ота: - Ўғлимни ишга олишингизни хоҳлайман.
Банк: Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим Президентнинг куёви.
Банк: - Келишдик.

Ҳаёт шундай давом этаверади.

Саҳифага уланиш учун.📌
👇⬇️👇⬇️👇⬇️👇⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAE44bL2wxTxc5IyhKQ
Изображение
#Аччиқ_ҳақиқат
Саҳобалар бизнинг бугунги ҳолимизни кўрсалар, «сизлар мусулмонмисизлар?» деб сўрашган бўларди.

@sarvari_koinot
Изображение
Ҳаммамиз урушларда ўлишимиз шарт эмас. Биримиз тирик қолиб, дунё аҳлига ҳаёт бунчалик азият чекишга арзимаслигини айтиши ҳам керак.

@sarvari_koinot
Изображение
Пайғамбарлар тарихи.
(Қуръони Карим қиссалари.)
1-2-3-4-китоблар.
Муаллиф: Мухаммад саййид Тонтовий.
Таржимон: Зийовуддин Рахим.
Мухаррир: Алишер Назар.
Сахифаси: 563 - бет.
Видео/гифка
Зиёфатда яйраган суратингиз менга етиб келгунча;
- очқаганни оғринтиради,
- муҳтожни маҳзун қилади,
- фақирнинг бағрини тилади.
Эҳсон қилувчи бўлмаганингизда ҳам, мақтанувчи бўлманг.

@sarvari_koinot
Изображение
  • 1
  • 2
  • 3
  • ...
  • 135

Найдено 2695 постов