Телеграм канал 'РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ'

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ


350 подписчиков
93 просмотров на пост

"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят)

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'830'660 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'683'971'162 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 6786 постов

1298. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз", майли", дедилар".

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, ёлғиз жума кунини ажратиб олиб, ўша куни рўза тутиб бўлмайди. Жума кунидан олдин бир кунни ёки кетидан бир кунни қўшиб тутиш мумкин.
   Чунки жума куни хафталик байрам кунидир. Шунинг учун йиллик байрамлар куни рўза тутилмагани каби у кунда ҳам рўза тутмаган маъқул.

Изображение
Ўзбек қориялари

ГЎЗАЛ ҚИРОАТ
(Каҳф сураси, 1-9 оятлар)

#Ўзбек_қориялари
Видео/гифка, 199 сек,

🔆Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси ва энг улуғи Жума кунидир !

1. «Унда Одам халқ қилинди».
2. «Унда у жаннатга киритилди».
3. «Унда у жаннатдан чиқарилди».
4. «Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур».
5. «Унда Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди».
6. «Унда у вафот қилди».
7. «Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно»


@RamazonniQarshilab

Изображение
🍃🌹🍃 Муборак Жумага
                етказди Аллоҳ,

🍃🌹🍃 Кимгадир армон бўлди
                бу кунни кўрмоқ,

🍃🌹🍃 Яратганга шукур айлаб
                сўрайлик паноҳ,

🍃🌹🍃 Келаси Жумага ҳам
               етказсин Аллоҳ !

🍃🌹🍃 Жума айёми муборак
                бўлсин !


@RamazonniQarshilab
Изображение
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Жума
19 Апрель  2024
10 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 13 сек,
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборади», - дедилар.

Маъноси :
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


@RamazonniQarshilab
Изображение
Қизиқарли ма'лумот💡

Ой тўлган вақтдан 4-5 кун ичида инсонниг хулқи ва соғлиғида ўзгаришлар бўлади. Бу медицина томондан  исботланган. Бу вақтда инсондаги суюқлик холати ўзгаради, паразитлар , вируслар жадал активлашади. Шу сабаб болалар ва катталар ўзларида кўп салбий ўзгаришлар кузатишади.

Ой тўлган кунлар  оилаларда ва инсонлар ўртасида келишмовчиликлар, урушлар, болалар ва катталар еғлоқи асабий, касалликлар ортиши, халокатлар , жиноятлар кўплигини кузатамиз.

Пайғамғаримиз  соллаллоҳу алайҳи васалламдан сахих хадис келган. У зот аёллари Ойша розияллоху анҳуга " Эй Ойша Аллоҳдан, тўлин ойдан паноҳ тилагин" деган эканлар. Шу сабаб хам ой тўлин бўлганида Рўза тутишимизни суннат қилганлар. Рўза  касалликлар юксалишидан , танада жиддий ўзгаришлар бўлишидан химоялайди, ҳар хил нафсимиз ва тилимиз истакларидан тийилишимизга ёрдам беради.

Аллоҳ ўз бандалари холатини яхши билади.
Изображение

Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
- Беравер.
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер!
- Онам меникида оилам билан турадилар..
- Саволингни бер, дедим!
- Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
- Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас!Энди саволингни бер!
- Бўлди, шайх, тушундим....
🌷
("Жонли диалоглар")

Изображение

#Қуръонга_муҳаббат

Албатта, умрингизнинг энг қимматли онлари мусҳафингиз билан ёлғиз қолиб, оятларини тартил билан ўқиган, лафзларини такрорлаган ва маъноларини тадаббур қилган онларингиздир.

Изображение
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Пайшанба
18 Апрель  2024
9 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Изображение
1334. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўзаси ҳақида сўралди. У зот: "Ўша куни туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди", дедилар.
Абу Довуд ва Мумлим ривоят қилганлар.

Шарҳ: Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга душанба ва пайшанба кунлари нима учун рўза тутилади, деган маънода савол берилган.
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса душанба куни рўза тутилишининг ҳикматини баён қилиб берганлар. Ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ҳамда пайшанба кунлари рўза тутилишининг ҳикматини баён қилган бўлсалар ҳам бу ривоятда жавобнинг фақат душанба куни ҳақидаги қисми келган.
Изображение
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
– зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– ични равон қилади;
– организм ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
– суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади;
– мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади;
– қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терини мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди 

Бахтли ҳаёт сари” китобидан
Бу дунёда жаннат эшиклари очиладиган вақтлар

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ дедилар: “Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳамма банданинг гуноҳи кечирилади. Факдт ораларида ғазаб ва нафрат бўлган кишилар қолади. Фаришталарга: “Бу иккисини уч кунгача ярашишларини кутиб туринглар!” деб айтилади (Муслим ривояти).Шунинг учун шариатимизда уч кундан ортиқ аразлашиб юриш тақиқланган.

Абу Айюб Ансорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Мусулмон ўз биродари билан уч кундан ортиқ алоқани узиши ҳалол бўлмайди. Учрашиб қолишса, бир-бирларидан юз ўгиришади. (Ҳолбуки) Уларнинг яхшилари олдин салом берганларидир», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Садақа қилиш билан мол камаймайди, ким кечиримли бўлса, Аллоҳ уни азиз қилади, ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг даражасини юқори қилади”, деганлар (Муслим ривояти). Турли сабабларга кўра оралари бузилган одамларни яраштириш учун ҳатто ёлғон гапиришга ҳам динимизда рухсат берилиши кечиримли ва бир-биримизга муҳаббатли бўлишимиз лозимлигини билдиради.

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Агар рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари беркитилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади” (Муттафақун алайҳ). Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Сизлардан қайси бирингиз таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу” деса, унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар (Муслим ривояти).

«Мухтасар фиқҳул исламия» китобидан.
mehrob_uz
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари намланган ҳолатлар.

Ё Аллоҳнинг Расули, мен ҳам ҳисоб-­китоб қилинаманми?! деб сўради саҳройи киши.
– Ҳа, агар хоҳласа, ҳисоб­-китоб қилади, дедилар Расулуллоҳ.
– Ўзининг иззати ва улуғлигига қасам, агар мендан ҳисоб сўраса, мен ҳам сўрайман, – деди у.
– Роббингдан нимани сўрайсан? – дедилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом.
– Агар Раббим менинг гуноҳимдан сўраса, мен Унинг мағфиратини сўрайман. Агар осийлигимдан сўраса, мен Унинг афвини сўрайман. Агар менинг бахиллигимдан сўраса, мен Унинг саховатини сўрайман! – деди саҳройи киши.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлай бошладилар, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетди.
Шунда Жаброил алайҳиссалом хабар келтирди:
– Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳ Сизга салом айтди. Йиғини тўхтатинг! Аршга муаккил фаришталар тасбеҳ айтиб чалғиб кетишмоқда. Саҳройи кишига айтинг: У сизнинг жаннатдаги рафиқингиз бўлгай!
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Чоршанба
17 Апрель  2024
8 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 9 сек,

Найдено 6786 постов