Телеграм канал 'РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ'

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ


325 подписчиков
97 просмотров на пост

"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят)

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'655'650 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'914'658'483 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 6839 постов

Қабр сандиқларига унга йўлиқадиган кунингда хурсанд бўладиган нарсаларингни жўнатиб тургин.

Ибн Жавзий.

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобид
ан.

@RamazonniQarshilab
Изображение

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Шанба
4 Май  2024
26 Шаввол 1445

🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 7 сек,

Ҳожат_намози ва унда ўқиладиган дуо
 
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааимa мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.

Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
 
Дуонинг маъноси:  Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
 
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
 
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
 
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
 
1⃣🔶. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2⃣🔶. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3⃣🔶. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4⃣🔶. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
 
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлаган.

@RamazonniQarshilab

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА БИТМАС ТУГАНМАС ДУРУДУ САЛОВАТЛАРИМИЗ БЎЛСИН !

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН !


@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 52 сек,
Жума куни фақат инсон ва жинлар хотиржам бўлади! Aммо қолган махлуқотлар қўрқувдан титраб туради !

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 58 сек,

🔆Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси ва энг улуғи Жума кунидир !

1. «Унда Одам халқ қилинди».
2. «Унда у жаннатга киритилди».
3. «Унда у жаннатдан чиқарилди».
4. «Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур».
5. «Унда Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди».
6. «Унда у вафот қилди».
7. «Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно»

🕌 Жума куни муборак бўлсин !

@RamazonniQarshilab

Изображение

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун муборак жума
3 Май  2024
25 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 18 сек,
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборади», - дедилар.

Маъноси :
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 43 сек,
Рўза давом этади...

Ибн Ражаб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар :
"Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш бу ой рўзаси қабул бўлгани аломатидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин яна солиҳ, яхши амалларга йўллаб қўяди".

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 241 сек,

🌙 ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА
ОЗ ҚОЛДИ !


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗣 Бугун милодий ҳисоб бўйича 2024 йил 2 май, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 23 санаси. Тахминан яна 7 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади :

«Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» 
(Зориёт сураси, 55-оят
).

✅ Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

💬Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади :

«Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас» 
(Анъом сураси, 160-оя
т).

☪️Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», деганлар
(Имом Табароний ривояти).

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин !

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ибн Арабий қуйидагиларни айтадилар:
  "Илик аъзоларнинг қувватидир. Дуо ибодатнинг илигидир. У билан обидларнинг ибодати қувватланади. Чунки у ибодатнинг руҳидир".
    Аллоҳга шукр келтиришинг бир тури дуо қилишдир. Дуо шукрдир, дуо тавбадир, дуо ибодатнинг аслидир. Дуо - тавозеликнинг бир кўринишидир. Дуо бандани Роббисининг олдида қуллигини намоён қилишдир. Дуо банда билан Роббисининг ўртасидаги узвий алоқадир.


Фотимахон Сулаймон қори қизининг "Дуо ибодатнинг мағзидир" китобидан.

@RamazonniQarshilab
Изображение

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Чоршанба
1 Май  2024
22 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Изображение
Болангизни қарғаманг !
Видео/гифка, 389 сек,

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Сешанба
30 Апрель  2024
21 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 19 сек,

Найдено 6839 постов