Телеграм канал 'РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ'

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ


342 подписчиков
95 просмотров на пост

"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят)

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'853'190 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'706'775'512 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 6805 постов

ҲАР КИМНИНГ ҲАҚҚИНИ БЕРИШ КЕРАК

Асҳоби киромдан Абу Жуҳайфа Ваҳбул-Хайр розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади: Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон Форсий билан Абу Дардони биродар қилган
эдилар. Бир куни Салмон Форсий Абу Дардонинг зиёратига борди. Биродарининг хотини Умму Дардони увада кийимда кўриб:
- Сенга нима бўлди? – деди. У:
- Биродаринг Абу Дардонинг дунёга ҳожати йўқ, - деди. Абу Дардо келди, меҳмонга таом тайёрладилар:
- Таомдан ол, ош бўлсин, мен бугун нафл рўза тутганман, - деди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ўзинг емагунингча мен ҳам емайман, -деди. Абу Дардо ейишга мажбур бўлди. Кечаси бўлганда Абу Дардо туриб таҳажжуд намозини ўқимоқчи бўлди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ёт, ухла, - деди. У ётиб ухлади. Бироздан кейин Абу Дардо яна туриб намоз ўқимоқчи бўлди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ет, ухла, - деди. У ётиб ухлади. Тун охирлаганда: - Энди тур, - деди ва икковлари туриб намоз
ўқидилар. Сўнг:
- Диққат қил, биродарим, сенинг зиммангда Раббингнинг ҳақи бор, ўз нафсингнинг ҳақи бор, меҳмоннинг ҳақи бор, аҳли аёлингнинг ҳақи бор. Ҳар бир ҳақ эгасининг ҳақини адо эт, - деди. Кейин иккаласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордилар. Абу Дардо бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Аллоҳнинг Расули:
– Салмон тўғри айтибди, - дедилар.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
mehrob_uz
1296. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Рамазон олдидан бир икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўшани тутсин", дедилар".

   Бешовлари ривоят қилганлар.

"Сунан" эгаларининг ривоятида:
"Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар", дейилган.

Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатини аралаштириб юборишар эди.
    Исломда эса иккиланишга, нафл ва фарзларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.
   Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
   Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлса-ю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади .
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Сешанба
23 Апрель  2024
14 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 7 сек,
Саловат айтишнинг муҳимлиги

Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
«Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар».
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.)
mehrob_uz
Изображение
1300. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини етмиш куз дўзахдан узоқ қилади", дедилар".

   Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аллоҳ таолонинг розилигини топиш мақсадида ихлос билан нафл рўза тутишнинг улуғ иш эканлигини тушунтиришга бу ҳадиси шарифдан ортиқ бирор огиз сўз керак бўлмаса керак.
Изображение
Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
mehrob_uz
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Душанба
22 Апрель  2024
13 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Изображение
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

     ☝️Доимо тоза овқатларни енг.

     ☝️Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

     ☝️Кўп чайнаб, секин енг.

     ☝️Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

     ☝️Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

     ☝️Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

     ☝️Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

     ☝️Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

     ☝️Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

     ☝️Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

     ☝️Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

     ☝️Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

     ☝️Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

     ☝️Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

     ☝️Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.
mehrob_uz
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Якшанба
21 Апрель  2024
12 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 16 сек,
Шифо оятлари

وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ
1. "Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо беради" (Тавба, 14).

يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُمْ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
2. "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди" (Юнус, 57).

يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур" (Наҳл, 69).

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآَنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ
4. "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз" (Исро, 82).

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. "Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи" (Шуаро, 80).

هُوَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ
6. "У, иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат, 44).
Изображение

#Қуръонга_муҳаббат

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига бориб кўз оғриғидан шикоят қилганида, ул муҳтарам зот:

«Мусҳафга доим назар солиб тур!» деб тавсия этганлар.

Байҳақий «Шуъбул иймон»да ривоят қилган

Изображение
1299. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан, у киши сингиллари розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
    "Шанба куни сизга фарз қилинган рўзадан бошқа рўза тутманглар. Агар бирортангиз узум донаси пўчоғи ёки дарахт шохидан бошқа ҳеч нарса топмаса, ўшани чайнасин", дедилар.

  "Сунан" эгалари ривоят қилганлар. Имом Ҳоким саҳиҳ деган.

Шарҳ: Демак, ушбу ривоятга биноан, ёлғиз шанба куни рўза тутиб бўлмайди. Агар шундай қилинса, яхудийларнинг иши қилинган бўлади. Бу ишга алоҳида эътибор беришимиз лозим. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Узум донаси пўчоғини ёки дарахт шохини топса ҳам шимиб олсин", деганлари шуни кўрсатади.
Изображение
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Шанба
20 Апрель  2024
11 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 10 сек,

1298. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз", майли", дедилар".

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга биноан, ёлғиз жума кунини ажратиб олиб, ўша куни рўза тутиб бўлмайди. Жума кунидан олдин бир кунни ёки кетидан бир кунни қўшиб тутиш мумкин.
   Чунки жума куни хафталик байрам кунидир. Шунинг учун йиллик байрамлар куни рўза тутилмагани каби у кунда ҳам рўза тутмаган маъқул.

Изображение

Найдено 6805 постов