Телеграм канал 'Rayyon.org'

Rayyon.org


511 подписчиков
164 просмотров на пост

Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 187'175 каналов
  • Доступ к 68'048'028 рекламных постов
  • Поиск по 258'480'675 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 113 постов

Web-страница:
Пайғамбаримизни ҳимоя қилмасак, охиратда қандай жавоб берамиз?!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Барча ҳамду санолар бутун оламлар Рабби Аллоҳга хосдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин. Куфр миллати инсониятнинг энг афзали бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёмонлаб масхаралашда тўхтамай давом этяпти. Улар бу жирканч ишлари билан мусулмонларни бундай масхараларга кўникиб қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳимоялари учун ҳаракат қилмай қўйишларини мақсад қилганлар. Биз Аллоҳнинг…
إِنَّ الَّذِينَ يُؤْذُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ لَعَنَهُمُ اللَّهُ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَأَعَدَّ لَهُمْ عَذَابًا مُهِينًا

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. (33:57)

@musolliyn
Видео/гифка, 59 сек, IMG_7297.MP4
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТ

Умар розияллоҳу анҳу очиқ гаплашадиган ва қалбидаги нарсани яширмайдиган мард инсон бўлганлари учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбидаги нарсани тўкиб шундай дейди:

"Ё Росулаллоҳ, Сиз менга барча-барча нарсадан суюклироқсиз, фақатгина ўз жонимдан ҳам эмас".

Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ! Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, то сенга ўз жонингдан ҳам суюклироқ бўлмас эканман (иймонинг комил бўлмайди)!» – дедилар.

Шу пайт Умар розияллоҳу анҳу:

"Аллоҳга қасамки, мана бундан буёғига Сиз мен учун ўз жонимдан ҳам суюклироқсиз!" – деди.

Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мана энди (иймонинг комил бўлди), эй Умар», дедилар.

(Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳида "Қасам ичиш ва Назр қилиш" китобида ривоят қилган, 6632).

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилади:

«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизларнинг бирингиз то унга мен ўз отасидан ва фарзандидан ҳам суюклироқ бўлмас эканман комил иймонли бўлмайди».

Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисида эса:

«Сизларнинг бирингиз то унга мен ўз отасидан, фарзандидан ва жамики инсонлардан суюклироқ бўлмас эканман иймони комил бўлмайди!»– дедилар.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Бу муҳаббатда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари энг олий ва юксак мартабада бўлганлар.

Абу Суфён ҳам айтган эди:

"Дарҳақиқат, Муҳаммаднинг асҳоблари Муҳаммадни яхши кўрганликларидақа бошқа бирон инсонни биронтаси яхши кўрганини кўрмадим".

Алий розияллоҳу анҳудан "Пайғамбарингизга бўлган муҳаббатингиз қандай бўлган эди", деб сўралганда, у киши шундай жавоб бердилар:

"Аллоҳга қасамки, У зот бизларга ўз мол-мулкларимиздан, фарзандларимиздан, ота-оналаримиздан ва чанқоқ пайтимиздаги муздек сувдан ҳам суюклироқ эдилар".

Абдулборий Холтўрахон

t.me/AsarMedia
Исломга душманлик қилаётган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилишни давлат дастури даражасига олиб чиққан Франция иқтисоди учун энг муҳим 100 та компания.

Душманни таниб қўйинг.

Маҳмуд Усмон

@MahmudUsmon
Изображение
Сайфуллоҳ Носир саҳифаси
: 4620 | на пост: 8788 | ER: 190.3%
Публикации Упоминания Аналитика
​​Иқтисодий бойкот ҳам катта кучга эга, агар мусулмонлар бир ёқадан бош чиқариб бунга киришса. Кувайтда бошланган бу ишга аста-секин бошқа араб давлатларидаги мусулмонлар қўшила бошлади.
Бугун бир арабдан эшитиб қолдим:
- Пишлоқ олиш учун магазинга кирдим, - деди у. - Ҳар доим тезда тугаб кетадиган франсуз пишлоқлари магазин токчасида қалашиб турибди. Одамлар маҳаллий ё бошқа давлатларникини олиб кетишмоқда.

Сайфуллоҳ Носир
​​​​🌴🌴 Эртага 19.10.2020, ҳижрий тарихда 2 – рабеул аввал, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

@firdavsiylar
Ушбу мақолани кўпроқ кишиларга етиб борсин дея тарқатганларга Аллоҳ таоло икки дунё саодатини берсин.
https://bit.ly/354ugBm
Web-страница:
ОТИНОЙИ ВА БОШҚАЛАРГА НАСИҲАТ: ҲАДИС АЙТИШДА АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ!!
Бундан бир неча ой илгари бир отинойининг маърузасида келган, пайғамбар алайҳиссаломга нисбат берилган ҳадисларнинг тўғри-тўғри эмаслиги сўралиб, кейин отинойи ва бошқаларга бу ҳақда насиҳат этиш илтимос қилинган эди. Ўша пайтда ёзишга фурсат бўлмаган эди, кейин хотирдан кўтарилипти. Яқинда бир муносабат туфайли шу савол яна эсга тушди. Саволни юборган синглимизга эҳтиёткорлиги учун раҳмат айтган ва бошқаларни ҳам пайғамбар алайҳиссаломга ҳадис нисбат беришда шундай эҳтиёткор бўлишга чақирган ҳолда жавобни…
​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

!•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Бир қадрли биродар пайғамбар алайҳиссалом хусусиятлари тўпланган тартибли узун нуқталарни келтириб, "шуларнинг барчаси тўғрими? Маълумот берсангиз" деб хат ёзган эди.

Қуйида ўша нуқталарни келтириб, жавобини ҳар бир маълумот остида, қавслар орасида қўйдим.
👇
Web-страница:
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
Бир қадрли биродар пайғамбар алайҳиссалом хусусиятлари тўпланган тартибли узун нуқталарни келтириб, "шуларнинг барчаси тўғрими? Маълумот берсангиз" деб хат ёзган эди.  Қуйида ўша нуқталарни келтириб, жавобини ҳар бир маълумот остида, қавслар орасида қўйдим. ===== 1. Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 🔹(Тўғри. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадис келган). 2. Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 🔹(Тўғри. Бу…
Сайфуллоҳ Носир саҳифаси
: 4620 | на пост: 8788 | ER: 190.3%
Публикации Упоминания Аналитика
#ТАЪЗИЯ

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Қуръони карим маъноларини замонавий ўзбек тилига биринчи бўлиб ўгирган олим Алоуддин Мансур домланинг вафот этгани хабари ҳозир бизга етиб келди.
Домла қизил советлар давридан бошлаб одамларга илм-зиё тарқатган саноқли кишилардан эди.
Аллоҳ таоло домлани ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин, қолдириб кетган илмий меросини, эзгу амалларини қабрида ҳамроҳ қилсин, тақсиротларига каффорат бўлсин. Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларига қўшни қилсин.
Омин.
Биз ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва Унга барчамиз қайтажакмиз.

Бу йил ҳақиқатда қайғу йили бўлди...

Сайфуллоҳ Носир
Изображение

Найдено 113 постов