Телеграм канал 'Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи вассалламга ошиқ қалблар'


РАСУЛЛУЛЛОҲ 🌹ﷺ ГА
ОШИҚ ҚАЛБЛАР УЧУН.

ХУШ КЕЛИБСИЗ АЗИЗ МУХЛИС

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 242'906 каналов
  • Доступ к 103'997'776 рекламных постов
  • Поиск по 408'917'997 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

  • 1
  • 2
  • 3
  • ...
  • 122

Найдено 2423 поста

Юлдузларни ойдинлатган Удир.
Чорасизларга чора бўлган Удир. Қулларига Карам ва Эҳсон қиладиган ҳам Удир. Ҳам қулини яхши кўриб, ёқтириб тақдирлайди.
Ҳам барча гуноҳкорларнинг гуноҳларини қиш мавсумида тўкиладиган барглар каби тўкади. Ўзига нисбатан ёмон сўз сўзлаганларнинг қулоқларига, узр сўраш сўзларини талқин этади.
Айтади ки:

-"Эй вафо соҳиби!
Қилинган гуноҳларини ёрлақа!"

Қул дуони бошладими, Ўзи яширинча "омин" дейди.
У, дуодан кимга завқ берса, унга "омин" дейишини билади. У, қулининг устини ва ичини анжир каби мазали, гўзал бир ҳолга келтиради.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
❄️
Хайрли оқшом.

Аллоҳга ва Росули с.а.в.
га ошиқ дилдошим.
Кеча гўзаллиги,ибодатлар халовати,тафаккур рохати ёр бўлсин...

@Rasullullohgaoshiqqalblar

https://t.me/joinchat/AAAAAEl0zFRIBstPem87eQ
Видео/гифка, 60 сек,
🎥•Muhammad al Muqit 2019

🎙•"Labbayka innal hamda lak

🎧•Gözal nashid {Video}

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Видео/гифка, 274 сек,
#Вақт_қадри

▪️Агар бир умрнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – капалаклардан сўра.

▪️Агар 10 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – 20 ёшида ногирон бўлиб қолган 30 ёшли одамдан сўра.

▪️Агар 1 йилнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – имтиҳондан йиқилган талабадан сўра.

▪️Агар 1 ойнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – фарзанди 8 ойда туғилган онадан сўра.

▪️Бир куннинг қадрини билмоқчи бўлсанг – ҳосили куз ёмғирида қолган дехқондан сўра.

▪️Бир соатнинг қадрини билмоқчи бўлсанг – уйига бир соат кеч келган тарбияли фарзанддан сўра.

▪️5 дақиқанинг миқдорини билмоқчи бўлсанг – поездга кеч қолган йўловчидан сўра.

▪️Бир дақиқанинг ўндан бир қадр-миқдорини билмоқчи бўлсанг – беморни касалхонага олиб келаётган шофёрдан сўра.


@Rasullullohgaoshiqqalblar
Одамларга лутф билан муомала қилиш ва уларга яхшилик илинишдан кўра қалб учун фойдали иш йўқдир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Изображение
Qani Birgalikda ...🌺🍃

РАСУЛУЛЛОҲ ЖОНИМ ФИДО!
АССАЛАМУ АЛАЙКА Ё РАСУЛУЛЛОҲ

🌹🍃• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌹🍃 •

САЛОВАТЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ БОРИНГ ВА ЭНГ БУЮК АЖР САВОБЛАРГА ЭРИШИНГ АЗИЗЛАРИМ.

https://t.me/joinchat/AAAAAEl0zFRIBstPem87eQ

@Rasullullohgaoshiqqalblar

🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
Голосовое сообщение, 185 сек.
Ҳалоллик энг олий фазилат...☝🏻

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Видео/гифка, 131 сек, IMG_1242.MP4
#ибрат

ҚАЙТАР ДУНЁ..!

Ҳаётий воқеа.

Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратди ва унга турли неъматлар бериб имтиҳон қилади. Баъзан эса моли-жонига нуқсон етказиш билан ҳам синайди.
Банда бундай синовга учраганларни кўрганда асло масҳара ва эрмак қилиб устидан кулиши, ҳафалашиб қолганда эса ундаги ногиронлик ва заифликни юзига солмаслиги керак. Билъакс, ибрат назари ила боқиб ўзидаги бенуқсон неъматлар учун ҳамд айтмоғи даркор.

Бир инсон билан суҳбатлашиб қолгандим, бошига тушган кулфатни шундай ҳикоя қилади:

-"Дўстимнинг оёғи синиб қўлтиқтаёққа суяниб қолди. Мен уни келаётганини кўриб, "сен қўлтўқтаёқда юришни билмас экансан, бер буёққа мана бундай юради", деб, уни эрмакладим, аҳволини масхара қилдим. Дўстим эса изтиробли жилмайиб қўйди, ҳолос. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай мен уйга кириб кетдим. Бир кун олдин ёмғир ёққан эди. Тўғри йўлда юриб бораётиб сирғаниб оёғим қоқилиб ғалати ҳолатда йиқилдим, "қарс" этган овоз чиқди. Ўрнимдан туролмай қолдим. Акамни чақирдим у мени зудлик билан касалҳонага олиб борди. Докторлар: "Анча баланддан йиқилгансиз", деб одатий йиқилганимга ишонишмади. Негаки ошиғимдан юқори суяк узулиб синиб кетган экан. Оёғимни тери ва гўшт қисмигина ушлаб турар эди. Бундай енгил йиқилишимга асло оёғимнинг суяги узилиб кетиши мумкин эмас эди. Хайратдан қотдим.
Ҳа, мен ўртоғимни масҳара қилдим. Дилини яраладим. Аллоҳ вақтида мени жазолади. Оғайним бир ярим ойда қўлтиқтаёқдан қутулиб кетди. Мен эса бир ярим йилга тўшакка миҳландим. Буни оғриғи ва азоби бир томон, виждон азоби эса иккинчи томон, ўз ёғимга ўзим қовурилиб адо
бўлдим.
Эй одамлар! Асло бировни масҳара қилманг! "Менам масҳара қилганман, Ҳудо мени жазоламадику", деманг. Аллоҳ буни интиқомини қирқ йилдан кейин ҳам олади."

"Бир-бирларингни мазаҳ қилманглар ва лақаблар билан атаманглар!
Иймондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир! Ким тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир".

" Ҳужурот" сураси 11-оят.

Аллоҳ хар биримизни ибрат кўзларимизни очсин! Банда учун дунёда сабоқ ва насиҳат олгулик синовлар кўп. Шундай экан, банда тафаккур ва ақл-идроки ила одамийлигини сақлаб қолади.
Ҳа, банда хулқи гўзал бўлса мартаба, бадхулқ бўлса, жафо топғусидир.
Ҳой одамлар!
Дунё ибрат ва синов учундир!

Фарҳодбек Жўраев


... 🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃....

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Одамзот ўғли! Мени унутворудинг а...

Фозил қори aka
😔😔😔


@Rasullullohgaoshiqqalblar
Видео/гифка, 59 сек,
Тошкентда келин-куёв рўйхатга олинмоқда. 1925-йил.

. . .Ўшал дамлар ўзи учган гиламлар. . .

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Изображение
Бугунги замонда нималар содир бўлаётганига бир эътибор беринг:

– Уйлар, яшаш масканлари катталашди, аммо оилалар кичрайди.
– Тиббиёт ривожланди, аммо соғлик-саломатлик ёмонлашди.
– Мол‑мулк кўпайди, аммо хайр‑садақа озайди.
• Эминлик топилди, аммо фикр сокинлиги барҳам топди.
– Илму маърифат кўпайди, аммо ҳикмат билан иш тутиш озайди.
• Муваққат, юзаки дўстлар кўпайди, аммо ҳақиқий дўстлар ноёблашди.
– Соатларнинг турли - тумани кўпайди, аммо вақтнинг қадри йўқолди.
– Инсонлар кўпайди, аммо инсонийлик йўқолди.

Аллоҳдан гўзал хотима сўраймиз.

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

@Rasullullohgaoshiqqalblar
ЭРЛИ АЁЛГА КЎНГИЛ ҚЎЙИШ

#5703-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстим эрли аёлни севиб қолибди(Астағфриллоҳ). Айтишича аёл жуда яхши, эри эса жуда жахлдор, хотинини қадрига етмайдиган, деярли хар куни уриб сўкадиган экан. Агар аёл ҳам дўстимга кўнгил қўйиб ўз эридан ажрашса, дўстим ўша аёлга уйланса қандай бўларкин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша дўстингизни онасини, опа-сингилларини ўшандай қилишганида билади. Келажакда кимгадир уйланса хотинини ҳам ўшандай қилишганида билади. Аллоҳдан қўрқсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.


♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Изображение
#Аудио

Аллоҳ таоло Қиёмат куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан афв қилинмайдиган битта тоифа ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Дўстларга ҳам улашинг!
•••┄┄༻✿༺┄┄•••

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Видео/гифка, 91 сек, Аллоҳ_таоло_Қиёмат_куни_Росулуллоҳ.mp4
РАСУЛУЛЛОҲ ЖОНИМ ФИДО!
АССАЛАМУ АЛАЙКА Ё РАСУЛУЛЛОҲ

🌹🍃• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад🌹🍃 •

САЛОВАТЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ БОРИНГ ВА ЭНГ БУЮК АЖР САВОБЛАРГА ЭРИШИНГ АЗИЗЛАРИМ.

https://t.me/joinchat/AAAAAEl0zFRIBstPem87eQ

@Rasullullohgaoshiqqalblar

🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
Видео/гифка, 5 сек, 120368991_213608330109654_1056190736995020856_n.mp4
#Qiyomat_alomatlari

📹 ҚИЁМAТ AЛОМAТЛAРИ | 2-қисм
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
▫️Рибонинг ортиб бориши!
▫️Илмсизлик кўпайиши.
▫️Жинсий ахлоқсизликлар!
▫️Кийимли ялонғочлар...!

1 қисм 👇👇👇
https://t.me/Rasullullohgaoshiqqalblar/2758

https://t.me/joinchat/AAAAAEl0zFRIBstPem87eQ

@Rasullullohgaoshiqqalblar
Видео/гифка, 368 сек, ҚИЁМAТ AЛОМAТЛAРИ | 2-қисм.mp4
#ҳадис

Абу Мусо Ашъарий ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Раббисини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир"..
Имом Бухорий ривоятлари.

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🌸


🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
🍃🌸 @Rasullullohgaoshiqqalblar
Изображение
  • 1
  • 2
  • 3
  • ...
  • 122

Найдено 2423 поста