Телеграм канал 'РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ'

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ


321 подписчиков
110 просмотров на пост

"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят)

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'685'568 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 6'011'181'299 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 6868 постов

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».

Бошқа нусхада :
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.

Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ : «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳа
дислар» китобидан

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 2050 сек,
Жума куни кўплаб фазилат ва хусусиятларга эга бўлган улуғ кундир. Аллоҳ таоло бу кунни бошқа кунлардан бир қанча фазилатлар билан ортиқ қилди. Бу кунда намозларнинг энг афзали бўлган жума намозини фарз қилди, жума кунида жамоат билан ўқилган бомдод намози мусулмон киши ҳафта давомида ўқиган намозларининг энг афзалидир. Жума кунида ёки жумага ўтар кечасида вафот этган кишини Аллоҳ таоло қабрдаги фитнадан асрайди.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад


@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 44 сек,
ЖУМА КУНИ КЎП
САЛОВАТ АЙТИНГ !

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг !

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : 
“Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар.

Имом Байҳақий ривоятлар
и.

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 19 сек,
Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
“У бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолди. У айтади :
- “У зотни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда кўриб :
- “Ё Расулуллоҳ, ҳозиргидек сизни яхши кайфиятда, хурсанд ҳолатда қачон кўрганимни эслай олмайман”, - дедим”. У зот :
- “Эй Абу Талҳа, нега хурсанд бўлмай, ҳозиргина Жаброил келиб кетди. Умматимдан ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта ҳасанот ёзишини, ўнта гуноҳини ўчиришини ва менга салавот айтгани каби Аллоҳ ҳам унга жавоб қайтаришини айтиб хурсанд қилди”, - дедилар”.

@RamazonniQarshilab
Изображение

🍃🌹🍃 Муборак Жумага
етказди Аллоҳ,

🍃🌹🍃 Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,

🍃🌹🍃 Яратганга шукур айлаб
сўрайлик паноҳ,

🍃🌹🍃 Келаси Жумага ҳам
етказсин Аллоҳ !

🍃🌹🍃 Жума айёми муборак
бўлсин !

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 33 сек,

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун муборак жума
10 Май  2024
2 Зулқаъда 1445

🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲


@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 31 сек,

Бир аёл Ҳаж учун йиққан пулларини уйи бузилганларга эҳсон қилибди. Буни эса кўпчилик маъқуллаб, эҳсон қилган ўша аёлни кўкларга кўтариб, мақташ билан овора.
Аввало, у аёл ҳаж учун йиққан пули ўзиники, уни қандай сарф этиши – бу унинг шахсий иши.
Лекин менга қолса, очиғи, мен бу ишни умуман ёқламайман. Чунки уйи бузилганларнинг моддий аҳволини ўнглаш – у аёлнинг эмас, балки шу ишга бевосита бош-қош бўлган масъулларнинг бўйинларидаги мажбурият. Нега энди шу мажбуриятнинг бир қисмидан улар халос бўлаётганлигини яхши қабул қилишимиз керак?

Қолаверса, “ҳаж учун аталган пуллар хайр-эҳсон қилинди”, “масжид қурилиши учун аталган пуллар фалончи оиланинг моддий аҳволини ўнглаш учун сарф қилинди” мазмунидаги хабарлар қанчалар жарангли эшитилмасин, бу хабарларнинг ортида “ҳаж ва масжид бирламчи эҳтиёж эмас, ундан муҳим ишларга бор эътибор қаратилиши керак” деган мазмун яширинган бўлади.

Ҳолбуки, жамиятдаги ночорлик, моддий етишмовчилик ҳаж ва масжид учун пул йиққан инсонларнинг айби билан бўлган эмас. Бу масала уларнинг масъулиятига ҳам, мажбуриятига ҳам кирмайди.

Бу каби провакацион хабарларнинг кўпчилик илғамас бир нуқтаси бор. Яъни бу хабарларнинг ортидан жамиятда ҳожиларга нафрат ошади, масжид қурмоқчи бўлганларни маломат қилиш авж олади.

Бу ҳаётда яқин йилларда ўз исботини топди ҳам. Масжид қурмоқчи бўлганларни аҳолининг моддий аҳволи билан қизиқмаганликда айблаш (машҳур футболчимиз билан боғлиқ вазият), ҳаж учун пул йиққан ҳожилар ўз пулларини эҳсон қилмаганликда айблаш (таниқли журналист томонидан) авж палласига чиқди.

Ҳолбуки, бизнинг кўзимизга данғиллама қилиб қурилган ситилар, эшиги тиллодан, қандили дурдан бўлган дачалар, бир бирига ёнма-ён қилиб қурилган тўйхоналар, гектарлаб ерни банд қилиб турган янгича парку сайилгоҳлар, ичи ҳувиллаб қолган коллежу лицейлар кўп кўринмайди.

Лекин янги қурилмоқчи бўлган кичкина бир масжид, ҳаттоки қурилганлари ҳам кўзимизга гўёки кўп ҳудудни банд қилаётгандек, уни қуришга кетган пуллар эса аслида хайрияга сарфланиши керак бўлгандек туюлаверади. Данғиллама қасрни қурса ўзини пулига қурибди-да дейишга етган ақлимиз, масжидни ҳам қурса ўзини пулига қурибдида дейишга келганда оқсайди. Дачаю тўйхоналардан, ситилардан миллионлаб даромад қилса бўлади, масжиддан нима фойда деймизу, бизни моддапараст дейишса, жаҳлимиз чиқади.

Йилига ўн марталаб Анталияю-Бодрумларга саёҳат қилиб келадиганлар, тушлигини Дубайда қилиб келадиган бойвуччалар, ҳар жаҳон чемпионатини қолдирмай стадионда кўриб, мезбон мамлакатнинг чўнтагини қаппайтириб келадиган ишқибозлар, туристик компаниянинг телефон рақамига ойида бир сим қоқадиганларнинг пуллари билан ҳисоблашмаймизу, умри давомида бир маротаба ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган бобо бувиларнинг пулига осиламиз. Бойвучча саёҳат қилса ўз пулига қилибдида деган мантиғимиз бўлажак ҳожи ҳажга тараддудланганда ғойиб бўлади қолади.

Мен масаланинг шаръий томонига, яъни ҳаж учун аталган пулларни хайр-эҳсон қилиб юборса, ҳаж банданинг зиммасидан соқит бўлмаслик масаласига чуқур тўхталиб ўтирмадим. Чунки бошқа вақт гуноҳ-савобни умуман фарқлаб ўтирмай, шу масала кўтарилганда тасаввуфдан ечим қидирадиганлар ҳам орамизда анчагина эканлигини инобатга олдим.
Хуллас, қандай “хушхабар”лардан хурсанд бўлаётганлигимизни англайлик, жаноблар!

© Yolqin Muqimov

Шундай гуноҳлар борки, уларни на беш вақт намоз, на ҳаж ва на умра кетказа олади..!

🎤Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
Видео/гифка, 167 сек,
Онажоним илк бор қўлларимдан тутганимсиз...
Видео/гифка
Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...
➖➖➖
Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.
➖➖➖
Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...
➖➖➖
Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...
➖➖➖
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...
➖➖➖
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.
➖➖➖
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...
➖➖➖
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.
Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.
Изображение
ЗУҲД ЧЕГAРAСИ

  Aбу Язид Бастомий дейди:
"Мени ҳеч ким Балхлик бир йигитдек мағлуб қилган эмас. У ҳаж қилиб қайтаётганимизда биз билан учрашиб қолди ва:
— Сизларда зуҳдни қандай тушунишади? — деб сўради.
— Топилса еб, топилмаса, сабр этишни зуҳд деймиз.
— Балхнинг кучуклари шундай қилади...
— Хўш, унда зуҳднинг чегараси борми? — деб сўрадик ундан.
— Топмаса сабр, топилса, ўзгаларга тортиқ этиш, — деди у".


📚"Қалбимизнинг нури" китобидан.

@RamazonniQarshilab
ГУНОҲ ҚОЛМАЙДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар :
"Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади"
(Имом Табароний ривояти).

@RamazonniQarshilab
Изображение

#duo

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя. Ундан Ўзга Илоҳ йўқ. Айнан Унга таваккал қилдим. У Буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).


@RamazonniQarshilab

Изображение

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Якшанба
5 Май  2024
26 Шаввол 1445

🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲


@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 12 сек,

Найдено 6868 постов