Болалигимда йилнинг тўрт фасли ҳам ёз бўлишини истардим.
Ёзни жуда яхши кўрардим.
Ўртоқларим билан турли ажойиб ўйинлар ўйнардик, лагерларга борардик, оиламиз билан ҳар хил дам олиш масканларига чиқардик.
Ҳовуз ёки кўлга тушсам, мени сувдан зўрға олиб чиқишарди. Ҳатто оёғимнинг томири тортиб қолса ҳам, сувнинг ўзида оёғимни уқалаб, яна сузишда давом этардим.
Кузни эса ёқтирмасдим.
Гўё у мендан севимли ёзимни тортиб олаётгандек туюларди…
Қишда қор ёғиши қизиқ эди.
Дугоналар билан қорбўрон ўйнар, чана учардик.
Аммо қорлар эриб, кўчалар лой бўлиб кетиши яна ёқмасди. Қиш тезроқ ўтса, кейин ёздан дарак берувчи баҳор келса, ундан кейин эса тезроқ ёз бошланса, деб кутардим.
Қирқ ёшдан ошгач эса негадир барча фаслларни сева бошладим.
Ёзнинг иссиғидан чарчаган пайтингизда олтин кузнинг кириб келиши, унинг ортидан кумуш қиш, қишдан сўнг эса ям-яшил баҳорнинг келиши нақадар гўзал!
Балки ўрта ёшларга борганда кўпчиликда шундай ҳислар пайдо бўлар.
Балки бу, умримнинг ёзи ортда қолиб, кузи кириб келаётганидан даракдир…
Биласизми, куздан кейин, агар насиб этса, қиш барчамизни кутиб турибди.
Ундан кейин эса…
⸻—————————
Сўнгги ҳафта ичида Туркияда яшовчи уч нафар ватандошимизнинг қазолари етиб, турли кун оралиғида вафот этдилар.
Уларнинг биринчилари қўқонлик бир ака. Умрларининг кузи сўнглаб, қиши яқинлашиб келаётган бир давр, ёшлари чамаси 55 ёшларга етганларида, денгизда чўкиб вафот этдилар.
Маййитлари вертолёт ва моторли қайиқлар ёрдамида олиб борилган қидирувлардан сўнг топилди.
Айтишларича, бу инсон умрлари давомида муҳтожларга кўп ёрдам берган, катта-катта эҳсонлар қилган киши эканлар.
Ҳар Рамазонда бир ой давомида катта дошқозонларда ош дамланиб, бепул тарқатиларди.
Бу хайрли ишнинг ортида ким тургани эса кўпчиликка маълум эмас эди.
Ош фақат муҳтожларга эмас, хоҳлаган рўзадорга берилар, одамлар уйидан тоғорачасини кўтариб келиб, ош олиб кетишарди.
Албатта, ўзига тўқ инсонлар «муҳтожларга қолсин», деб ундан олмас эдилар.
Аканинг вафотларидан кейингина бу хайрли ишлар ортида айнан шу инсон турганини кўпчилик билди.
Бу бизнинг билганимиз, холос.
Биз билмаган яна қанча яширин эҳсонлари, хайрли амаллари бўлганини эса Аллоҳнинг Ўзи билгувчидир…
————————————
Иккинчи ватандошимиз, айни дамларга қадар Туркияда истиқомат қилиб келган Ўзбекистонлик имом амаки эдилар.
Умрларининг қиши энди бошланган, кексалик остонасига қадам қўйган бир даврда эдилар.
Беш вақт намозларини масжидда адо этар, умрларининг охирига қадар илм ва ибодат билан машғул бўлиб яшаган инсон эдилар.
Охирги пешин намозларини ҳам масжидда адо этдилар…
Ва шундан сўнг вафот этдилар.
Ҳар намозга масжид томон шаҳдам қадамлар билан кетаётганларини кўрган одамнинг ҳаваси келарди. Эркакларимизнинг айтишларича, амакининг масжидда, энг олдинги сафда доимий жойлари бўлган экан.
Яна айтишларича…
Амакининг ўша жойлари ҳозир бўш…🌟
⸻————————
Учинчи ватандошимиз эса ҳали умрининг баҳорини яшаётган, энди ёзига қадам қўяман деган 24 ёшлар атрофидаги йигит эди.
Унинг ортидан ҳам фақат яхши сўзлар эшитдик.
Ибодатли, илмга интилувчан, хушхулқ ва одобли йигит бўлгани, каттани ҳурмат, кичикни иззат қилгани таърифланди.
Уч инсон.
Уч хил ёш.
Бири умрининг баҳорида, бири кузи сўнгида, яна бири қиши бошида…
Аммо учовининг ҳам ортидан яхшиликлари гапирилди.
Шунда яна бир бор англадим, хеч биримизга умрнинг тўрт фаслини ҳам яшаб ўтиш кафолатланмаган.
Кимдир баҳорида кетади…
Кимдир ёзида…
Кимдир кузида…
Кимгадир эса қишини ҳам кўриш насиб этади.
Аммо қайси фаслда кетишимизни ҳеч биримиз билмаймиз.
Шундай экан, бугун тирик эканмиз, хайрли амалларга, ибодатга, яхшилик ва эҳсон қилишга ҳарис бўлайлик.
Одамларга яхшилик қилишни кейинга қолдирмайлик.
Чунки ўша «кейин» бизга насиб этмаслиги ҳам мумкин.
Кетма-кет содир бўлган бу ўлимлар менга қаттиқ таъсир қилди.
Ўйлантирди.
Ибрат бўлди.
Аллоҳ вафот этган барча ватандошларимизни Ўз раҳматига олсин.
Қилган солиҳ амаллари, хайр-эҳсонлари ва яхшиликларининг савобини зиёда қилсин.
Ширкатимиз Mzaya «Умра бадали» лойиҳаларини амалга оширишни давом этади.
Беморлиги, кексалиги ёки жисмоний ҳолати сабабли ўзи Умра зиёратига боришга куч-қуввати етмайдиган яқинларингиз ҳамда оламдан ўтган марҳумларингиз номидан Умра бадалини адо эттиришингиз мумкин.
Умра бадали Маккаи Мукаррамада белгиланган тартибда адо этилиб, амалга оширилгани ҳақида видео ҳисобот тақдим этилади.
Ушбу ваколатли умра амали Мастура опамиз номларидан амалга оширилди.
Аллох қабул қилсин.
Ушбу гўзал амал ўз эгасига икки дунёда манфаат келтирсин.
Яқинларингиз номидан ушбу хайрли амални бажартириш истагида бўлсангиз, биз билан боғланинг:⬇️⬇️⬇️