Телеграм канал 'РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ'

РАМАЗОННИ ҚАРШИЛАБ


341 подписчиков
93 просмотров на пост

"Бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (хасрат ва надоматда эмаслар)"
(Аср сураси, 3 оят)

Детальная рекламная статистика будет доступна после прохождения простой процедуры регистрации


Что это дает?
  • Детальная аналитика 5'574'119 каналов
  • Доступ к 1'533'798'153 рекламных постов
  • Поиск по 5'796'575'045 постам
  • Отдача с каждой купленной рекламы
  • Графики динамики изменения показателей канала
  • Где и как размещался канал
  • Детальная статистика по подпискам и отпискам
Telemetr.me

Telemetr.me Подписаться

Аналитика телеграм-каналов - обновления инструмента, новости рынка.

Найдено 6820 постов

🍃🌹🍃 Муборак Жумага
етказди Аллоҳ,

🍃🌹🍃 Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,

🍃🌹🍃 Яратганга шукур айлаб
сўрайлик паноҳ,

🍃🌹🍃 Келаси Жумага ҳам
етказсин Аллоҳ !

🍃🌹🍃 Жума айёми муборак
бўлсин
!

@RamazonniQarshilab

Изображение
Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :
"Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", - дедилар
(Ибн Асокир ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳамм
ад.

@RamazonniQarshilab
Изображение

🔆Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси ва энг улуғи Жума кунидир !

1. «Унда Одам халқ қилинди».
2. «Унда у жаннатга киритилди».
3. «Унда у жаннатдан чиқарилди».
4. «Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур».
5. «Унда Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди».
6. «Унда у вафот қилди».
7. «Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно»

🕌 Жума тонги муборак бўлсин
!

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 22 сек,

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Жума
26 Апрель  2024
17 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 59 сек,
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборади», - дедилар.

Маъноси :
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривоятлари.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЪЛАА САЙЙИДИНА МУҲАММАД

Жума айёмингиз муборак бўлсин!


@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 43 сек,

1307. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар ва:
   "Бу нима?" дедилар.
   "Бу солиҳ кундир. Бу кун Аллоҳ Бани Исроилни душманидан қутқарган кун. Ўшанда Мусо унинг рўзасини тутган", дейишди
    У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Мен сизлардан кўра Мусога ҳақлироқман", дедилар ва унинг рўзасини тутдилар, тутишга амр қилдилар".
  Учовлари ривоят қилганлар.
   
   Шарҳ: Ушбу ривоятдан мусулмонлар Аллоҳ юборган олдинги пайғамбарларга уларга эргашишни даъво қилаётганлардан кўра ҳақлироқ эканликларини кўрамиз.
    Шу билан бирга, Ашуро куни улуғ кун эканлиги, у кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом бошлиқ Бани Исроилга ўз душманидан нажот берилганлигини билиб оламиз.
   Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссаломга эргашиб, у куннинг рўзасини тутиш шариатимизга киритилган.

Изображение
Касир ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Авф Музаний оталаридан, у киши ҳам оталаридан ривоят қилганлар :
«Пайғамбар алайҳисаллам :
“Бандалар орасида шундайлар борки, Аллоҳ таоло уларни ҳожатбарор қилиб яратди. Уларни дўзахда азобламасликка онт ичди. Қиёмат куни уларга нурли минбарлар қўйилади. Ҳисоб-китоб пайтида Аллоҳ таоло билан гаплашиб турадилар”, - дедилар».
Ибн Ҳиббон  ривоят
и.

@RamazonniQarshilab
Изображение
Касир ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Авф Музаний оталаридан, у киши ҳам оталаридан ривоят қилганлар :
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Бандалар орасида шундайлар борки, Аллоҳ таоло уларни ҳожатбарор қилиб яратди. Уларни дўзахда азобламасликка онт ичди. Қиёмат куни уларга нурли минбарлар қўйилади. Ҳисоб-китоб пайтида Аллоҳ таоло билан гаплашиб турадилар”, дедилар».
Ибн Ҳиббон  ривоят
и.

@RamazonniQarshilab
Изображение

🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Пайшанба
25 Апрель  2024
16 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab

Видео/гифка, 10 сек,

1325. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
  "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
  "Аллоҳ учун Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилинадиган маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса Қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир", дедилар".
   Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўп ибодат қилишга, хусусан, ўша ўн кунликнинг кундузларини тарғиб қилинмоқда.
    Албатта, Зулҳижжанинг ўнинчи куни Қурбон ҳайити байрами бўлиб, ўша куни рўза тутиш мумкин эмаслиги алоҳида айтилмаган, чунки бу ҳаммага маълум.

Изображение
ОҚҚА ИШОНМАНГ !

   Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Заммул ҳаво” китобида келтиради:
“Ардашернинг шавкати зиёда бўлиб, бирин-кетин бошқа подшоҳлар унга итоат изҳор қила бошлашди. Ардашер Сурёнийлар салтанатини қамал қилди. Аммо забт қилиш ниҳоятда қийин кечди. Чунки қалъа ниҳоятда бақувват ва ўтиб бўлмас эди.
   Бир куни Сурёнийлар подшосининг қизи қалъа тепасига чиқиб Ардашерни кўриб қолиб ёни ёқтириб қолди. Қалъадан тушиб Ардашерга мактуб ёзди ва уни камон ўқига жойлаб қалъа ташқарисига отди. Мактубда шундай ёзилган эди:
   “Агар менга уйланишга ваъда берсанг сенга қалъага кириш йўлини кўрсатаман!”.
   Ардашер унга мактуб ёзди:
“Истаганинг бўлсин!”.
   Ардашер қиз кўрсатган йўл билан қалъага кириб шаҳар аҳлини қатл қилди. Қизнинг отасини ҳам ўлдирди ва қизга уйланди.
   Бир кеча бирга ётишганда қиз нимадандир безовта бўлди. Ардашер сўради:
-Сенга нима бўлди?
-Биқинимга нимадир қадалаяпти!
   Ардашер унинг биқинига қаради. Унинг териси ниҳоятда юмшоқ эди. Ардашер сўради:
-Отанг сени нима билан боққан?
Қиз жавоб берди:
-Отам менга асал, ёнғоқ ва майиз бериб боқар эдилар!
Ардашер ғазаб билан деди:
-Ҳеч ким сенга отанг едирган нарсаларни едира олмайди. Сен эса отангга хиёнат қилиб ўтирибсан. Ўзимни сенга ишона олмайман!
   Ардашер уни икки отга боғлади ва отларни икки томонга ҳайдади. Отлар қизни иккига бўлиб ташлади. Хоин қиз шу тариқа вафот қилди!”.

   Бирор-бир қизга совчи бўлиб боришдан олдин унинг ота-онасига қиладиган муомаласини ўрганинг. Агар ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса унга уйланинг, уни келин қилинг!
   Ота-онасига яхшилик қилишни билмайдиган қиз гарчи ковушингизга патак бўлишни ваъда қилса ҳам унга уйланманг, уни келин қилманг. Ота-онасига яхшилик қилмаган киши сизга ҳеч қачон яхшилик қилмайди!
   Баъзи қизлар ота-онасига эҳтироми баланд йигитлардан қўрқишади. Уларни шахсияти заиф деб ўйлашади.
   Азиз сингилларим! Бунақа йигитлардан қўрқманг. Ота-онасига оқ бўлган фарзандлардан қўрқинг. Онасига яхшилик қилмаган йигит сизга яхшилик қилади деб ўйлайсизми?!
   Азиз ёшларимиз! Онасига яхшилик қилмайдиган қиз гарчи сиз учун ўнта бармоғини шам қилишга тайёр бўлсада, унга уйланманг. Онасига қилмаган ишини сизга қилармиди?!
   Яхши қиз билан ёмон қиз ўртасини ажратиш унчалик қийин эмас.
Қиз ва йигитларнинг ота-онасига, оиласига муомаласи ҳақида суриштиринг. Агар қиз отасини эҳтиром қилса, унинг гапини гап деса, унинг юзига тик қарамаган бўлса, отасининг лафзини ҳам, феълини ҳам ҳурмат қилса унга уйланса бўлади. У сизни ҳам ҳурмат қилади!
   Агар тескари бўлса гарчи дунё маликаси бўлсада, ундан моховни кўрганда қандай қочсангиз шундай қочинг.
   Баъзилар “уйланавер, уни тарбиялаб оласан”, дейишади. Бу гап нотўғри. Кўпларни кўрдим. Хотинларини ўзгартириш ўрнига ўзлари хотинларига тобе бўлиб кетишди. Баъзилари тобе бўлишмаган бўлсада, ҳаётлари жаҳаннамга айланган.
   Нажотни орзу қилган ақлли инсон мавжланиб турган денгизга кирмайди. Тўлқинлар билан курашиб бўлмайди. Борди-ю нажот топса ҳам ниҳоятда ҳолдан тояди.

@RamazonniQarshilab
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Чоршанба
24 Апрель  2024
15 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Изображение
ҲАР КИМНИНГ ҲАҚҚИНИ БЕРИШ КЕРАК

Асҳоби киромдан Абу Жуҳайфа Ваҳбул-Хайр розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади: Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон Форсий билан Абу Дардони биродар қилган
эдилар. Бир куни Салмон Форсий Абу Дардонинг зиёратига борди. Биродарининг хотини Умму Дардони увада кийимда кўриб:
- Сенга нима бўлди? – деди. У:
- Биродаринг Абу Дардонинг дунёга ҳожати йўқ, - деди. Абу Дардо келди, меҳмонга таом тайёрладилар:
- Таомдан ол, ош бўлсин, мен бугун нафл рўза тутганман, - деди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ўзинг емагунингча мен ҳам емайман, -деди. Абу Дардо ейишга мажбур бўлди. Кечаси бўлганда Абу Дардо туриб таҳажжуд намозини ўқимоқчи бўлди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ёт, ухла, - деди. У ётиб ухлади. Бироздан кейин Абу Дардо яна туриб намоз ўқимоқчи бўлди. Салмон розияллоҳу анҳу:
- Ет, ухла, - деди. У ётиб ухлади. Тун охирлаганда: - Энди тур, - деди ва икковлари туриб намоз
ўқидилар. Сўнг:
- Диққат қил, биродарим, сенинг зиммангда Раббингнинг ҳақи бор, ўз нафсингнинг ҳақи бор, меҳмоннинг ҳақи бор, аҳли аёлингнинг ҳақи бор. Ҳар бир ҳақ эгасининг ҳақини адо эт, - деди. Кейин иккаласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордилар. Абу Дардо бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Аллоҳнинг Расули:
– Салмон тўғри айтибди, - дедилар.

«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
mehrob_uz
1296. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   "Рамазон олдидан бир икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза тутиб юрган бўлса, ўшани тутсин", дедилар".

   Бешовлари ривоят қилганлар.

"Сунан" эгаларининг ривоятида:
"Шаъбон ярмига етганда, рўза тутманглар", дейилган.

Шарҳ: Аҳли китоб бўлмиш кофир қавмлар ўзларига фарз қилинган рўзанинг қайси кун бошланишига шубҳа қилиб, бир-икки кун олдин тутишар, оқибатда нафл ибодат билан фарз ибодатини аралаштириб юборишар эди.
    Исломда эса иккиланишга, нафл ва фарзларни аралаштириб юборишга рухсат йўқ. Мусулмонлар ҳар бир ибодатни жазм билан, азму қарор билан нафлни нафл ўрнида, фарзни фарз ўрнида адо этишлари лозим.
   Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон киришидан олдин бир икки кун қолганда рўза тутишдан қайтарганлар.
   Аммо бир одам маълум кунларда, мисол учун, душанба ва пайшанба кунларда нафл рўза тутиб юришга одатланган бўлса-ю, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, тутса бўлаверади .
🌹💞🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун Сешанба
23 Апрель  2024
14 Шаввол 1445


🌹💞🌹 Янги тонг  ҳайрларга, савобларга сероб кун бўлсин !

🌹💞🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин !

🌹💞🌹Доимо туну-кун Аллоҳни  паноҳида бўлинг ! Амийн 🤲

@RamazonniQarshilab
Видео/гифка, 7 сек,

Найдено 6820 постов